К. Жанзаков Ўзбекистон республикаси


Download 3.15 Mb.
bet71/105
Sana31.01.2024
Hajmi3.15 Mb.
#1829575
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   105
Bog'liq
Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков-fayllar.org

Таянч иборалар
Менежмент,концепция, стратегия, инновационстратегия, илмийтадқиқот, ишланма,технология,тижорат, маҳсулот,диффузиямодели,баҳо,нарх, интеллектуалмулк,потенциал, бошқарувқарорлари,ахборот.


Назорат ва муҳокама учун саволлар
1.Инновационстратегияларнингмоҳиятини ёритинг.
2.Замонавийинновационстратегияларнингтурларини санаб беринг.
3.Инновацион менежментконцепциясини шарҳлаб беринг.
4.Илмийтадқиқот ваишланмаларнатижаларинингтижоратлашуви қандай тавсифланади?
5.Янгимаҳсулотватехнологияларнингбозоргакиришстратегиясини ёритинг.
16-мавзу: Инновацион маркетинг фаолиятини такомиллаштириш


Режа
16.1. Инновацион маркетинг моҳияти ва инновацион фаолиятни ташкил этиш жараёнлари.

16.2. Инновацион маркетинг турлари, таъсир этувчи омиллар ва инновацион маркетинг фаолияти самарадорлиги.


16.3. Инновацион бозорда рақобатчилар таъсирини камайтириш ва рақобатни бартараф этиш имкониятлари.


16.1. Инновацион маркетинг моҳияти ва инновацион фаолиятни ташкил этиш жараёнлари
Ҳозирги замон маркетинг тўғрисидаги адабиётларда марке­тинг­нинг моҳияти ва унинг муҳим хусусиятлари тўғрисида соҳа олим­лари ва мутахассислар томонидан жуда кўплаб таърифлар берилган. Аммо, уларни умумлаштирган ҳолда мазкур соҳанинг машҳур маркетологи Ф.Котлернинг “Маркетинг асослари” номли асарида берган таърифини асос қилиб олиниши тўғри бўлади.

“Маркетинг – малакали бозор қатнашчиларининг асосий тартиб-интизомларидан биридир. Улар бозорни қандай қилиб тасвирлаш, қандай қилиб уни сегментларга бўлиш, мақсадли бозор доирасида истеъмолчиларнинг эҳтиёжлари ва талабларини баҳолаш, бозорда керакли бўлган истеъмол хусусиятлари бўлган товарни яратиш ва синашни, нарх воситасида товарнинг қимматлилиги ғоясини истеъмолчиларга етказишни, товар ҳаммага қулай бўлиши ва яхши танилиши учун тажрибали воситачиларни танлашни, истеъмолчилар товарни ташишлари ва уни олиш иштиёқида бўлишлари учун товарни реклама қилиш ва силжитишни билиши керак. Бозорнинг малакали қатнашчиси, албатта, кенг билимга кўникмага эга бўлиши керак”94.


Демак, маркетинг – жуда серқирра жараёндир. Бу бозор муносабатлари субъектларининг, шунингдек, таъминотчилар амалий иқтисодчилар, олимлар, бутун ташкилотлар, ҳатто ҳукумат идораларининг бозор фалсафаси, фикрлаш стратегияси ва тактикаси, фаолиятидир. Бошқа томондан, маркетинг ҳаракатчан, ўзининг қўлланилиши, фаолият кўрсатиш вақти, атрофидаги бозор муҳитининг параметрлари ва албатта, мақсадли истеъмолчилар гуруҳларига боғлиқ ҳолда ўзгаради. Маркетинг кўрсатмалар тўплами, фаоллик кўникмаларининг дастури эмаслиги аён. У фақатгина комплекслик ва тизимлилик шартлари билангина маҳсулдор бўлиши мумкин. Маркетингнинг моҳияти шундан иборатки, у нафақат ишлаб чиқаришни такомиллаштиришнинг энг муҳим йўналиши, балки мураккаб ижтимоий-иқтисодий жараён ҳамдир.
Шундай қилиб, маркетинг харидорга у хоҳлайдиган нарсани таъминлаб, бунда оқилона нархни белгилаб ва замонавий янги товарларни унга қулай бўлган жойда ҳамда керакли миқдорда харид қилиш имкониятини бериш орқали муваффақиятга эришиш мумкинлигига ҳаммани ишонтиришдан иборат.
Шунинг учун маркетинг эҳтиёжларини аниқлаш, шунга мувофиқ маҳсулот ва хизматлар сифатини ошириш ҳамда корхонанинг мақсадларига эришишни таъминлаш усулларидан самарали фойдаланишдан иборатлилиги билан белгиланади.
Маркетинг предметини тушуниш бўйича икки хил “кенгайтирувчи” ва “чекловчи” ёндашуви мавжуд. Кенгайтирувчи нуқтаи назарига кўра маркетинг предметига ижтимоий-иқтисодий ва технологик жараёнларнинг макроиқтисодий муаммоларидан бошлаб тор молиявий доирадаги муаммоларгача қарийб ҳамма жиҳатлар киритилади. Чекловчи ёндашувда эса фақатгина айрим, энг муҳим жиҳатлари, муаммолари ҳисобга олинади холос.
Шундай экан инновацион маркетинг – фирма маҳсулотининг максимал сотилиши, экспорт маҳсулотларининг максимал самара­дор­лигига эришиш ва бозор улушини кенгайтиришга йўнал­тирил­ган фирма фаолиятини бошқариш ва ташкил қилиш тизимидир ёки инно­вацион маркетинг – бу сотишни янги тизимини яратиш ва истеъмолчиларни сотувга товарлар ва хизматларни уларнинг талаб­ла­рига мос ҳолда чиқариш орқали юқори даражада қондириш мақсадида ўтказиладиган чора-тадбирлар йиғиндисидир.
Инновацион маркетинг товар ишлаб чиқарувчиларга бозорга мўлжалланган хатти-ҳаракатларнинг аниқ истиқболини бериб, уларнинг ушбу хатти-ҳаракатларига мақсадли ва мувофиқ­лаш­ти­рил­­ган ҳолда амалга оширишга имкон яратади.
Инновацион маркетингни ташкил этиш жараёнининг келгуси тараққиёти концептуал йўналишлари билан боғланган.
Инновацион маркетинг концептуал йўналишлари дейилганда маркетинг фаолиятини ташкил этишни ривожлантиришнинг ҳар хил босқичларида унинг келгуси стратегиясини белгилайдиган қарашлар тизимидан иборатдир.
Рақамли бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида инновацион маркетинг концептуал йўналишлари қуйидагилар ҳисобланади:
  • инновацион асосда ишлаб чиқаришни такомиллаштириш йўналишида – товар ишлаб чиқарувчи ўз ҳаракатини маҳсулот ишлаб чиқариш самарадорлигига, маҳсулот бирлигининг таннархини пасайтириш мақсадида ишлаб чиқариш – технологик жараёнларнинг рақамли технологияларга мос оптималлашувига қаратади. Шунингдек, кенг тарқалган ва нарх жиҳатидан қулай бўлган товарларга янги модефикациялар яратишга устуворлик берилади. Мақсадга эришишнинг етакчи воситалари сифатида ишлаб чиқариш миқёсларини кенгайтириш ва маҳсулот таннархини камайтиришга устуворлик беради;


  • товарни истеъмолчи талабига мос такомиллаштириш йўналишида –маҳсулотнинг истеъмолчилик хусусиятларини оширишга алоҳида аҳамият берилади. Бунда истеъмолчилар энг юқори сифатли, энг яхши эксплуатацион хусусиятларга эга бўлган товарга нисбатан хайрихоҳ бўладилар. Шундан келиб чиқиб, товар ишлаб чиқариш жараёнида асосий диққат - эътибор товарларга, уларнинг сифати ҳамда маркетинг стратегиясига қаратилади;


  • тижорат ҳаракатларини жадаллаштириш концептуал йўналишида асосий эътибор товарларни сотиш ва сотилишларни рағбатлантиришга қаратилади. Бундай ҳолатда товар ишлаб чиқарувчи ўз ҳаракатларини барча истеъмолчилар фирманинг товарларини керакли миқдорда сотиб олишларига ва сотилишлар ҳажмининг ўсиши ҳисобига юқори фойда олишига қаратади;


  • инновацион маркетингнинг “Маркетинг –микс” концептуал йўналишида асосий эътибор истеъмолчилар эҳтиёжларига ва уларнинг самарали қондирилишига қаратилади. Якуний натижа сифатида эса фойда олиш, товар ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва “маркетинг – микс” истеъмолчилар эҳтиёжларини қондириши узвий боғлиқликни яратишга қаратади;


  • инновацион маркетинг стратегияси концептуал йўналишида истеъмолчилар ва рақобатчилар эҳтиёжларини қондириш ва бир вақтнинг ўзида яхшироқ истеъмол хусусиятларига эга бўлган товарни яратиш ёки пастроқ нарх қўйиш орқали рақобатбардошликни таъминлаш бўйича устунликка эришишдан иборат. Натижада, бу жараён корхоналарда бозор эҳтиёжларини тўлиқроқ қондириб, ишлаб чиқариш харажатларини камайтиради ва келгусида бу соҳада эришилган барча ютуқлар инновацион натижа сифатида максимал фойда олиш имкониятини яратади.


Юқоридагилар билан бир қаторда инновацион маркетинг бўйича бир қатор замонавий янги концептуал йўналишлар ҳам шакллантирилган. Булар қуйидагилардан иборат:


  • ижтимоий-ахлоқий маркетинг йўналишида инновацион жараён нафақат битта шахснинг, балки бутун жамият эҳтиёжларини қондиришга қаратилишидан иборат бўлиб, бунда харидор эҳтиёжлари, истеъмолчи даромадлари ва фойдаси жамият манфаатларини мувофиқлаштиради ҳамда ижтимоий-ахлоқий муҳит яратилишига олиб келади;


  • жаҳон иқтисодиётидаги ўзгаришларга мос глобал маркетинг йўналишида бозор алоҳида сегментлар каби эмас, кўпроқ эҳтиёжларнинг гомогенизацияси жараёни, яъни истеъмолчиларнинг машҳур ва танилган товар маркаларини олишга жуда иштиёқмандлигига бўлган талаб ва эҳтиёжларга кўра ягона бозор сифатида қаралади. Шуни таъкидлаш жоизки, глобал маркетинг асосида инновацион товарни эҳтиёжларини қондиришнинг стандартлашган ва истеъмолчиларнинг кенг сегментлари учун қулай ва арзон бўлган усулига мос янги имкониятлар яратилади;


  • инновацион “яшил маркетинг” ҳаракати йўналишида маркетинг жараёнининг атроф-муҳитга таъсирини камайтиришга, экологик муаммоларни бартараф этишга йўналтирилади. Бундай инновацион маркетинг концептуал йўналишларида маркетинг жараёнлари экологик жиҳатдан тоза бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳамда шунга мос истеъмолчи эҳтиёжини қондиришга қаратилган инновацион товарлар яратишга қаратилади.





Download 3.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling