К. Жанзаков Ўзбекистон республикаси
Республикамизда фан-таълим, ишлаб чиқариш интеграцияси ва бу борада Ўзбекистоннинг жаҳон бозоридаги роли ва ўрнини ошириш
Download 3.15 Mb.
|
Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков-fayllar.org
12.2. Республикамизда фан-таълим, ишлаб чиқариш интеграцияси ва бу борада Ўзбекистоннинг жаҳон бозоридаги роли ва ўрнини ошириш
Республикамизда инновацион фаолиятнинг келгуси тараққиёти фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясига асосланади. Бундай интеграциянинг ҳуқуқий асослари бўлиб охирги йилларда ҳукуматимиз томонидан чиқарилган бир қатор фармонлар, қарорлар ва қонунлар ҳисобланади. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 29 октябрдаги “Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисидаги” Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 апрелдаги “Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларни амалий жорий қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” ПҚ-3682 -сонли ҳамда 2018 йил 7 майдаги “Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига инновацияларни жорий этиш механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги” ПҚ-3698- сонли Қарорлари ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасида фан-таълим ишлаб чиқариш интеграциясининг асосий йўналишлари сифатида қуйидагилар ҳи-собланади: I. Илм-фан ва илмий фаолият соҳасидаги йўналишлар: а) илм-фан ва илмий фаолиятни ривожлантириш орқали миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигига ва самарадорлигига эришишни амалга ошириш; б) илм-фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш ҳамда ресурсларни мақсадли йўналтиришни йўлга қўйиш; в) илм-фан ва илмий фаолият соҳасида Давлат ҳуқуқий шерикликни қўллаб -қувватлашни кучайтириш; г) илм-фан, таълим ва ишлаб чиқаришни узвий боғлиқлигини таъминлаш ва ундан олинадиган манфаатдорликни оширишга эришиш ва ҳоказо. Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига инновацияларни жорий этиш механизмларини такомиллаштириш бўйича йўналишлар: а) инновацион фаолиятни Давлат томонидан тартибга солиш механизмларини тубдан такомиллаштириш; б) иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига инновацияларни янада самарали жорий этиш учун шарт-шароитларни яратиш; в) айниқса бунда инновацион лойиҳаларни амалга ошириш учун инвесторлар, шериклар ва бошқа манфаатдор шахсларни жалб этишни кучайтириш; г) янги технологияларни жорий қилиш ва инновацион маҳсулотларни ишлаб чиқариш мақсадида саноат корхоналари билан ўзаро ҳамкорликни кучайтириш ва ҳоказо. Республика иқтисодиётига инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларни илмий-амалий тадқиқотлар натижаларинива ноy-хау ишланмаларни реал иқтисодиёт тармоқлари корхоналарига жорий этиш йўналишлари: а) ишлаб чиқариш тармоқлари корхоналарига инновацион ғоялар, лойиҳалар жорий этиш соҳасига инвестицияларни кенг жалб этишни кучайтириш; б) яратилган янги технологияларни тижоратлаштиришни ошириш ва уларни ташқи бозорларга олиб чиқишни йўлга қўйиш; в) инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларни тўлақон-ли реализация қилиш учун хорижий инвестицияларни жалб этишни кучайтириш; г) яратилган инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳа-ларни муваффақиятли ишлаб чиқаришга жорий этган (хусусий сектор вакиллари, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари корхоналари) иштирокчилари натижаларини намойиш этишни ошириш ва ҳоказо. Бугунги кунда республикамизда илм-фан соҳасини иқтисодиётдаги ўрнини ошириш бўйича мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёев: – “Мамлакатимиз учун илм-фан соҳасидаги устувор йўналишларни аниқ белгилаб олишимиз керак. Ҳеч бир давлат илм-фаннинг барча соҳаларини бир йўла тараққий эттираолмайди. Шунинг учун биз ҳам ҳар йили илм-фаннинг бир нечта устувор йўналишини ривожлантириш тарафдоримиз”69 деган эди. Шу билан бирга республикамизда келгусида бажарилиши зарур бўлган вазифалар ҳам белгилаб олинди, жумладан “илм-фан ютуқларини электрон платформаси, маҳаллий ва хорижий илмий ишланмалар базасини шакллантириш лозим. Ҳар бир Олий таълим ва илмий тадқиқот даргоҳи нуфузли чет эл университетлари ва илмий марказлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиши шарт.”70 Республикамизда миллий инновацион тизимни ривожлантириш ҳамда фан-таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини шакллантиришда ҳамда республиканинг жаҳон бозоридаги ўрнини оширишда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг алоҳида ўрни мавжуд. Вазирлик ўз фаолияти давомида қатор вазифаларни амалга ошириши белгилаб қўйилган. Булардан энг муҳими вазирликнинг илм-фан ва илмий-техникавий тадқиқотларни ривожлантириш бошқармаси томонидан тартибга солинадиган илмий-техник кенгашнинг фаолияти ҳисобланади. Илмий-техник кенгаш республика иқтисодиётининг турли соҳаларидан етакчи мутахассисларни жалб этган ҳолда ҳар бир яратилган инновацион илмий ишланмаларга адолатли ўз муносабатини билдиришга асосланган. Республикамизда мазкур вазирликнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланган, жумладан: мамлакатнинг интеллектуал ва технологик салоҳиятини ошириш бўйича узоқ муддатли сценарийлари асосида келажак моделларини шакллантиришнинг стратегик режалаштириш тизимини яратиш ишларини амалга ошириш; ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий салоҳиятининг барқарор ўсиши, шунингдек, аҳолининг ҳаёт даражаси ва фаровонлиги юксалишини таъминлайдиган фан ва инновация фаолиятини ривожлантириш бўйича замонавий инфратузилмасини шакллантиришни кучай-тириш; илмий тадқиқот ва инновация фаолиятини, энг аввало, иқтидорли ёш авлоднинг ижодий ғоялари ва ишланмаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш учун қулай шароитлар яратиш зарурлиги; иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларига замонавий ахборот-коммуникация, саноат ва бошқа инновацион технологияларни жадал жорий этиш; инновация фаолияти соҳасида илғор хорижий (халқаро) ташкилотлар билан, шу жумладан уларни ноу-хау, нанотехнологиялар ва юқори технологик товар (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқаришнинг маҳаллий бозорига жалб қилиш орқали ҳамкорликни кенгайтириш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш; республикамиздаги илмий тадқиқот ва инновация фаолиятининг истиқболли ютуқларини тарғиб қилишни кучайтириш ва эришилган инновацион натижаларни жорий этишнинг самарали механизмларини яратиш бўйича келгусидаги ишларни кучайтириш ва ҳоказо. Download 3.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling