К. Жанзаков Ўзбекистон республикаси
Харажатлар бўйича абсолют устунликстратегияси
Download 3.15 Mb.
|
Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков-fayllar.org
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фокус стратегияси
- Таянч иборалар
Харажатлар бўйича абсолют устунликстратегияси деганда, корхонанинг берилган соҳада харажатларни камайтириш бўйича етакчига айланиши тушунилади. Рақобатчиларга нисбатан кам харажат қилиш бу корхонага тармоқдаги ўртача даромаддан юқори даромад кўриш имкониятини беради. Бундан ташқари, бундай корхоналар кучли рақобатга ҳимояланган бўлади, чунки уларнинг рақобатга зарар кўраётган пайтда улар фойда билан чиқишда давом этади. Харажатлар бўйича абсолют устунликка эришишда одатда фаолият олиб борилувчи бозорнинг катта қисмини эгаллаш талаб этилади. Шу билан бирга, кўп миқдорда янги жиҳозлар капитал қўйилмалар, ҳужумкор нархлаштириш, бозорнитез эгаллаш стратегияси кабилар талаб этилади. Бозорнинг катта қисмини эгаллаш миқёс самараси учун имконият яратади. Устунликка эришиб бўлгач эса олинган юқори фойдани қайта инвестициялашга йўналтириш соҳада етакчиликни ушлаб қолишга имкон беради. Бу стратегияни қўллаган БриггсандСтраттон кам қувватли бензин двигателларини ишлаб чиқариш корхонаси 2000 йилларда жаҳон бозорининг 50фоизни эгаллашга эришган26. Ҳарнисчфегер корхонаси 1979 йилда юк кўтарувчи кранлар ишлаб чиқариш бўйича шунга ўхшаш стратегияни қўллаган. Аввалига корхона бозорнинг 15 фоизни назорат қилган бўлса, ишлаб чиқаришнинг ҳар бир босқичини қайта ташкил этиш ва тежаш мақсадида керакли запчастларни катта миқдорда харид қилиш орқали бозордаги улушини 25фоизга чиқаришга эришди.
Фокус стратегияси– бу маълум бир харидорлар гуруҳига (фокусга) диққатини қаратиш ҳисобланади. Фокус стратегияси турли кўринишда қўлланиши мумкин.Бу стратегия асосида корхона тор доирадаги мақсадларга эришиши кенг қамровли мақсадларга нисбатан осонроқ амалга ошади деган тахмин ётади. Фокус стратегиясини қўллаган корхоналар охир оқибат маҳсулот дифференциацияси ёки харажатларни камайтиришга эришади. Бунда ҳам корхоналар ўзлари фаолият юритувчи тармоқда ўртача фойдадан юқори фойда олиш имкониятига эга бўлади, аммо бозорда катта улушга эга бўла олмаслик эҳтимоли ҳам бўлади. Инновацион фаолиятнинг асосий мақсади бозорда узоқ муддат давомида самарали фаолият олиб боришга эришиш ҳисобланади. Масалан, АКТ соҳасида инновацион маҳсулот яратган Миcрософткомпанияси ўзининг инновацион фаолияти ҳисобига мана 23 йилдирки кучли рақобатчиларнинг мавжудлигига қарамай ахборот технологиялари бозорида етакчиликни сақлаб турибди. Бу мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифаларни амалга ошириш лозим: бозордаги улушини кўпайтириш; янги бозорларга чиқиш; мослашувчан инновацион корхона имиджини яратиш; фаолиятни диверсификациялаш. Амалиётда корхоналар кучли рақобат шароитида инновацияларга эҳтиёж сезишади ва бошқарувнинг барча босқичларида ривожланишнинг янги йўлларини қидиришади. Таянч иборалар Инновация, инвестиция, корхона, лойиҳа, маҳсулот, стратегия, рақобат, технология, харажат, самара, самарадорлик, инновационсалоҳият. Download 3.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling