К. Жанзаков Ўзбекистон республикаси
Инновацион салоҳият ва инновацион фаолликни ошириш омилида
Download 3.15 Mb.
|
Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков-fayllar.org
Инновацион салоҳият ва инновацион фаолликни ошириш омилида инновацион тизим шакллантиришнинг энг муҳим йўналишларидан бири сифатида инновацион ривожлантириш ҳамда илмий тадқиқот ва ишланмаларни мамлакат миқёсида инно-вацион салоҳияти ва инновацион фаолликни баҳолашдан иборат. Бунда инновацион фаоллик ҳудуднинг ривожланишини таъминлайдиган ягона омил сифатида намоён бўлади. Ҳудудлар иқтисо-диётининг инновацион ривожланиш йўлига ўтишини интеграл баҳолаш учун илмий тадқиқот ва ишланмалар маълумотларини экспертиза қилиш талаб этилади. Бундай экспертиза технологияси қуйидагиларни ўз ичига олади:
ишлаб чиқилган ИТТКИ ва инновацион лойиҳаларнинг иқтисодий баҳоларини тавсифлайдиган кўрсаткичлар ишончлили-гини ҳисоб-китоб қилиш; ҳисоблаб чиқилган самарадорлик кўрсаткичлари: а) соф дисконтланган даромад (СДД); б) дисконтланган даромадлилик индекси (ДДИ); в) ўзини қоплаш муддати; г) ички даромадлилик меъёри (ИДМ) сифатини баҳолаш; лойиҳалар самарадорлиги ҳисоб-китобларининг ишончлилигини баҳолаш инновацион лойиҳалар вужудга келтирадиган пул оқимлари ҳисоб-китобларини амалга ошириш ҳамда башорат нархларини ишлаб чиқишга асосланади. Инновацион салоҳият ва инновацион фаолликни оширишда экспертиза ва инновацияларни танлашнинг кўп вариантли тизими асосидаги илмий ва технологик салоҳиятларни ривожлантириш ҳисобига ҳудудларни ривожлантиришнинг иқтисодий кўрсаткичлари ва инновацион портфел ишлаб чиқилади. Илмий тадқиқотлар ва ишланмаларнинг инновацион салоҳиятини баҳолаш қуйидаги кўрсаткичлар бўйича амалга оширилади: илмий-техник ходимлар (тадқиқотчилар, конструкторлар, технологлар, экспериментал база ишчилари), жумладан, фан докторлари, фан номзодлари ва илмий даражаси бўлмаган ходим-лар умумий сони; илмий йўналиш бўйича ўртача меҳнат стажи; илмий йўналиш доирасида илмий мактаб мавжудлиги; илмий йўналиш мавзуларида диссертация ҳимоя қилган фан докторлари ва фан номзодлари сони, мавзулари бўйича чоп этилган нашрлари, жумладан, хорижда чоп этилган монографиялар ва нашрлар сони; нашрлардан цитата келтиришлар, жумладан, хорижий манбаалардан; илмий анжуманларда иштирок этиш сони (шу жумладан хориждан таклифлар), илмий йўналиш мавзулари бўйича кашфиётлар мавжудлиги, патентланган ихтиролар ва сотилган лицензиялар сони (шу жумладан хорижда); илмий йўналиш бўйича давлат миқёсида мукофот билан тақдирланган илмий натижалар мавжудлиги кабилардан иборат. Download 3.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling