К. Жанзаков Ўзбекистон республикаси


Инновацион фаолиятни кластер усулини қўллаш асосида давлат томонидан бошқариш. Ўзбекистонда инновацион кластерлар ва уларни ташкил этишнинг устувор йўналишлари


Download 3.15 Mb.
bet84/105
Sana31.01.2024
Hajmi3.15 Mb.
#1829575
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   105
Bog'liq
Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков-fayllar.org

18.2. Инновацион фаолиятни кластер усулини қўллаш асосида давлат томонидан бошқариш. Ўзбекистонда инновацион кластерлар ва уларни ташкил этишнинг устувор йўналишлари
Иқтисодиётни инновацион ривожлантириш асосида ташкил этилган инновацион кластерлар тизимини бошқаришда барча ҳам­кор ташкилотлар бир хил даражада иштирок этса-да, аммо давлат бош ислоҳотчи сифатида самарали бошқарув бўлишлигини назорат қи­либ туради.

Инновацион фаолиятни кластер усулида бошқаришда давлат­нинг устуворлик жиҳатлари қуйидагиларда намоён бўлади.


1. Инновацион кластернинг муҳим тамойили бўлган фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг уйғунлигини ҳамда турли жараёнда иштирок этган ташкилотлар, корхоналар, тармоқлар интег­рация­си­ни фаол ташкил этилишини назорат қилиб туради.
2. Инновацион кластерни давлат томонидан бошқаришда кластер жараёнига янги маҳсулот ва технологияларнинг янги турларини ўзлаштириш учун шарт-шароит яратиш, шунингдек, миллий товарларнинг рақобатбардошлигини таъминлашни давлат назорат қилиб туради.
3. Давлат томонидан инновацион фаолиятни амалга оширувчи кластерларни бошқариш бугунги кунда Ўзбекистон Респуб­лика­си­ни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳара­кат­лар стратегиясида белгиланган иқтисодиётнинг етакчи тармоқ-лари­ни модерни-зация ва диверсификация қилиш асосида амалга оширилади.
4. Давлат томонидан инновацияга асосланган кластерларни бош­қаришда улар жойлашган минтақалар, иқтисодий-ижтимоий ҳол­ати, аҳолининг турмуш даражаси ҳамда шу ҳудуддаги тармоқ­лар­нинг рақобатбардошлик хусусиятлари ҳисобга олинади.
5. Инновацион фаолиятни давлат томонидан бошқарувига давлатнинг инвестицион фаолликдаги ўрни ва жозибадорлигини ташкил этишдаги ҳиссаси ҳисобга олинади.
6. Инновацион фаолиятга асосланган кластерларни давлат томонидан бошқаришда менежментнинг асосий ҳаракат қоидаси ҳисобланган мақсад- ҳаракат- натижага эътибор берилиб, бунда кластер мақсади белгилангач, унга эришиш учун стратегик ва тактик ҳаракатлар амалга оширилади ҳамда унинг муваффақиятли якуни кутилган ижобий натижа билан белгиланишини давлат ўз назоратига олади.
7. Инновацион кластерларни давлат томонидан бошқаришда бошқарувнинг ушбу жараёнга мос ташкилий тузилмалари тегишли бўлим ва бўлинмалар ҳамда уларни амалга ошириш бўйича бошқариш механизмлари белгилаб олинади.
8. Инновацион кластерларни давлат томонидан бошқаришда бошқарув тузилмаларининг муваффақиятли фаолияти замонавий менежмент тамойиллари, усул ва воситаларининг жорий этишнинг қай даражада амалга ошириши билан белгиланади.
9. Инновацион кластерлар рақамли иқтисодиётнинг муҳим элементларини ўзида акс эттириши, рақамли технологияларни қўллашини давлат назорат қилади.
Бугунги глобаллашув шароитида инновацион кластерлар турли кўринишларда тармоқ ва соҳаларнинг хусусиятларидан келиб чиқиб, туркумланади.
Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, кластерлаш сиёсатида давлат бош ислоҳотчи сифатида кластер механизмидан фойда­ла-ниш­да фаол иштирок этади. Айниқса, ривожланган етакчи мам­лакат­ларда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш тармоқлари ва соҳаларида кластерлаш иқтисодиётнинг деярли 50 фоизини эгаллаган. Жумладан, АҚШ иқтисодиётида етакчи тармоқларнинг юқори самарадорлиги бевосита кластер механизмининг самарали фао­лияти билан боғлиқ бўлиб, сўнгги йилдаги маълумотларга кўра, улардаги саноат кластерларининг сони 380 тани ташкил қилади. Бундай кўрсаткичлар Буюк Британияда 168 та, Италияда 206 та, Францияда 96 та, Ҳиндистонда эса 106 тани ташкил этади. Жаҳон статистик маълумотларига кўра Филландия рақобатбардошлик жаҳон рейтингида саноат кластери тўлиқ эгаллаганлиги сабабли етакчи мавқиега эга бўлса, Италияда иш билан банд аҳолининг 40 фоизи ҳамда мамлакат миллий экспорт ҳажмининг 30 фоиздан ортиғи кластерлар ҳиссасига тўғри келади. Шу сабабли кейинги йилларда мамлакатимизда иқтисодиётнинг муҳим тармоқларида кластер механизмидан фойдаланишга алоҳида эътибор берилмоқда.
Бугунги кунда республикамизда қуйидаги йўналишларда инновацион кластерлар ташкил этиш устувор вазифа сифатида бел-гиланган.
1. Республикамизда тез ўсиб бораётган ва мамлакатимизнинг келгуси тараққиётини белгилаб берувчи стратегик соҳа туризмда янги инновацион туризм кластерларини фаолиятини ташкил этиш, жумладан, туризм кластерлари, юқори сифатли туристик хизмат кўрсатиш ҳудудий кластерларини ташкил этиш ва ривожлантириш.
2. Мамлакатимизда муҳим тармоқ ҳисобланган тўқимачилик саноат корхоналари ўртасида бозор муносабатларини ривож­лантириш ҳамда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ва фермер хўжа­ликлари ўртасидаги муносабатларни такомиллаштиришга асос­ланган, шунингдек қишлоқ аҳолисини иш билан таъминлашга йўналтирилган янги инновацион пахта - тўқимачилик клас­терлари­ни ташкил этишни ривожлантириш.
3. Бугунги кунда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиш­ти­риш, сақлаш ва айниқса уларни қайта ишлаш жараёнларини қамраб олувчи янги инновацион мева-сабзавот кластерларини ташкил этиб, уларнинг самарали фаолиятини йўлга қўйиш долзарб ҳисобланади. Бу борада Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида таъкидлаганидек, “Мева-сабзавот, шоличилик, чорвачилик, ипак-чилик каби бошқа тармоқларда ҳам бугунги кун талабига жавоб берадиган кластерларни ташкил этиш...”106 олдимизда турган му­ҳим вазифадир.
4. Республика иқтисодиётининг “қон-томири” бўлган ва саноатнинг етакчи замонавий тармоғи ҳисобланган авто­мо­бил-соз­лик­да инновацион транспорт кластерини шакллантириш.
5. Республикада ўта муҳим ҳисобланган энергетика, тоғ-кон металлургияси, геология ва бошқа шу каби тармоқ ва соҳаларни ривожлантириш эҳтиёжидан келиб чиқиб янги инновацион клас­тер-ларни ташкил этишни кенгайтириш ва бошқа шу кабилар ҳисобланади.



Download 3.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling