К. Жанзаков Ўзбекистон республикаси
Download 3.15 Mb.
|
Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков-fayllar.org
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назоратвамуҳокамаучунсаволлар
- 13‑мавзу. Интеллектуал капитал, интеллектуал мулкни шакллантириш ва бошқариш Режа
- 13.1.Интеллектуал капиталнинг моҳияти ва таркибий тузилиши
- Ишлаб чиқариш жараёнида бевосита қўлланилувчи барча ресурслар ишлаб чиқариш омиллари дейилади.
Таянч иборалар
Инновация, рақобатбардошлик, билим, фан, таълим, ишлаб чиқариш, интеграция, ақлий билим, фан сиғими, ғоялар, инновацион технологиялар, инновацион лойиҳалар. Назоратвамуҳокамаучунсаволлар 1.Инновационфаолиятниамалга оширишдахалқаро ҳамкорликнинг зарурияти. 2.Инновацион технологияларни яратишда ҳозирги давр илм-фаннинг аҳамиятини ёритинг. 3.Ўзбекистондамиллий инновацион ривожлантириш борасида кадрларнинг вазифаларини санаб беринг. 4. Инновацион фаолиятга кадрларни жалб қилиш кўрсаткичларини айтинг. 13‑мавзу. Интеллектуал капитал, интеллектуал мулкни шакллантириш ва бошқариш Режа 13.1.Интеллектуал капиталнинг моҳияти ва таркибий тузилиш. 13.2 Интеллектуал мулкни бошқариш. 13.3.Ўзбекистонда интеллектуал мулкнинг муҳофазаланиши. 13.4.Ўзбекистоннинг халқаро интеллектуал мулк ташкилотлари билан алоқалари. 13.1.Интеллектуал капиталнинг моҳияти ва таркибий тузилиши Кишилик жамияти фаолиятининг энг муҳим жиҳати–бу ишлаб чиқаришдир. Ишлаб чиқариш жараёнида иқтисодий ресурслар ишлатилади ва унинг натижаси сифатида маҳсулотлар ва хизматлардан иборат ҳаётий неъматлар яратилади. Мамлакатимиз олимлари томонидан чоп этилган иқтисодий адабиётларнинг аксариятида, иқтисодий ресурслар–ишчи кучи, меҳнат қуроллари ва меҳнат предметларидан иборат эканлиги қайд этилади. Жумладан, Б.Ю.Ходиев ва Ш.Ш. Шодмоновлар муаллифлигида ёзилган “Иқтисодиёт назарияси” дарслигида: “Ишлаб чиқариш жараёнида бевосита қўлланилувчи барча ресурслар ишлаб чиқариш омиллари дейилади. Иқтисодиётнинг тизими ва шаклидан қатъи назар ишлаб чиқариш содир бўлиши учун учта омил: ишчи кучи, меҳнат қуроллари ва меҳнат предметлари бўлиши шарт. ... иқтисодий ресурснинг муҳим таркибий қисмларидан бири ҳисобланган пул ресурслари истеъмол моллари захиралари ишлаб чиқариш жараёнида бевосита қўлланилмаганлиги сабабли, ишлаб чиқариш омили бўла олмайди.”71, дейилади. Ҳозирги Ғарб мамлакатларида иқтисодиёт соҳасининг йирик олимлари иқтисодий ресурслар таркибига тадбиркорлик қобилиятини ҳам киритишади72. Бизнинг назаримизда, иқтисодий ресурслар таркибига “тадбиркорлик қобилиятининг” киритилиши асосли, чунки, ишлаб чиқаришнинг тақдири, ривожланиши тадбиркорларнинг туғма-ақлий қобилияти, уддабуронлиги, ишбилармонлиги каби омилларга ҳам боғлиқдир. Тадбиркорларда бундай сифатларнинг бўлишлиги, айниқса иқтисодий танглик, ресурслар тақчиллиги шароитида янада сезиларли бўлади. Шуни таъкидлаш лозимки, ишлаб чиқариш натижаси – унинг омилларининг бирикиши билан чегараланиб қолмайди. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ва хизматлар ҳажми ҳамда истеъмолчилар талабини қондира олиш даражаси ишлаб чиқариш омиллари: ишчи кучи, меҳнат қуроллари ва меҳнат предметларининг сифатига ҳам боғлиқ. Бу – ишловчиларнинг малака-маҳорати, билими ва тажрибаси, ишлаб чиқаришда инновацион технологияларнинг қўлланилиши демакдир. Бунинг замирида эса интеллектуал73 капитал74 ётади. Интеллектуал капитал –бу маҳсулот ва хизматлар ишлаб чиқаришда банд бўлган ходимларнинг билими, маҳорати ва ишлаб чиқариш тажрибаси ҳамда номоддий активлар (патент, лицензия, ноу-хау ва ҳоказолар)дир. Инновацион иқтисодиётда интеллектуал капитал ўзига хос хусусиятларга эга. Биринчидан, ишловчиларнинг малака-маҳорати, билими ва тажрибаси кўринишидаги интеллектуал капитал йиғилиб (тўпланиб) боради. Иккинчидан, интеллектуал капитални унинг соҳибларидан ажратиб бўлмайди. Интеллектуал капитал – шахсга тегишли олий даражадаги хусусият: яратувчанликка йўғрилган билим, ғоя, ихтиро ва янги маҳсулот ёки хизматларни яратиш ва ҳоказо. Учинчидан, интеллектуал капитални шакллантиришда шахснинг туғма-ақлий ёки тарбияланиши ва ўқиши давомида шакллан-ган қобилияти муҳим аҳамият касб этади. Тўртинчидан, интеллектуал капиталга сарфланган маблағ – қилинган сарфдан бир неча маротаба катта ҳажмда ва узоқ вақт мобайнида иқтисодий ва социал самара беради. Шунингдек, интеллек-туал капиталга киритилган инвестициялар даври, бошқа объект-ларга кирилган инвестицияларга нисбатан узунроқ бўлади. Бешинчидан, интеллектуал капитал –инсон капиталининг ажралмас қисмидир. Интеллектуал капитал–маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёнларида ишлатилганидагина қийматга эга бўлади, акс ҳолда, у иқтисодиёт ва жамият учун аҳамиятли эмас, яъни ҳеч қандай қийматга эга бўлмайди. Интеллектуал капитал– ишлаб чиқариш жараёнида иштироки давомида қиймат яратади ва интеллектуал ресурс сифатида трансформация бўлади. Ва бундай ишлаб чиқариш – интеллектуал ишлаб чиқариш деб аталади. Интеллектуал ишлаб чиқариш инсоннинг ижодий фикрлаш ва маънавий жиҳатдан яратувчилик қобилиятига эга эканлигини тавсифлайди. Инсоннинг интеллектуал ижодкорлигининг маҳсули– интеллектуал маҳсулот дейилади. У фойдали яратувчилик хусу-сиятига эга. Бундай маҳсулотдан фойдаланувчиларнинг барчаси максимал даражада наф кўради. Интеллектуал маҳсулот битмас-туганмасдир. У жамиятнинг инновацион техник-технологик, социал-иқтисодий ривожланганлик даражасини акс эттиради. У ижодий фаолият натижаси ҳисобланади. Бу кўп ҳолларда ақлий меҳнат кишилари – ёзувчилар, шоирлар, рассомлар, олимлар, инженер техник ходим ва бошқалар фаолияти-нинг маҳсулидир. Интеллектуал маҳсулот янгилик хусусиятига ёки ўзига хос такрорланмас белгиларига эга бўлади. Бундай маҳсулотларнинг кўпчилиги ғоявий – номоддий кўринишда бўлади. Шу сабабли ҳам уларга нисбатан одатдаги ашё, яъни моддий объектга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқ меъёрларини қўллаб бўлмайди. У ўзига хос объектдир. Интеллектуал маҳсулотлар иқтисодий фаолият жараёнида фойдаланиладиган моддий ашёлар ҳамда қимматбаҳо қоғозлардан қуйидаги хусусиятлари билан фарқ қилади: интеллектуал фаолият натижалари кўп ҳолларда моддий кўринишда эмас, балки ғоя билан ахборот шаклида намоён бўлади; ғоя, билим шаклидаги интеллектуал мулк объектига одатда моддий ашёга эгалик қилгандай эгалик қилиш мумкин эмас; бундай объектлардан бир вақтнинг ўзида чексиз доирадаги шахслар фойдаланиши мумкин; интеллектуал мулк ҳуқуқи объектларига мулк ҳуқуқининг бемуддат эканлиги ҳақидаги қоида қўлланилмайди; қонунда белгиланган муддатлар ўтиши билан интеллектуал мулк соҳибининг маълум интеллектуал мулкига нисбатан ҳуқуқлари бекор бўлади ва бу объектлар умуминсоний бойликка айланади, ҳар қандай шахс ундан маълум шартлар асосида текин ва рухсатсиз фойдаланишга ҳақли бўлади; интеллектуал мулк объектларига нисбатан мулк ҳуқуқини ҳимоя қилишда виждонан даъвони қўллаш имкнияти амалда мавжуд эмас; интеллектуал мулк ҳуқуқи объектларига нисбатан одатдаги мулк ҳуқуқи эмас, мутлақ ҳуқуқлар ҳақидаги қоидалар қўлланилади; интеллектуал мулк ҳуқуқининг амал қилиши, айни вақтда маълум ҳудуд билан чегараланган бўлади. Ихтирога Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги томонидан берилган патент75, муаллифлик гувоҳномаси ёки бошқа ҳужжатлар давлатимиз ҳудудида амал қилади; кўпгина интеллектуал мулк объектларига нисбатан улар муаллифларнинг шахсий ҳуқуқлари мавжуд бўлиб, бу объектлардан фойдаланувчимуаллифлар шахсий ҳуқуқларга риоя қилишлари лозим. Ушбу хусусиятларга эга бўлган интеллектуал фаолият натижа-ларига қуйидагилар киради: фан, адабиёт, санъат асарлари, эшиттириш ташкилотларининг ижроси, фонограммалари ва кўрсатувлари; ЭҲМ дастурлари ва маълумот баъзалари; ихтиро, фойдали моделлар, санъат намуналари, селекция ютуқлари; ошкор этилмаган ахборот, шунингдек, ишлаб чиқариш сири, яъни ноу-хаулар; интеграл микросхемалар топологиялари. Интеллектуал мулк Фан, адабиёт, санъат асарлари ва улардан фойдаланиш Саноат мулки Носаноат мулки Ихтиролар; Саноат намуналари; Фойдали моделлар; Товар белгилари; Хизмат кўрсатиш белгилари; Товар келиб чиқиш жойларининг номлари; Рационализаторлик ишланмалари. Адабий-бадиий, илмий, ўқув ва публицистик асарлар; Драма ва сценарий матнли ёки матнсиз мусиқа, мусиқали драма асарлари; Хореография асарлари; Ҳайкалтарошлик, графика, дизайн, тасвирий асарлар; Архитектура шаҳарсозлик ва боғ-парклар барпо этиш; Фотография ва уларга ўхшаш асарлар; География, геология хариталари, топография ва ҳоказолар. ЭҲМ дастурлари; ЭҲМ маълумотлар базалари; Интеграл микросхемалар, топологиялари; Селекция ютуқлари; Фирма номлари. Download 3.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling