К. Жанзаков Ўзбекистон республикаси


Download 3.15 Mb.
bet69/105
Sana31.01.2024
Hajmi3.15 Mb.
#1829575
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   105
Bog'liq
Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков-fayllar.org

Иккинчи босқич – товарларга бўлган талабни аниқлашга асосланган бўлиб, бунда бозор сиғимини эмас, балки турли нарх даражасида қанча инновацион товар сотиш мумкинлиги ифодаланади. Бу ерда энг асосийси ушбу товарларнинг турли нархлар даражаси талабга қандай жавоб қайтарилиши билан белгиланади. Талаб миқдори қанчалик кўп ва ҳаракатчан бўлса, товар сотувчиси шунчалик қимматроқ нарх белгилаши мумкин.
Нарх шакллантириш жараёнининг учинчи босқичи – харажатларни баҳолаш билан боғлиқ бўлиб, бунда инновацион маҳсулотларни яратишдаги харажатларни пасайтириш йўлларини излаб топиш ниҳоятда муҳимдир. Маълумки, инновацион маҳсулотларни яратишда харажатларни икки турга – доимий ва ўзгарувчан харажатларга ажратиш қабул қилинган. Доимий харажатлар – бу уларнинг ҳажми товар айланмасидан олинадиган тушум ва ишлаб чиқариш ҳажми одатий тебранишларига боғлиқ бўлмаган харажатлардир. Ўзгарувчан харажатлар эса бевосита маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмига боғлиқ бўлади. Бу, асосан, хомашё харажатлари ва иш ҳақи харажатларидир. Доимий харажатлар ва ўзгарувчан харажатлар йиғиндиси умумий харажатлар бўлиб, нархнинг қуйи чегарасини ҳосил қилади.
Рақобатчиларнинг товарлари ва нархларини таҳлил қилиш босқичи нархни шакллантиришда энг мураккаб жараён ҳисобланиб, булар муайян битимлар бўйича нархлар тўғрисидаги ахборотни олишда жуда кўп қийинчиликларни юзага келтиради (бундай ахборотлар кўпинча ишлаб чиқарувчининг тижорат сири эканлиги сабабли). Бу босқичда рақобатчиларнинг товарлари ва нархларини ўрганишда улар учун товарларни харид қилиш фарқи бўлмайдиган нархини, яъни бепарволик нархини топиш муҳим ҳисобланади. Бу нархни аниқлаш, нима эвазига бундай «бепарволик»ни бартараф қилиш ва айнан сизнинг фирмангиздан товарларни харид қилишларига эришишга ёрдам беришни аниқлашга имкон беради.
Якуний (чегаравий) нарх ҳажмини белгилаш босқичи харидорлар билан муайян музокаралар давомида амалга оширилади. Ушбу босқичда иккита асосий вазифани ҳал этиш: дастлаб харидорлар учун ўзининг чегирмалар тизими яратиш ҳамда чиқарилаётган товарнинг ҳаётийлик даври босқичлари ва инфляция жараёнларини ҳисобга олган ҳолда келажакда нархларга тузатиш киритиш механизмини аниқлаб олиш, сўнгра эса шу асосда нархни шакллантириш усулидан фойдаланиб, муайян бошқа нарх белгилаб олишдан иборатдир. Бу ерда психологик таъсирни, шунингдек турли маркетинг элементлари таъсири, айниқса, нарх сиёсатининг таянч мақсадларига амал қилиш, белгиланадиган нархга эҳтимолий реакциясини таҳлил қилиш каби бир қатор жиҳатларни ҳисобга олиш керак. Истеъмолчи учунинновацион маҳсулот ўзига хос, ноёб ва нуфузлироқ бўлиб кўринса, уни қимматроқ нархда сотиб олишни афзал кўради.
Нарх шакллантиришнинг сўнгги босқичи – нархларни давлат томонидан тартибга солиш чораларини ҳисобга олишдир. Дунёнинг кўпчилик мамлакатларида нархлар ва уларнинг динамикасини давлат томонидан лимитлаш ёки тартибга солишнинг турли чоралари қўлланиб келган ва қўлланилмоқда. Фирма (корхона ва ташкилотлар) учун нарх шакллантириш бўйича давлат томонидан амалга оширилган чоралар улар фаолиятига (ижобий ёки салбий) таъсир кўрсатиб, нархни шакллантириш имконини беради.
Инновацион маҳсулотга нарх шакллантиришнинг асосий усуллари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
  • "бозорда қаймоғини олиш" усули;


  • бозорга кириб бориш усули;


  • истеъмол қийматини баҳолаш усули;


  • мақсадли даромад меъёри олиш усули;


  • харажатларни тез қайтариш усули.


Инновацион товарларга нарх шакллантиришнинг шу ва бошқа усулларини шартли равишда икки гуруҳга ажратиш мумкин:


  • харажатли ёндашув усули (нарх маҳсулот таннархи ва рентабеллик нормативларига қараб белгиланади) гуруҳи;


  • янгилик киритишнинг умумий фойдалилигидан келиб чиқадиган усуллар гуруҳи.


Шунингдек, нарх белгилашда асосий истеъмолчилар гуруҳи­нинг инновацион маҳсулотга реакциясини ҳам ҳисобга олиш зарур. У ишлаб чиқарувчининг нуфузи ва истеъмолчининг умидларига бевосита боғлиқдир. Истеъмолчи нархи қимматроқ бўлсада, ўзини яхши томонидан кўрсатишга улгурган намунадаги маҳсулотни харид қилишни афзал кўриш эҳтимоли юқори бўлади. Бироқ бунда ҳаттоки ишлаб чиқарувчининг нуфузи юқори бўлган тақдирда ҳамсифатли, инновацион маҳсулот(товар) хариди амалга ошади.


Инновацион маҳсулотга якуний нарх белгилаш масаласини ҳал қилишга киришишда энг муҳими, унинг ҳажмини аниқлаш бозордаги вазиятни ва корхонанинг умумий стратегиясини ҳисобга олмасдан туриб амалга оширилиши мумкин эмаслиги ҳисобланади. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, якуний нарх ҳажми маркетинг бўлими, сотув бўлими, иқтисодиёт бўлими ва молия бўлими раҳбарлари томонидан белгиланиши лозим. Инновацион маҳсулот нархини белгилашда ҳисобга олинадиган асосий омил рақобатчилар нархларини ўрганиш ҳамда реал ва потенциал рақобатчилар доимо ишлаб чиқаришдан олинадиган фойда ва нархлар структурасини баҳолабборишдан иборатдир. Бунда, реал рақобатчилар худди шундай ёки бундан яхшироқ маҳсулот таклиф қилганда, потенциал рақобатчилар эса фойда юқори бўладиган бўлсагина бозорга киришга интилади.
Янги товар ёки хизматларга нарх белгилашда асосийси шундаки, нарх (товар ёки хизматларнинг ўзи каби) осон тушунилиши, мижоз томонидан нарх товар ёки хизматнинг «асл» қийматини акс этишини кўриши лозим.Бу эса мижознинг компанияга бўлган ишончини оширади ва такрорий харидларга олиб келади ҳамда мижозлар ишончини мотивациялайди.



Download 3.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling