Т.р
|
Шерикчилик асосида фаолият олиб борувчи уюшмалар,бирлашмалар, кооперация каби ўзаро ҳамкорлигига асосланган ташкилотларнинг ўзига хос хусусиятлари
|
Инновацион кластерларнинг ўзи хос хусусиятлари
|
1.
|
Юқори фойда олишга асосланган технологиялар асосида фаолият олиб боради
|
Янги ғоя ва замонавий инновацион ва рақамли технологиялар асосида фаолият олиб боради. Юқори фойда олиш кафолатланади
|
2.
|
Ҳамкорлик асосида кўпроқ даромад ва фойда олиш асосида рақобатбардошликни таъминлайди
|
Инновацияга асосланган фикрлар, янги ғояларни бирлаштириш асосида юқори рақобатбардошликка эришилади, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқарилади ва хизматлар таъминланади
|
3.
|
Инвестициялар кўпайтиришни рағбат-лантиради, молиявий маблағларни мақсадли сарфлайди, хорижга маблағ чиқаришда чекловлар мавжуд
|
Турли юқори даромад келтирувчи инвестициялар киритиш, маблағларни мустақил сарфлаш, хорижга инвестициялар қўйиш ва ундан юқори даромад олиш имконияти кенгаяди
|
4.
|
Маъмурий бошқарув асосида ва корпоратив бошқарувнинг айрим элементларида фойдаланади
|
Бошқарув асосан корпоратив асосда бошқарув кенгашининг ҳамфирклиги асосида амалга оширилади. “Электрон бошқарув” тизимида фойдаланилади
|
5.
|
Маҳсулот миқдорини кўпайтириш ва юқори даромад олишга қаратилади
|
Инновацион кластернинг мақсади юқори рақобатбардош ва сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш ҳамда максимал фойда олишни таъминлайди
|
6.
|
Моддий манфаатдорликни таъминлашда маъмурий аралашув мавжуд
|
Юқори рақобатбардошлик ва моддий манфаатдорликка барча ҳамкор ташкилот ва корхоналар учун бирдек устуворликка йўналтирилади ҳамда манфаатдорлиги таъминланади
|
7.
|
Турли мулк шаклидаги корхоналар фаолиятини монополистик хусусият устунлик қилади
|
Турли мулк шаклидаги корхона ва ташкилотлар, бирлашмалари ягона бир муштарак мақсад сари ҳамкорликда фаолият юритади.
|
8.
|
Ҳамкорлик қилаётган корхоналарда териториал – географик жиҳатлар ҳисобга олинмайди
|
Маълум бир соҳада фаолият кўрсатаётган корхоналарда териториал географик жиҳатлари ва шунга мос харажатларни камайтириш ва бошқа имкониятлар ҳисобга олинади.
|
Учинчидан, маълум бир минтақада кластерлаш асосида ҳудуд самарадорлигини оширишнинг ички имкониятлари очиб берилади.