К. Жанзаков Ўзбекистон республикаси


Янги товар концепциясини шакллантириш ва аниқлаш


Download 3.15 Mb.
bet77/105
Sana31.01.2024
Hajmi3.15 Mb.
#1829575
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   105
Bog'liq
Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков-fayllar.org

Янги товар концепциясини шакллантириш ва аниқлаш жараёнида товарнинг якуний тавсифларини истеъмолчининг унга муноса­батни ҳамда ишланманинг бу босқичида харид қилиш ния­тини аниқлаш учун истеъмолчига тақдим этиладиган манфаатлар тўпламининг тасвири тақдим этилади. Бу потенциал истеъмолчилар ташаббускорлигининг синовидир. Улар товарнинг оғзаки тасвири, ёзма маълумот шаклидаги янги товарнинг тасвири, шакли, кўриниши ва бошқа шу кабиларда ўз муносабатларини ифодалаши керак бўлади.
Янги товар концепциясини аниқлаш жараёнида шу вақтгача бошланғич маҳсулотни харид қилиб келаётган мижозлар (“алмаш­ти­риш самараси”) ва биринчи бор янги маҳсулотни харид қилаётган мижозлар (“жалб этиш самараси”) дан янги маҳсулотни сотиб олиш борасидаги тушум бозорга янги товарни чиқаргунгача бўлган тушумдан кўп бўлганда ижобий натижага эришишини билдиради.
Инновацион бозорда янги товарни ишлаб чиқариш бир қатор ўзига хос бозор талабларини юзага келтиради. Булар қуйи­да­ги­лар­дан иборат:
  • товарни янги инновацион технология асосида ишлаб чиқариш;


  • деффект товарлар бўлишига йўл қўймаслик;


  • товарларни истеъмолчи мижозлар талабига мос ўзгартириб ту­риш;


  • янги товарларни модификация қилиш ва дизайнларида ўзгар­тиришлар киритиш;


  • истеъмолчи талабига мос рақобатбардош товарларни ишлаб чиқариш.


Инновацион бозорда янги товарларни бозорга чиқариш ва уларга сервис хизмат кўрсатишда рақобатнинг кучайиши ва товар­лар­нинг мураккаблашуви билан истеъмолчилар янги товарнинг фақат сифат хусусиятларини эмас, балки сотиш ва сотишдан кейин­ги хизмат кўрсатиш тизими ҳам катта аҳамиятга эгалиги билан ифодаланади.


Янги товарларни бозорга чиқаришда сервис хизмат кўрсатиш истеъмолчи харид қилган товар (асосан техник мураккаб маҳсулотлар­)ни оқилона кафолатланган ишлатиш имконини бера­диган таъминлаш тизимидан иборат.
Инновацион маркетингда бундай хизматлар техник ва тижорат хусусиятига эга бўлган махсус хизматларнинг барчасини қамраб олади. Бундай сервис хизмат кўрсатиш янги товарларни бозорга чиқа­ришдаги инновацион маркетинг жараёни бўйича қуйидаги янги мақсадларни бажариш имконини беради:
  • инновацион товарларни ишлаб чиқаришни кўпайтириш стра­тегиясини белгилаб олиш;


  • инновацион товарлар учун янги истеъмолчиларни топиш ва улар орасида устун муносабатларни шакллантириш;


  • мавжуд истеъмолчилар билан муносабатларни мустаҳкамлаш ва уларни янги харидларга рағбатлантириш.


Янги яратилган товарлар учун сервис хизматларини кўрсатиш, корхона имижини яратиб, “мижозларнинг эҳтиёжларини ишончли қондириш”дан иборат бўлган маркетинг мақсадини кам харажатлар билан амалга ошириш ва рақобат курашини самарали олиб бориш асосида инновацион маркетингни ривожлантиришнинг янги имкониятларини очиб беради.


Таянч иборалар
Маркетинг, таҳлил, услубиёт, самарадорлик, инновацион маҳсулот, тижорат, нарх, илмий тадқиқот, ҳуқуқий муҳофаза, инновация бозори, рақобат, башоратлаш.



Download 3.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling