К. Жанзаков Ўзбекистон республикаси


Инновацион технологияларнинг ривожлантиришни устувор йўналишлари ва улардан корхоналарда фойдаланиш зарурияти, асосий жиҳатлари


Download 3.15 Mb.
bet41/105
Sana31.01.2024
Hajmi3.15 Mb.
#1829575
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   105
Bog'liq
Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков-fayllar.org

9.2. Инновацион технологияларнинг ривожлантиришни устувор йўналишлари ва улардан корхоналарда фойдаланиш зарурияти, асосий жиҳатлари
Республикамизда инновацион иқтисодиётни ривож­лан­ти­риш­да инновацион технологиялардан самарали фойдаланиш давлат сиё­са­тининг муҳим йўналишларидан ҳисобланади. Ўзбекистонда Республикамиз Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Му­ро­жаатномасида инновацион технологияларни ривожлантириш бў­йи­ча давлатнинг қуйидаги устувор йўналишлари белгилаб берил­ган. Жумладан:

– республикамизда инновацион технологиялардан самарали фойдаланишда иқтисодий шарт-шароит яратадиган “... рақамли иқтисодиётга фаол ўтиш- келгуси 5 йилдаги энг устувор вази­фа­лар­дан бири бўлади48;”


– “давлат ва жамият бошқаруви, ижтимоий соҳада ҳам рақам­ли технологияларни кенг жорий этиб, натижадорликни ошириш49” га эришилади;
–“Жорий йилда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бўйи­ча туб бурилиш қилишимиз керак. Биринчи навбатда, қурилиш... таъ­лим, архив соҳаларини тўлиқ рақамлаштириш лозим50” нати­жа­да иқтисодиётнинг барча соҳа ва тармоқларда инновацион тех­но­ло­гия­ларни ривожлантириш имконияти яратилади;
–“... Электрон ҳукумат тизимини, амалга оширилаётган дас­тур­лар ва лойиҳаларни танқидий қайта кўриб чиқиб, барча таш­ки­лий ва институционал масалаларни комплекс ҳал этиш за­рур51”лиги, бу борада инновацион технологиялардан самарали фой­да­ланиш амалга оширилади.
–“...таълимнинг барча босқичларида халқаро андозаларга тўлиқ жавоб берадиган ахборот технологиялари жорий этилиши шарт52”лиги белгиланган.
–“Мамлакатимиз иқтисодиётини тезкор ривожлантириш учун “Рақамли Ўзбекистон-2030” дастурини ишлаб чиқишни53” амалга ошириш белгиланган.
–“Банкларда ахборот технологияларини кенг татбиқ этиш орқали уларнинг дастурий таъминотини тубдан яхшилаш...” бўйича тизимли ишларни амалга ошириш белгиланган ва бошқа шу каби йўналишлардан иборат.
Инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш билан шуғулланувчи етакчи компанияларнинг изланишлари шуни кўрсатадики, инновацион технологияларни яратишнинг дастлабки босқичда техник ва бошқарув ечимларининг дизайни махсус дас­ту­рий таъминот ёрдамида амалга оширилади, кейин прототиплар иш­лаб чиқарилади ва шу билан харажатлар таркибини оптимал­лаш­ти­ра­ди. Шу мақсадда бугунги кунда дунё бўйлаб корхоналар базасида юқори малакали мутахассислар ва ишлаб чиқувчилар раҳбарлигида махсус технопарклар ташкил этилмоқда. Бу борада республикамиз Президенти Ш.Мирзиёев шундай деган эди: – “Тошкент шаҳрида замонавий инфратузилмага эга бўлган IТ – парк барпо этилмоқда. У ҳозирданоқ ўзининг дастлабки натижаларини бера бошлади. Бундай IТ-парклар Нукус, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Гулистон ва Урганч шаҳарларида ҳам ташкил этилади”54. Технопарк ташкил этилиши янги иш ўринлари яратиш, янги технологияларни ривож­лан­­тириш, корхоналар учун - инновацион ривожланишга ўтиш ва рақобатдошликни оширишга ёрдам беради. Аммо бу баъзи ҳол­лар­да корхона фаолиятида инновацион технологияларнинг самарасиз қўлла­нилиши натижасида уларнинг мазмуни ва фойдаланишдаги қийин­чиликлар уларни идрок этиш, амалий қўллашда муаммолар юзага келади. Шу муносабат билан инновацион технологиялар, жум­ладан электрон алоқанинг янги шакллари (Интернет, овозли поч­та, видео хабарлар , IP-телефония ва бошқалар), корпоратив билимларни бошқарув тизимини янгидан қайта қуриш зарурлигини ва сифатиниошириш корхоналар олдида турган инновацион вази­фа­лар ҳисобланади.
Айрим тадқиқот55 натижаларишуни кўрсатмоқдаки, инно­вацион технологияларнинг илғор усуллари қўлланилганда корхона биз­нес жараёнларини тубдан ўзгартирадиган, корхона мақсадлари ва истеъмолчилар талабларини уйғунлаштирадиган бизнес-жараён­лар­ни қайта кўриб чиқиб, бозорга мослашиш имконини беради.
Бошқарув жараёнига йўналтириш нуқтаи назаридан инно­вацион технологияларни ўрганиш корхоналарда алоҳида жараён сифа­тида инновацияларни излаш, ишлаб чиқиш ва тарқатиш зару­ра­тини туғдиради. Шу муносабат билан инновацияларни бош­қа­риш, жавобгарликни тақсимлаш (жараён эгаси) мақсадларини аниқ белгилаш мақсадгамувофиқдир. Инновацион лойиҳалар амалиёти шуни кўрсатадики, кўпинча Ўзбекистон корхоналарида иннова­ция­лар­ни бошқариш жараёни самарасиз бўлиб, натижада рақобатбар­дошликнинг пасайиши кузатилмоқда. Шу сабабли, корхо­наларда инновацион технологияларни жорий этиш учун дои­мий ва узлуксиз жараён талаб қилинади, у қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
    • янги ғоялар, технологиялар бўйича ечимлар излаш;


    • кичик ҳудудда корхона фаолиятида технологияларни синов­дан ўтказиш;


    • бутун корхона бўйича инновацион технологияни қўллаш ва натиж­адорликка эришиш;


    • инновацион технологиялардан фойдаланишда даромад­лилик­ни баҳолаш (дисконт усули асосида) ва бошқа шу кабилардан ибо­рат­дир.


Таъкидлаш жоизки, инновацион технологиялардан фойда­ла­ниш компания ва унинг ташкилотларини янги сифат даражасига ўти­шига имкон берадиган ресурс имкониятлари ва чекловларни ҳисоб­га олган ҳолда бизнес-жараёнларни бошқаришнинг самарали механизмини ишлаб чиқишга асосланган корхонанинг стратегик режа­лаштириш ва бюджетлаштириш тизими билан синхрон­лаш­тири­лиши имкониятини яратади.





Download 3.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling