К у р с и ш и мавзу: “Миллий иқтисодиёт ва унинг хорижий мамлакатлар
Ишлаб чиқариш нниг халқаро ихтисослашуви ва
Download 80.64 Kb.
|
ммммм
2.4. Ишлаб чиқариш нниг халқаро ихтисослашуви ва
кооперациялаш увиМамлакатимизда мустақиллик йилларида аҳоли даромадларининг қанчалик кўпайганлиги ва даромадлар таркибида содир бўлган ўзгаришлар ёритилган. Аҳоли даромадлари аксарият иқтисодчилар эътироф этган тарифга кўра, аҳолининг маълум вақт оралиғида пул ва натурал шаклларда олган даромадлар миқдори ҳисобланади. Бозор иқтисодиёти шароитида аҳолининг даромадлари манбаи сифатида ишҳақи, пенсия, стипендия, нафақалар, мукофотлар, фойда, дивиденд, заём ва лоторея ютуқлари, банк томонидан тўланган фоиз, кўчмасмулкдан келган рента тўлови ва ижара тўлови, суғурта қопламалари ва бошқа омиллар ташкил қилиши мумкин. Ўзбекистонда даромадлар даражаси бўйича аҳолининг кескин табақаланиш ҳолати мавжуд эмаслиги, энг кўп ва энг камдаромад оладиган аҳоли ўртасидаги фарқ 2000-йилдаги 53,3 баробардан бугунги кунда 7,8 баробарга тушганлиги, аҳоли даромадлари ортиб ҳамда оқилоналаниб бораётганлигини кўрсатади . Ўзбекистон аҳоли даромадлари миқдори бўйича жаҳонда ўртача кўрсаткичга эга бўлган давлатлар қаторига киради. Ўзбекистонда эришилган кўрсаткичлар жаҳон ҳамжамияти томонидан қониқарли деб танолинмоқда. Аҳолининг даромадларини оширишга қаратилган чора тадбирлар бўйича охирги 5-йил ичида иш ҳақини 2-2,5 баробар ошириш бўйича қўйилган стратегик вазифага мувофиқ, 2010-йилда ишҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори 1,5 баробар кўпайтирилди. 2014-йилда бюджет ташкилотлари ходимларининг ишҳақи, пенсия, стипендиялар ва нафақалар ҳажми 23,2 фоизга, аҳолининг жонбошига тўғри келадиган реал даромадларэса 10,2 фоизгаошди. 2012-йилнинг декабрида ўртача ойлик ишҳақи, хўжалик субъектлари ва бюджет ташкилотларида 300 АҚШ доллари миқдорига тенг бўлган бўлса, 2014-йилда эса ўртача 350 АҚШ долларидан ортиқбўлди. 2010- йилдан бошлаб умумтаълим мактаблари ўқитувчилари ва шифокорлар меҳнатига ҳақ тўлашнинг янада такомиллашган тизими жорийэтилди. Натижада кейинги йилларда уларнинг ишҳақлари миқдори тегишли равишда 2,8 ва 2,7 бараваргаоширилди. Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра Республикада меҳнат билан банд бўлган аҳоли даромадлари кўрсаткичи бўйича ҳусусий сектордан олинаётган даромадлар миқдори 34 фоизни, бюджет ташкилотларининг улуши 26 фоизни, саноатда 13 фоизни, қишлоқ ҳўжалигида эса 27 фоизни ташкил этади. Аҳоли даромадларининг миқдори ялпи ички маҳсулот ҳажмига боғлиқ. Шусабабдан мамлакатимизда ялпи ички маҳсулот ҳажми мустақиллик йилларида кескин ошиб бормоқда. Мустақилликнинг қарийиб 24 йили мобайнида мамлакатимизда ялпи ички маҳсулотлар ўсиши 4 баробарни, аҳоли жонбошига ҳисоблаганда эса 3 баробарни, аҳолининг реал даромадлари 4 баробарни ташкил этгани эътиборга сазовор. Республика иқтисодни тадқиқ этиш марказининг 2013-йил маълумотларига кўра, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган ялпи ички маҳсулотнинг аҳоли жонбошига ҳисоблаганда охирги йигирма йиллик даги кўрсаткичлар шуни кўрсатадики, 1995йилга Республикада Я.И.М аҳоли жонбошига ҳисоблаганда ўртача 13,3 минг сўмни ташкил қилган бўлса, 2005-йилда бу кўрсаткич 552,8 минг сўмни, 2012-йилда эса 3244 минг сўмни ташкил қилган. Ўзбекистон Республикаси статистика Қўмитасининг 2013-йил маълумотлари буйича Республикамиз аҳолисининг 2011-йилдаги умумий даромадлари 2010-йилга нисбатан 31,4 фоизга, реал умумий даромадлар 22,4 фоизга, аҳоли жон бошига тўғри келадиган умумий даромадлар 27,9 фоизга ошган. Аҳолининг жон бошига тўғри келадиган умумий реал даромадлари эса 19,2 фоизга ўсган. 1-жадвал. Аҳолининг умумий даромадлари (ўтган йилга нисбатан фоизда) Аҳолининг умумий даромадлари 131,4 123,5 2. Аҳолининг реал умумий даромадлари 122,4 115,2 3. Аҳолининг жонбошига тўғри келадиган умумий даромадлари 127,9 121,7 4. Аҳолининг жонбошига тўғри келадиган умумий реал даромадлари 119,2 113,6 2012-йилда эса 2011-йилга нисбатан умумий даромадлари 23,5 фоизга, реал умумий даромадлар 15,2 фоизга, аҳоли жон бошига тўғри келадиган умумий даромадлар 21,7 фоизга кўпайган. Аҳолининг жон бошига тўғри келадиган умумий реал даромадлари 13,6 фоизга ўсган Республика аҳолисининг даромадлар таркибини таҳлил қиладиган бўлсак (2-жадвал) 2011-йилда ишлаб чиқаришдан олинган даромадлар 71 фоизни, меҳнат фаолиятидан олинган даромадлар 69,4 фоизни, ёлланма ишчиларнинг даромадлари 42,9 фоизни, мустақил равишда банд бўлишдан олинган даромадлар 1,6 фоизни, мол-мулкдан олинган даромадлар 2,5 фоизни, трансфертлардан олинган даромадлар 26,5 фоизни ташкил қилиб, умумий даромадлар таркибидан, кичик бизнес ва тадбиркорликнинг улуши 49 фоиз бўлган. 2012-йилда эса ишлаб чиқаришдан олинган даромадлар 69,1 фоизни, меҳнат фаолиятидан олинган даромадлар 67,4 фоизни, ёлланма ишчиларнинг даромадлари 41,6 фоизни, мустақил равишда банд бўлишдан олинган даромадлар 1,7 фоизни, мол-мулкдан олинган даромадлар 2,4 фоизни, трансфертлардан олинган даромадлар 28,5 фоизни ташкил қилган.2012-йилда умумийдаромадлартаркибидан, кичик бизнес ва тадбиркорликнинг улуши 0,8 фоизгаошиб, 49,8 фоизни ташкил қилган. 2-жадвал. Аҳоли умумий даромадларининг таркиби(фоизда)71 Даромад турлари 2011-йил 2012-йил 1. Бирламчи даромадлар 73,5 71,5 2. Ишлабчиқаришдан олинган даромадлар 71,0 69,1 3. Меҳнат фаолиятидан олинган даромадлар 69,4 67,4 4. Ёлланма ишчиларнинг даромадлари 42,9 41,6 5. Мустақил равишда банд бўлишдан олинган даромадлар 1,6 1,7 6. Мол-мулкдан олинган даромадлар 2,5 2,4 7. Трансфертлардан олинган даромадлар 26,5 28,5 8. Умумий даромадлар таркибидан, кичик бизнес ва тадбиркорликдан олинган даромадлар 49,0 49,8 Юқоридаги маълумотлардан шуни айтиш мумкинки, Республикамиз аҳолиси даромадлари кейинги йилларда тез суръатлар билан ортиб бормоқда, унинг манбалар бўйича таркиби ижобий томонга ўзгармоқда. Аҳолининг ижтимоий яшаш даражаси даромадларга мос равишда яхшиланиб бормоқда. Бунга мисол қилиб Президентимиз И.А.Каримовнинг 2014-йил ижтимоийиқтисодий якуни ҳамда 2015-йилги устувор вазифалари бўйича Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузада таъкидлаганлари дек, одамларнинг даромадлари ортиши билан оилаларнинг моддий аҳволи сифат жиҳатдан ўзгариб бораётганлиги, аҳолининг иқтисодий кўрсаткичлари юксалиб бораётганининг яққол тасдиғидир. Бизнинг фикримизда аҳоли турмуш даражасини яхшилаш учун келгусида мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш, аҳоли даромадларини мунтазам ошириб бориш, солиқлар юкини камайтириш, мамлакатда инфляцияни пасайтириш ва муомаладаги пулнинг реал харид даражасини ошириш керак. Download 80.64 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling