К. Жанзаков Ўзбекистон республикаси
Download 3.15 Mb.
|
Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков-fayllar.org
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назорат ва муҳокама учун саволлар
- 18 мавзу. Иқтисодиётда инновацион кластерларни шакллантириш зарурияти Режа
- 18.1. Инновацион иқтисодиётда кластерлар сиёсати, ўзига хос хусусиятлари ҳамда кластер усулларини қўллашнинг аҳамияти
Таянч иборалар
Инновацион лойиҳа, инновацион дастур, молиялаштириш, капитал, харажат, танлов, давлат грантлари, венчур жамғармаси, маблағ, капитал харажат, Назорат ва муҳокама учун саволлар 1.Давлат инновацион дастурлари хусусида нималарни биласиз? 2. Инновацион лойиҳа нима? 3.Инновацион лойиҳаларни молиялаштириш манбаларини айтинг. 4.Инновацион лойиҳаларни давлат бюджетидан молиялаштириш қандай амалга оширилади? 5.Корхонанинг ўз маблағлари ҳисобидан инновацион лойиҳаларни молиялаштириш қандай ташкил этилади? . 18 мавзу. Иқтисодиётда инновацион кластерларни шакллантириш зарурияти Режа 18.1. Инновацион иқтисодиётда кластерлар сиёсати, ўзига хос хусусиятлари ҳамда кластер усулларини қўллашнинг аҳамият. 18.2. Инновацион фаолиятни кластер усулини қўллаш асосида давлат томонидан бошқариш. Ўзбекистонда инновацион кластерлар ва уларни ташкил этишнинг устувор йўналишлари. 18.3. Инновацион иқтисодиётда инновацион кластерларнинг асосий турлари. 18.1. Инновацион иқтисодиётда кластерлар сиёсати, ўзига хос хусусиятлари ҳамда кластер усулларини қўллашнинг аҳамияти Ҳозирги макроиқтисодий ривожланиш шароитида иқтисодиётда юқори самарадорликка эришишда инновацион кластерларнинг алоҳида ўрни мавжуд. Жаҳон тажрибасидан маълумки, иқтисодиётнинг турли соҳаларида турли кўринишдаги кластерлар сони ошиб бормоқда. Айниқса, дунёнинг ривожланган давлатларидан Америка Қўшма Штатларида, Буюк Британияда, Германияда, Японияда, Францияда турли замонавий инновацион технологияларга асосланган кластерлар ташкил этилган. Миллий иқтисодиётимизни ривожланишининг ҳозирги босқичида кластерларни кўпайтириш, айниқса, инновацияга асосланган кластерларни ташкил этиш муҳим вазифалардан ҳисобланади. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек, “Парламентимиз ... “Кооперация ва кластерлар тўғрисида”ги янги қонунни” тезроқ қабул қилса...”103 мамлакатимизда мазкур соҳада режалаштирилаётган катта ишларнинг муҳим ҳуқуқий асоси яратилар эди. Жаҳондаги кластер мактабининг асосчиси ҳисобланган Горвард бизнес мактаби профессори Майкл Портер104 эътироф этишича, кластер тушунчаси инглиз тилидаги “cluster” (тўплам, боғлам, гуруҳ) сўзидан олинган бўлиб, унга кўра “кластер – маълум бир соҳада фаолият кўрсатадиган географик жиҳатдан бир-бирига боғлиқ бўлган компаниялар ва унга алоқадор ташкилотлар гуруҳидир, у умумий фаолият ва ўзаро бир-бирини тўлдирувчи хусусиятлар билан таснифланади”. М.Портернинг тармоқ, минтақа, мамлакатнинг рақобатбардошлигини унинг “тегишли соҳага мансуб бўлган, географик концентрациялашган ўзаро боғлиқ компаниялар, ихтисослашган етказиб берувчилар, хизмат кўрсатиш компаниялари, бир-бирига яқин соҳаларга мансуб фирмалар ва ассоциациялашган институтлари белгилайди”105 деган фикри кластернинг классик таърифи сифатида қўлланилади. М.Портер концепциясига кўра, кластерни шакллантириш учун қуйидаги омиллар бўлиши талаб қилинади: чекланган географик ҳудудда барча кластер иштирокчиларининг концентрацияси; мазкур минтақада, кластерни шакллантиришга ва корхоналарни қўллаб-қувватлаш ва хизмат кўрсатишга ёрдам берадиган рақобатли устунликка эга бўлган етакчи компанияларнинг мавжудлиги; иштирокчилар ўртасида ҳамкорликни мувофиқлаштириш. Инновацион кластерни тузишдан мақсад бозорда биргаликда ҳаракатлар самараси ҳисобига (синергитек самара) соҳани рақобатбардошлигини ошириш инновацион самарадорликка эришиш ҳамда янги инновацион йўналишларни ривожлантиришдан иборат бўлади. Бугунги тезкор иқтисодий ривожланишда инновацион кластерларни шакллантиришнинг асосий зарурияти қуйидагилар ҳисобланади. Биринчидан, хусусий корхоналар ва тармоқлар, давлат хусусий ҳамкорлик ташкилотлари ҳамда давлат органлари, жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда иқтисодиёт эҳтиёжи учун муҳим зарурий маҳсулот ишлаб чиқариш. Иккинчидан, тегишли ҳудудда турли ресурсларни жалб этиш асосида кластер субъектларидан самарали фойдаланишнинг янги имкониятларини яратиш. Учинчидан, “фан-таълим-ишлаб чиқариш” занжиридан кластер элементларидан фойдаланган ҳолда самарали фойдаланишни ташкил этиш ва бунда фан соҳасида эришилаётган ютуқларни жадаллик билан амалиётга жорий этиш тизимини кучайтириш. Тўртинчидан, инновацион кластер ташкил этилган ҳудудда барча объектлар ва субъектлар рақобатбардошлигини ошириш ва янги ички имкониятларни очиб берилишига шарт-шароит яратиш. Бешинчидан, инновацион кластер асосида юқори билим, малака ва кўникмага эга бўлган инсон ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳисобига янги инновацион ғояларни яратилишини кучайтириш. Олтинчидан, мамлакатда географик жойлашув бўйича турли ҳудудлар ички имкониятларидан самарали фойдаланишга шарт-шароитлар яратиш. Бугунги кунда республикамизда инновацияга асосланган кластерлаш сиёсатини амалга ошириш ҳамда кластер ёндашуви усулларини қўллаш асосида ушбу жараённинг ўзига хос устунликка эга бўлган хусусиятлари қуйидагилар ҳисобланади. Республикамиз иқтисодиётда инновацион кластерларни шакллантириш қуйидаги янги имкониятларни яратади. Биринчидан, фаолият соҳаси бўйича географик жиҳатдан бир-бирига яқин бўлган компаниялар, ташкилотлар ва корхоналарнинг юқори даромад олишлиги учун ўзаро ҳамкорлиги яратилади. Иккинчидан, маълум бир соҳага мансуб бўлган ихтисослашган корхона ва ташкилотларнинг янги инновацион ғоялари ишланмалари ҳамда тадқиқот натижаларини ишлаб чиқаришга қўллашга эга бўлинади. Download 3.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling