К у р с и ш и мавзу: Жанубий Ўзбекистоннинг бронза даври ёдгорликларининг ўрганилиши
III БОБ. МЕЪМОРЧИЛИК, МУДОФАА ТИЗИМИ ВА ҚУРИЛИШ ТЕХНИКАСИ
Download 67.02 Kb.
|
Курс иши (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- СОПОЛЛИТЕПА
III БОБ. МЕЪМОРЧИЛИК, МУДОФАА ТИЗИМИ ВА ҚУРИЛИШ ТЕХНИКАСИ
3.1. Бронза даври мудофаа тизими Бутун Марказий Осиёда бўлгани каби, Жанубий Ўзбекистонда ҳам мудофаа иншоотларини барпо этиш анъанаси чуқур илдизга эга. Уларнинг энг аввалгилари бронза даврига оид бўлиб, Жанубий Ўзбекистон (Сополлитепа ва Жарқўтон) ёдгорликларида аниқланган. Сополлитепа Ўзбекистоннинг жанубида жойлашган. Унинг умумий майдони 4 гектар. СОПОЛЛИТЕПА - Шеробод чўлини кесиб ўтган Уланбулоқсой ёқасига жойлашган жез (бронза) даврига оид ёдгорлик. У 1968 йил археолог Л.Альбаум томонидан топилган. 1969-74 йилларда А.Acқapoв томонидан ўрганилган. Унинг 1 га.га яқин марказий қисми мудофаа деворлари билан ўраб олинган. Тепанинг устки қисмида сопол синиқлари қалашиб ётганлиги учун у махаллий ахоли орасида Сополлитепа деб аталган. Қалъанинг ичидаги турар жой мажмуалари унинг ички деворлари бўйлаб жойлашган. Улар ана шу кўчалар орқали 8 та маҳаллага бўлинган, кўп хонали турар жойлар топилган.Энг ривожланган даврида 300-350 киши яшаган. Сополлитепада узоқ йиллар тадқиқотлар олиб борган А.Асқаровнинг фикрича, ёдгорлик мустаҳкам асосда қад кўтарган бўлиб, қуйидаги ажралиб турувчи белгиларга эга: икки қисмли тузилиш - мустаҳкам марказий қисм ва унинг атрофида мустаҳкамланмаган маскан, унча катта бўлмаган майдон, асосий қисмнинг аниқ режавий тузилиши, саккизта кўп хонали турар-жойлар қисмларининг марказлашуви ва уларнинг йўлаклар билан ажралиб туриши, бўлма (отсек)лари бўлган ҳимоя деворлари. Ундан ташқари, кулолчилик ва металлга ишлов бериш ҳунармандчилиги ҳамда деҳқончиликнинг етакчи мавқега эга бўлиши ҳам Сополлитепа учун хосдир21. Сополлитепанинг тархида лабиринт тизими ишлатилган. Амударёнинг ўнг қирғоғида шаклланган Сополлитепа-бронза давридаги дастлабки ўтроқ деҳқончилик манзилгоҳи ҳисобланади. Аммо, кейинчалик, ўтроқ деҳқончилик жамоалари шимолий чегараларининг кенгайиши муносабати билан Сополлитепа ўзининг илгариги аҳамиятини йўқота бошлайди ва бўшаб қолади ҳамда асосий марказ вазифаси эса, тоғ дарасидан чиқувчи йўл устидаги мустаҳкам қалъа сифатида пайдо бўлган Жарқўтонга ўтади22 Download 67.02 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling