К у р с и ш и мавзу: “Миллий иқтисодиёт ва унинг хорижий мамлакатлар


Ўзбекистон иктисодиётииинг таркиби ва жаҳон


Download 80.64 Kb.
bet3/8
Sana26.02.2023
Hajmi80.64 Kb.
#1232953
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
ммммм

1.2 Ўзбекистон иктисодиётииинг таркиби ва жаҳон
иктисодиётидаги ўрне

Мамлакатимиз иқтисодиётида амалга оширилаётган таркибий


ўзгаришлар алохдда эътиборга лойикдир.
Маълумки, бизга собиқ совет тизим идан бир томонлама ривожланган,
фақат хомашё етиштиришга йўналтирилган, пахта яккаҳокимлиги
ҳалокатли даражага чиққан, ишлаб чиқариш ва социал инфратузилмаси ўта
қолоқ, аҳоли жон бошига истеъмол кўрсаткичи энг паст бўлган иқтисодиёт
мерос бўлиб қолган эди. Шуни эътиборга олади ган бўлсак,
иқгисодиётимизда таркибий ўзгаришларни амалга ошириш республикам из
учун муҳим стратегик аҳамиятта эга бўлди.
XX аср 90-йилларининг биринчи ярмида собиқ Иттифоқ республика-
ларидаги аксарият саноат корхоналари фаолиятининг тўхтаб қолиши ва
уларнинг банкротга учраши хомашё ва бутловчи қисмларга бўлган
буюртмаларининг каттагина қисмидан маҳрум бўлган Ўзбекистон саноат
корхоналарининг фаолиятига салбий таъсир кўрсатди. Бундай вазият
таркибий кайта куришлар, саноатни диверсификация қилиш ва экспорт
бозорларини янгитдан белгилаб олишни талаб этадиган давр мобайнида
саноат ишлаб чикариш ининг ялпи ички маҳсулотдаги улушининг вақгинча
камайишига олиб келди.
Иқтисодиёт тармоқларини саноат асосида ташкил этиш, модернизация
қилиш, техник ва технологик янгилаш бўйича муҳим инвестицион
дастурлар ишлаб чикилди.
2000-2010 йилларда кабул қилинган чора-тадбирлар мамлакатимизда
саноатнинг автомобилсозлик, нефть ва газ-кимё, темир йўл
машинасозлиги каби янги тармоқларнинг яратилиши 2010 йилга келиб
саноат маҳсулотлари умумий ҳажмининг ўсиши ҳамда ЯИМ таркибида
саноат улушининг 24% га етяшини таъминлади
2000-2010 йилларда саноат ва хизматлар соҳасияинг барқарор ўсиши
туфайли қишлоқ хўжалигининг мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотидаги
улуши 30,1% дан 17,5% га тушди. Ушбу кўрсаткич бўйича миллий
икгисодиётимиз қишлоқ хўжалигининг ЯИМ таркибидаги улуши 10% дан
ошмайдиган, дунёнинг жадал ривожланаётган мамлакатларига яқинлашиб
бормокда.
Миллий иқтисодиёт таркибида юз бераётган сифат ўзгаришларнинг
яна бир мухим жихати - хизмат кўрсатиш соҳасининг жадал
ривожланишидир.
Мустақиллик йилларида хизматлар таркибида деярли янги бўлган
замонавий банк тизими, аудит, сугурта, лизинг, консалтинг, мобилъ ва
видеотелефон хизматлари, Интернет каби хизмат кўрсатиш соҳалари пайдо
бўлди. Агар хизматлар улуши 1990 йили ялпи ички маҳсулотда 33,8% ни
ташкил этган бўлса, ушбу кўрсаткич 2000 йилда —37%, 2010 йилга келиб
эса 49% га етди.
Саноатнинг ўсиш суръатлари ва тарм оқ таркиби. Собиқ совет
хўжалик юритиш тизимининг барҳам топиши давридаги бир оз
пасайишдан сўнг мамлакатимизда 1996 йилдан бошлаб саноат ишлаб
чиқариши ҳажми изчил, барқарор суръатларда ўсиб бормокда. Саноат
махсулотлари ишлаб чиқаришнинг йиллик ҳажми 2010 йилда 1990
йилдагига нисбатан 3 баробар ўсдиМустақиллик йилларида автомоби л созлик, нефть-газ, кимё саноати,
нефть-газ машинасозлиги, замонавий курилиш материаллари саноати,
темир йўл машинасозлиги, машпкй электротехника, фармацевтика,
замонавий озиқ-овқат саноати ва енгил саноат каби бир қатор мутлақо
янги саноат тармоқлари яратилди.
Мамлакатимиз иқгисодиётида автомобилсозлик саноати алохдда ўрин
эгалламокда. Бу тармоқ Асака шахрида АКД1нинг «Женерал Моторе»
компанияси билан ҳамкорликда енгил автомобиллар ишлаб чиқарадиган,
Тошкент шахрида Германиянинг дунёга машхур «Даймлер Бенц» ва
Самарканд шаҳрида Япониянинг «Исузу» компаниялари билан ҳамкор-
ликда автобуслар ишлаб чиқарадиган ҳамда Самарканд шаҳрида Гер­
маниянинг «МАЯ» компанияси билан ташкил этилган юк автомобиллари
ишлаб чиқарадиган янги заводларини уз ичига олади. Ана шундай ўзга-
ришлар натижасида машинасозлик ва металл ни қайта ишлаш саноатида
маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 1990-2010 йилларда 11,6 баробар ўсди.
2000-2010 йилларда енгил автомобиллар ишлаб чиқариш - 7,1 баробар,
автобуслар - 2,6 баробар ва юк автомобиллари тайёрлаш -1 2 ,9 баробар ошди.
Нефть қазиб чиқариш ва нефтни қайта ишлаш саноатининг яратилиши
мамлакатимизнинг ёқилғи хавфеизлигини таъминлади. Нефть ва газ
конденсата қазиб олиш 1990 йилга нисбатан 1,4 баробар ўсди. Табиий газ
ишлаб чиқариш суръати 1990-2010 йиллар давомида 1,6 баробар,
суюлтирилган газ ишлаб чикариш ҳажми эса 15,2 баробар кўпайди.
Ёкилғи мусгақиллигини таъминлаш ҳамда нефть ва газни кдйта ишлаш
тармоқларини ривожлантириш дастури доирасида, исгиқлол йилларида энг
замонавий технологияларга эга бўлган хорижий компаниялар билан
ҳамкорликда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи («Текнип», Франция) ва
Шўртан газкимё мажмуаси («АББ») барпо этилди, Фаргона нефтни кдйта
ишлаш заводи тўлиқ реконструкция қилинди. Газ-кимё тармоғининг ташкил
этилиши табиий газни қайта ишлашни чукурпаштириш ва турдош тармоқ-
ларда янги ишлаб чикэриш қувватларини ривожлантириш имконини яратди.
Қўнғирот сода заводида 2006 йилдан бошлаб кальцийли сода,
Самарканд кимё заводида нитрокальцийфосфат ўғити ишлаб чикариш
йўлга кўйилди, 2010 йилда минтақамизда ягона булган Деҳқонобод
калийли ўғитлар заводи ишга туширилди.
1990-2010 йилларда ёғочни қайта ишлаш ва целлюлоза-қоғоз
саноатида ишлаб чиқариш ҳажми 13,4 баробар, озиқ-овқат саноатида - 5,7
баробар, енгил саноатда —3,8 баробар ўсди.
1990 йилга нисбатан ип-калава ишлаб чиқариш 2,2 баробар кўпайди.
Гилам ва гилам маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2010 йилда 21
миллион квадрат метрдан зиёд бўлди, бу эса 2000 йилда ишлаб чикарилган
махсулот ҳажмига нисбатан 13,6 баробар купдир
II Bоb.
2.1. Ўзбекистон Республикаси Президенги Ислом Каримов томонидан
ишлаб чиқилган «Демократик ислоҳотларни янада чукурлаштириш ва
фуқаролик жамият ини ривожлантириш концепцияси»да баён этилган
иктисодий ислоҳотларни янада чукурлаштириш ва мамлакатни модер­
низация қилишнинг стратегик йўналишлари мамлакатимиз иктисодиёти ни
яқин йиллар ичида ривожлантиришнинг асосий прогноз кўрсаткичлари
учун асос бўлиб хизмат қилади.
Мамлакатимизда чу кур ўйланган ва пухта таҳлиллар асосида 2011—
2015 йилларга мўлжаллаб ишлаб чикдлган, бир-бири билан ўзаро узвий
боглик бўлган тўртта стратегик дастурни амалга ошириш бошланди.
Уларда саноат, инфратузилма, транспорт ва коммуникация курилишини
ривожлантириш, молия-банк тизимини янада ислоҳ этиш ва унинг
барқарорлигини ошириш, шунингдек, мамлакатимизда қулай инвестиция
муҳити ва уни баҳолашнинг халқаро мезонларини шакллантириш кўзда
тутилади.
2011-2015 йиллардаги энг муҳим вазифа - макроиқгисодий
барқарорлик ва изчил юқори иқгисодий ўсиш суръатларини таъминлаш,
унинг сифат кўрсаткичларини, иқгасодиёт тармоқларини янада диверси­
фикация қилиш, ишлаб чиқаришни модернизация этиш, техник ва
технологик янгилаш, мамлакатимизда ишлаб чикарилган маҳсулот ҳамда
хизматларнинг ички ва ташқи бозорлардаги рақобатдошлигини ошириш
ҳисобидан яхшилашдан иборат.
2011-2015 йилларда ялпи ички маҳсулотнинг йилига 8% дан юқори
барқарор ўсиш суръатларини таъминлаш, ҳажмининг 1,5 баробар, харид
қобилияти паритета бўйича эса 1,6 баробар ўсишига эришиш кўзда
тутштмокда. Бунда иқгисодий ўсиш барқарорлиги макроиқгисодий
кўрсаткичларнинг мутаносиблиги, паст инфляция кўрсаткичлари ва
миллий валюта курсининг барқарорлиги орқали таъминланади.
Келгуси йилларда ички талабнинг ошиб боришига мухдм ақамият
берилади. Чунки жаҳон иқгисодиёти ва маҳсулотлар бозорларидаш беқа-
рорлик шароитида бундай ёндашув иқгисодиётни изчил ривожлантиришни
барқарорлаштирувчи ва рагбатлантирувчи омили сифатида муҳим ўрин
тутади.
Иқшсодиётдаги таркибий ўзгаришлар ва уни янада диверсификация
қилиш саноатнинг ялпи ички махсулотдаги улушини 2010 йилдаги 24%
дан 2015 йилда 28% га, курилишда - 6,4% дан 7,6% га ошириш имконини
беради. Натижада 2011—2015 йилларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари
ишлаб чиқариш ҳажми 1,3 баробар ортгани ҳолда, унинг ялпи ички
махсулотдаги улуши 17,5% дан 13,5% га тушади13.
Бутун мамлакатимиз ва барча минтакаларда ўта қулай инвестиция
муҳитини яратиш, табдиркорликка янада кўпроқ эркинликлар бериш,
асоссиз турли бюрократик тўсиқларни барҳам топтириш борасидаги чора-
тадбирларни амалга ошириш кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни
жадал суръатларда, биринчи навбатда, ишлаб чиқариш ва юқори
технология ли тармоқларда ривожлантиришни, мазкур соҳанинг ялпи ички
маҳсулотдаги улуши 2010 йилдаги 52,5% дан 2015 йилда ривожланган
мамлакатлардаги каби, 60% дан юкори бўлишини таъминлайди.
Инвестиция сиёсати. 2011 —2015 йилларда таркибий ўзгаришларни
иқгисодиетнинг соҳа ва тармокларини диверсификация ва модернизация
кдпишни изчил давом эттириш, ишлаб чиқаришни техник ва технологик
янгилаш, шунингдек, транспорт, муҳандислик, коммуникация ва
ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш жараёнларини янада
чуқурлаштиришга қаратилган фаол инвестиция сиёсати олиб борилади.
13 Узбекистан Республикаси иқгасодий-ижпмоий тар аққнётияицг мустақиллик йилларпдаги (1990-2010
йвлпар) асосий тенденция ва кўрсаткичпарн ҳамда 2011—2015 йилларга мулжаллаяган прогнозпари:
сгатастик тўплш.
Узбекистон Республикаси таш қи савдосининг товар таркиби
(фоиз хисобида)




1990 й.

2000 й.

2010 й.

Экспорт - жами 100 100 100

Пахта толаси 59,7 27,5 11,3

Озиқ-овқат маҳсулотлари 3,9 5,4 9,7

Кимёвий маҳсулот ва ундан тайёрланган

маҳсулотлар




2,3 2,9 5,1




Энергия ва нефть махсулотлари 17,1 10,3 24,8

Қора ва рангли металлар 4,6 6,6 6,8

Машина ва ускуналар 1.7 3,4 5,5

Хизматлар 1,3 13,7 9,1

Бопщалар 9,4 30,2 27,7

Импорт - жами 100 100 100

Машина ва ускуналар 12,1 35,4 44,1

Кимёвий маҳсулот ва ундан тайёрланган

маҳсулотлар




9,7 13,6 14,3




Энергия ва нефть маҳсулотлари 3.1 3,8 6,0

Қора ва рангли металлар 10,2 8,6 8,4

Озиқ-овқат маҳсулотлари 48,9 12,3 10,9

Хизматлар 1,5 8,5 4,7

Бопщалар 14,5 178 11,6










Экспорт - жами 100 100 100

Пахта толаси 59,7 27,5 11,3

Озиқ-овқат маҳсулотлари 3,9 5,4 9,7

Кимёвий маҳсулот ва ундан тайёрланган

маҳсулотлар




2,3 2,9 5,1




Энергия ва нефть махсулотлари 17,1 10,3 24,8

Қора ва рангли металлар 4,6 6,6 6,8

Машина ва ускуналар 1.7 3,4 5,5

Хизматлар 1,3 13,7 9,1

Бопщалар 9,4 30,2 27,7

Импорт - жами 100 100 100

Машина ва ускуналар 12,1 35,4 44,1

Кимёвий маҳсулот ва ундан тайёрланган

маҳсулотлар




9,7 13,6 14,3




Энергия ва нефть маҳсулотлари 3.1 3,8 6,0

Қора ва рангли металлар 10,2 8,6 8,4

Озиқ-овқат маҳсулотлари 48,9 12,3 10,9

Хизматлар 1,5 8,5 4,7

Бопщалар 14,5 178 11,6










Экспорт - жами 100 100 100

Пахта толаси 59,7 27,5 11,3

Озиқ-овқат маҳсулотлари 3,9 5,4 9,7

Кимёвий маҳсулот ва ундан тайёрланган

маҳсулотлар




2,3 2,9 5,1




Энергия ва нефть махсулотлари 17,1 10,3 24,8

Қора ва рангли металлар 4,6 6,6 6,8

Машина ва ускуналар 1.7 3,4 5,5

Хизматлар 1,3 13,7 9,1

Ушбу мақсадлар учун 2011-2015 йилларда охирги 5 йил мобайнида


ўзлапггирилган инвестицияларга қараганда 2 баробар кўп, жами 77,4 млрд.
доллар миқцоридаги инвестидиааарни йўналтириш мўлжалланмоқца. Асо­
сий капиталга киртилаётган инвестицияларнинг ялпи ички маҳсулотга
нисбатан улуши 24% дан кам бўлмаслиги таркибий ўзгартиришларни
жадал амалга ошириш ва иктисодиётни модернизация қилишни
таьминлайди14.
Инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришнинг асосий ҳажми ички
ресурсларни сафарбар қилиш ҳисобидан амалга оширилади. Келгуси
йилларда ушбу кўрсаткич ялпи капитал қўйилмалар ҳажмининг 76% ини
ташкил этади.
Бу маблаглар, аввало, ишлаб чикаришни модернизация қилиш, техник
ва технологик янгилашни амалга ошираётган корхоналарнинг ўз
маблағларини кўпайтириши, солиқ юкини янада камайтириш, тижорат
банкларининг ресурс базасини мустаҳкамлаш ва аҳолининг тадбиркорлик
фаолиятидан оладиган даромадларини ошириш ҳисобидан ҳосил бўлади.
Стратегик мухлм, биринчи навбатда, инфратузилмани шакллантириш,
ишлаб чиқаришни реконструкция қилиш ва модернизация қилишга
қаратилган лойиҳаларни амалга оширишга ички ресурсларни жалб этишда
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамгармаси алохдда
ўрин тутади. Мазкур жамгарманинг таркибий ўзгаришлардаги тобора
ортиб бораётган ролини инобатга олган ҳолда, яқин йилларда унинг
ҳисобида 10 млрд. доллардан зиёд маблағ жамланади.
2011—2015 йилларда ёқилғи-энергетика тармогини, машинасозлик ва
автомобилсозликни ривожлантириш, электр энергетика соҳасида энергия
ишлаб чикариш кувватларининг самарадорлигини ошириш ва диверси-
фикация қилиш, металлургия саноатини комплекс модернизация этиш,
кимё саноатини ривожлантириш ва диверсификация қилиш, транспорт ва
ишлаб чикариш инфратузилмасини ривожлантиришга кэратилган
лойиҳаларни молиялаштириш учун Тикланиш ва тараққиёт жамгармаси
томонидан 4,7 млрд. доллардан зиёд маблағ йўналтирилади.
Мазкур жамгарманинг энг муҳим вазифаларидан бири - стратегик
инвестиция лойиҳаларини биргаликда молиялаштириш мақсадида йирик
хорижий инвестор ва шерикларни жалб этишдир. Масалан, Япония
халқаро ҳамкорлик агентлиги ва Осиё тараққиёт банки иштирокида амалга
оширилаётган, умумий қиймати 1,28 млрд. долларга тенг бўлган
Толли маржой иссиқлик электр станциясида иккита бут-газ мосламасини
қуриш лойиҳаси шулар жумласидандир.
Келгуси йиллардаги устувор йўнапишлардан бири - мамлакатимизда,
энг аввало, жалб қилинаётган тўгридан-тўғри хорижий инвестициялар
ҳажмини ошириш, хорижий инвесторлар учун ишончли кафолатлар
яратиш ҳамда уларнинг ишончини мустаҳкамлаш мақсадида янада кулай
инвестиция муҳитини шакллантиртццан иборатдир.
Бу вазифани амалга ошириш орқали 2011-2015 йилларда 13 млрд.
доллардан зиёд ёки ў т га н беш йилдагига нисбатан 1,7 баробар тўгридан-
тўгри хорижий инвестициялар жалб этилипшни таъминлайди. Ушбу
маблаглар энг илгор технологиялар билан жиҳозланган ва хомашё
ресурсларини чу кур кдйта ишлаш ҳамда рақобатбардош тайёр мақсулотлар
ишлаб чикариш ни таъминлайдиган, мамлакатимиз экспорт салоҳиятини
ошириш ва янги иш ўринларини яратишга хизмат қиладиган янги саноат
корхоналарини ташкил этиш бўйича хорижий инвесторлар ииггирокидаги
320 тадан ортиқ йирик инвестиция лойихдсини амалга оширишга йўнал-
тирилади.
Бундай лойиҳалар ҳақида фикр юритилганда, аввало, Сургиль кони
базасида Устюрт газ-кимё мажмуасини барпо этиш, Шўртан газ-кимё
мажмуасида тозаланган метан базасида суюлтирилган синтетик ёқилғи
ишлаб чиқариш, Муборак газ-кимё мажмуасини қуриш, Қандим гуруҳи
конларини ўзлаштириб, газни қайта ишлайдиган завод барпо этиш, Навоий
вилоятида аммиак ва карбамид ишлаб чиқарадиган замонавий комплекс
куриш, автомобиль двигателлари, катта ҳажмда юк ташийдиган «МАН»
автомобиллари, «Мерседес-Бенц» шассиси базасида кўп ўринли автобус­
лар, «Клаас» компанияси билан ҳамкорликда қишлоқ хўжалиги
техникасини ишлаб чиқаришни ташкил этиш, техник ва поликристалл
кремний ишлаб чиқариш, тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришнинг тўлиқ
цикли га эга бўлган вертикал интеграциялашган тўқимачилик мажмуалари,
тайёр дори препаратларини ишлаб чиқарадиган корхоналарни барпо этиш
ва бошқа лойиҳаларни қайд этиш мумкин.
Иктисодиётни таркибий ўзгартиршцда Узбекистон йирик халқаро молия
инсгитутлари, ҳукумат ташкилотлари ва хорижий банкларни, биринчи
навбатда, мамлакатимиз билан йирик инвестиция лойиҳаларини амалга
ошириш бўйича ўзаро қамкорлик алоқаларини кенгайтиришга катга қизиқиш
билдираётган Осиё тараққиёг банки, Жаҳон банки, Ислом тараққиёг банки,
Япония, Жанубий Корея ва ХХР тараққиёг банклари, катор араб давлагла-
рининг инвестиция фондларини жалб этиш масаласига катга аҳамият беради.
Айнан ана шу ҳамкорликнинг молиявий кўмагида келгуси йиллар
давомида Узбек миллий автомагистрали участкаларини куриш, ичимлик
суви билан таъминлаш тизимларини барпо этиш ва реконструкция қилиш,
қишлоқ хўжалик ерларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, поливи­
нилхлорид ва каустик сода ишлаб чиқариш бўйича янги мажмуа барпо
этиш, қишлоқ хўжалиги техникаси ва автомобиль шиналарини ишлаб
чиқаришни ташкил этиш каби кўплаб лойиҳалар амалга оширилади.
2011-2015 йилларда жами хорижий инвестиция ва кредитлар қажми
18,6 млрд. долларни ташкил этади ёки ўтган беш йилдагига нисбатан 2
баробар кўп бўлади. Уларнинг 75% дан ортиғини тўғридан-тўгри хорижий

инвестициялар ташкил этади. Бу борада қарз маблағлари узоқ муддатли


асосда фақат ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаларини ривож­
лантириш, иктисодиётнинг стратегик тармоқларини модернизация қилиш,
шунингдек, хорижий молиявий институтларнинг кредит линияларини
мамлакатимиз тижорат банклари орқали кайта молиялаштириш йўли билан
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-кувватлашга
қаратилган инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга жалб этилади.
Саноат ривожи. Саноатни барқарор, жадал ва мутаносиб ривож­
лантириш, ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш, техник ва
технологик янгилаш негизида саноатнинг асосий тармоқларини диверси­
фикация қилиш, экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босадиган
рақобатдош махсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш бўйича
амалга оширилаётган чора-тадбирлар 2011-2015 йилларда юртимизда
саноат ишлаб чиқариш ҳажмини J ,6 баробар оширишга қаратилган.
Саноат тармоқлари самарадорлиги ва рақобатдошлигини янада
ошириш мақсадида, 2011-2015 йилларда Узбекистон Республикаси
саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида дастур
қабул қилинди. Ушбу Дастурда жами 47,5 млрд. долларлик 500 дан ортиқ
инвестиция лойиҳасини амалга ошириш белгиланган15.
Дастурда энергетика, нефть-газ-кимё, кимё, тўқимачилик ва енгил
саноат соҳалари, рангли металлургия, машинасозлик ва автомобилсозлик,
фармацевтика, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сифатли ва чуқур кдйта
ишлаш, курилиш материаллари ишлаб чиқариш каби устувор тармоқларни
жадал ривожлантириш назарда тутилган.
Хусусан, 2011-2015 йилларда ёқилғи-энергетика комплекс ривожлан­
тириш дастури доирасида мамлакатимиз энергетика салоҳиятини янада
ривожлантириш, ресурсларни тежайдиган технологияларни жорий этиш,
истеъмолчиларни энергия билан ишончли ва сифатли таъминлаш, энергия
кувватларидан фойдаланиш самарадорлиги ни оширишга қаратилган ўнлаб
инвестиция лойиҳалари амалга оширилади. Ушбу чора-тадбирларнинг
амалга оширилиши натижасида 2015 йилга бориб саноатда сарфланадиган
энергия улушини камида 30% камайтириш мўлжалланмокда.
Кимё маҳсулотлари ишлаб чиқаришда рақобат қила олиш устунлик-
ларига, жумладан, табиий ресурсларнинг улкан салоҳиятига, қудратли
ишлаб чиқариш ва техник база ҳамда юқори малакали кадрларга эга бўлган
кимё саноати инвестициялар ва янги лойиҳаларни амалга ошириш учун
жалб этувчан йўналиш ҳисобланади. Бу соҳада 2011-2015 йилларда кимё
ишлаб чиқаришини жадал ривожлантириш, материаллар ва тайёр
маҳсулотларнинг принципиал янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаш-
тиришга қаратилган 30 дан ортиқ инвестиция лойиҳаси амалга оширилади
ва кимё мақсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 1,6 баробар оширилади.
2011-2015 йилларда машинасозлик соҳасида енгил автомобиллар
ишлаб чиқаришни 1,2 баробар, замонавий автобуслар ишлаб чикаришни
1,3 баробар, совуттич ва музлаткичлар ишлаб чиқаришни 4 баробар ҳамда
телевизорлар ишлаб чиқаришни 5,1 баробар оширишга қаратилган 80 дан
ортиқ инвестиция лойиҳасини амалга ошириш кўзда тутилмокда.
Хусусан, 2011 йилда «Женерал Моторе» компанияси билан ҳамкор-
ликда автомобилларнинг кучланиш агрегатларини ишлаб чиқарадиган
корхонанинг фойдаланишга топширилиши нафақат ички эҳтиёжларни
тўлиқ таъминлаш ёқи маҳаллий автомобилларни маҳаллийлаштириш
даражасини ошириш, балки автомобиль двигателларини ташки бозорларга
экспорт қилиш имконини ҳам яратди. Самарканд вилоятида катта ҳажмда
юк ташийдиган «МАН» русумидаги автотранспорт воситаларини ишлаб
чиқарадиган ва уларга хизмат кўрсатадиган мажмуанинг ташкил этилиши
ҳам юк автомобилларига бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш бўйича коопе­
рация алоқаларининг ривожланиши учун асос бўлади.
Вертикал интеграциялашган янги замонавий тўқимачилик мажмуала-
рининг қурилиши пахта толасини юртимизда қайта ишлаш ҳажмининг 2
баробардан зиёд ошшпини таъминлайди. Бу, ўз навбатида, 2011—2015
йилларда калава ишлаб чиқаршшш 2,6 баробар, тайёр трикотаж ва
тикувчйлик буюмлари тайёрлашни тегишлича 3,2 ва 2,6 баробар ҳамда
тўқимачилик саноати маҳсулотлари экспортини 1,7 баробар ошириш
имконини беради.
2.2. Халқаро иктисодий муносабатларнинг моҳиятини очиб берувчи муҳим
тушунчалардан бири халкаро меҳнат тақсимоти (ХМТ) ҳисобланади. Дунё
мамлакатлари у ёки бу даражада ХМТга жалб этилган бўлиб, ХМТнинг
чуқурлашуви фан-техника тараққиёти таъсирида ривожланаётган ишлаб
чикариш кучларига бевосита боғлиқ. ХМТда қатнашиш мамлакатларга
қўшимча иқгисодий самара беради ва ўз эҳтиёжларини кам харажатлар билан
тўликроқ қондириш имкони пайдо бўлади.
Меҳнат таксимоти - бу тарихан белгиланган ижтимоий меҳнат
тизимидир. У жамиятнинг ривожланиш жараёнидаги фаолиятининг сифат
жиҳатдан табақалашуви натижасида шаклланади. Меҳнат тақсимоти турли
шаклларда бўлади ва ушбу курсда ХМТ, яъни алоҳида мамлакатларнинг
(ёки мазкур мамлакатларга тегишли алоҳида ишлаб чиқариш
тармоқларининг) халқаро айирбошлаш учун муайян турдаги товарлар ва
хизматларни ишлаб чиқаришга ихтисослашуви ўрганилади.
Халқаро меҳнат таксимоти моҳияти ишлаб чиқариш жараёнининг
меҳнат фаолияти турли шаклларининг ихтисослашуви ва уларнинг
кооперациялашувида, ўзаро ҳамкорлигида намоён бўлади. Меҳнат
тақсимотини фақат ажратиш жараёни сифатида эмас, балки жаҳон
миқёсида мехнатни бирлаштириш йўли сифатида хам кўриш мумкин.
Халқаро меҳнат тақсимоти давлатлар ўртасида меҳнатнинг ижгамоий-
худудий тақсимотининг даражаси ҳисобланади. У алохида бир давлатлар
ишлаб чиқаршпларининг ихтисослашз^вига асосланади.
Жаҳон хўжалигини ривожлантириш учун, биринчи навбатда, ишлаб
чиқаришда мехрат унумдорлигини ошириш, ишлаб чикаришда самарадор-
ликни ўстириш, шунингдек, ишлаб чиқаришда харажатларни камайгиришга
интилиш зарур. Хапқаро меҳнат тақсимотининг ривожланиши жараёнида
асосий нарса, бу шу жараённинг ҳар бир иштирокчиси ўзининг ХМТдаги
иштирокидан иқгисодий фойда, манфаат қидириши ва топишидир.
Ҳар қандай мамлакатнинг халкаро алмашув жараёнида халқаро меҳнат
тақсимотининг устунликларини амалга ошириши - биринчидан, экспорт
қилинаётган товар ва хизматларнинг ташқи ва ички бозор нархларидаги
фаркни олиш; иккинчвдан, арзонроқ бўлган импортдан фойдаланиб,
миллий ишлаб чиқаришдан воз кечган ҳолда ички харажатларни
камайтириш имконини беради.
ХМТ капитализмнинг мануфактура даврида пайдо бўлган бўлиб (ХУЛ
- XVIII асрлар), саноат тўнтаришигача табиий равишда (табиий-икдимий,
географик шароитлар, хомашё захиралари ва энергия манбалари - XVIII

асрнинг охири XIX асрнинг биринчи ярми) кечган. Кейинчалик мамла­


катларнинг бошқа иқтисодий омиллар - меҳнат, капитал, тадбиркорлик
фобилияти, билимлар билан турли даражада таъминланглиги сабабли
ихтисослашув чукурлашди. Ҳозирда ушбу омиллар мамлакатлар
томонидан жаҳон бозори учун қайси товарлар ва хизматларни ишлаб
чиқаришни белгилаб беради.
ХМТ назарияси буржуазия сиёсий иқтисод классиклари А.Смит ва
Д.Рикардолар асарларида асосланди ва ривожлангирилди. А.Смит ХМТни
таҳлил қилар экан, «Халқлар бойлигининг табиати ва сабаблари» китобида
(1776 й.) савдо ва тадбиркорлик эркинлигининг зарурлигини исботлайди.
Унинг фикрича, савдо эркинлигини турли йўллар билан чеклаш алохдца
минтақалар ва давлатлар ўртасида меҳнат таксимоти нинг чу курлашу вига
халақит беради.
Савдо йўлидаги тўсиқларнинг йўқогилиши қамда халқаро айирбош-
лаш миқёсининг кенгайиши миллий иқтисодиётларнинг ихтисослашуви ва
уларнинг ўзаро боғликдигини оширишга, умумжаҳон хўжалигининг пайдо
бўлишига олиб келиши керак. А.Смит кейинчалик жуда машхур бўлиб
кетган эркин савдо шиорини олға сурди (Iaisser-faire).
А.Смит ғоялари кейинчалик инглиз иктисодчилари - Д.Рикардо,
Р.Торренс ва Жон Стюарт Милларнинг илмий ишларида ривожлан-
тирилди.
Классикларнинг халқаро меқнат тақсимоти тўғрисидаги илмий
қарашларидаги асосий ютуқпари, деб ишлаб чиқаришнинг нисбий
харажатлари назарияси тан олинган. Ушбу назария халқаро савдо ҳақидаги
иқгисодий таълимотнинг «классик» асоси хдсобланади.
Ишлаб чиқаршпнинг нисбий харажатлари назарияси асосида
мамлакатлар ўртасида ишлаб чиқариш шароитларида фарқ мавжудлиги
ҳақидаги ғоя ётади. Бунга кўра ҳар қандай мамлакатда хдр хил табиий ва
икдимий шароитларда барча турдаги товарларни ишлаб чикдришни
ташкил этиш мумкин, деб ҳисобланади. Масалан, Шотландияда узум
етиштириш мумкин. Лекин унинг нархи жуда баланд, ундан олннадиган
вино эса сифати пастлиги учун кам истеъмол қилинган бўларди. У ёки бу
товар ишлаб чикариш билан боғлиқ бўлган харажатларни қиёсий
таққослаш, талаб бўлган барча товарларни ишлаб чиқаришдан кўра энг кам
харажат талаб киладиган маълум бир товар ишлаб чиқариш фойдалироқ
деган хулосага олиб келади. Ушбу товарга ихтисослашиш ташки бозорда
айирбошлаш йўли билан бошқа барча товарларни олиш имконини беради.
Нисбий харажатлар назарияси бирон-бир товар ишлаб чиқаршцца бир
мамлакатнинг бошқа мамлакатдан абсолют устунлиги мавжудлигидагина
эмас, балки бундай устунлик мавжуд бўлмаган ҳолатда ҳам ихтисослашув
фойдали эканлигини исботлайди.
Агар халқаро харажатларга нисбатан кам харажат билан товар ишлаб
чиқаришнинг иложи бўлмаган хрлларда қам баъзи товарларни ишлаб

чиқариш харажатлари ўртача харажатлар даражасидан паст бўлади. Бошқа


товарларга нисбатан фойдалироқ бўлган мазкур товарни ишлаб чикаришга
ихтисослашиш зарур. Натижада шу холатдаги штисослашиш хам
иқтисодий самара беради.
Шу билан бирга тескари ҳолат хдм назарда тутилган. Мамлакат бир
неча товарлар бўйича устунликка эга булган ҳолларда, мазкур устунлик
максимал булган товарларнигина ишлаб чиқаришга ихтисослашиш зарур.
Иктисодий назария классикларининг ғоялари Э.Хекшер, П.Самуэль-
сон, Б.Олин, В.Леонтьев ва бошқа ҳозирги замон иктисодчилари
томонидан ривожлантирилди.
Нисбий устунлик назариясишшг кейинги ривожланиш босқичларида
бирмунча мавхумлаштирилган (абсрактлашган) модели юзага келган, Бу
моделнинг камчиликлари куйидагиларда намоён бўлади:
— у эркин рақобот принципларини абсолютлаштирада;
— у фақат муайян жуфт товарлар ва мамлакатларнигина кўриб чиқади;
— унда товар товарга туғридан-тўғри айирбошланиши кўзда тутилади;
— модель ишлаб чиқариш миқёси ва транспорт харажатларининг
таъсирини эътиборга олмайди.
Бундан ташқари моделда халқаро иктисодий муносабатларнинг мех,-
нат ва капиталнинг халқаро ҳаракати, иқтисодиётга давлатнинг аралашуви,
халқаро корпорацияларнинг ишлаб чиқаришдаги ихтисослашуви ва бошқа
шунга ўхшаш омиллари ҳам эътиборга ол1шмайди.
Халқаро меҳнат тақсимотининг мохдати ишлаб чиқариш жараёни,
меҳнат фаолияти шаклларининг ихтисослашуви ва кооперациялашуви,
ўзаро ҳамкорлигида намоён бўлади. Мехнат тақсимоти фақат ажратиш
жараёни сифатида эмас, балки жахрн миқёсида меҳнатаи бирлаштириш
йўли сифатида чиқади.
Халқаро мехрат тақсимоти мамлакатлар ўртасида меҳнатнинг ижти-
моий-ҳудудий тақсимоти даражаси ҳисобланади. У алохдда мамлакат­
ларнинг товарлар ва хизматлар ишлаб чиқаришга ихтисослашувига
асосланади.
ХМТ жаҳон хўжалигида кенгайтирил1'ан қайта ишлаб чиқариш
жараёнларини амалга оширишда борган сари муҳим роль ўйнамокда. ХМТ
куйидаги вазифаларни бажармокда:
— ушбу жараёнларнинг ўзаро алоқасини таъминлайди;
— халкаро тармоқ ва минтақавий-тармоқ нисбатларини шакллантиради.
2.3 Мамлакатларнинг ХМТда қатнашишларига таъсир қвлувчи
асосий омиллар ва унинг ривожланиш курсаткичлари Миллий товарлар рақобатбардошлигини ошириш орқали хўжалик юритувчи субъектларнинг экспорт салоҳиятини ошириш мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш стратегиясининг устувор йўналишларидан биридир. Миллий товарлар рақобатбардошлигини ошириш муаммоларининг илмий ечимларига қаратилган тадқиқотлар олиб бориш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сонли фармони билан қабул қилинган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”даги «принципиал жиҳатдан янги маҳсулот ва технология турларини ўзлаштириш, шу асосда ички ва ташқи бозорларда миллий товарларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш» бўйича вазифаларнинг белгилаб берилганлиги билан муҳимдир. Ушбу вазифаларни амалга ошириш мақсадида маркетингнинг замонавий концепцияларидан самарали фойдаланиш давлат томонидан қўллаб-қувватлашни янада кучайтиришни тақозо этади ва шу боис Ҳаракатлар стратегиясида бу борада янги, замонавий ва самарали механизмни яратиш масаласи устувор йўналишлар бири сифатида белгиланган. Миллий товарлар рақобатбардошлигини ошириш муаммоларнинг асосий ечими ва бу борада маркетинг изланишларини олиб бориш, ташқи бозорларга чиқиш ва унда муносиб нуфузга эришиш эса, ўз навбатида, Ўзбекистон бозорига хос маркетинг илми ва унинг асосларини яратиш билан боғлиқдир. Мамлакатимизда миллий товарлар рақобатбардошлигини ошириш, умуман тармоқ ва соҳаларда замонавий маркетинг концепцияларидан фойдаланиш борасида кенг кўламли ишлар ва чуқур ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жумладан, тизимлаштирилган ва самарали маркетинг тадқиқотларини олиб бориш, ички бозорни ҳимоя қилиш ва ташқи бозорларга фаол кириб боришга қаратилган маркетинг стратегияларини ишлаб чиқиш, ички ва ташқи бозорда рақобатбардошликни оширишдаги мавжуд муаммолар ва ишлатилмаётган имконият ва захираларни чуқур таҳлил қилиш асосида маркетингнинг тамойил ва усуллари жорий этилмоқда. Cўнгги йиллapдa мaмлaкaтимиздa иқтиcoдиётни мoдepнизaция қилиш вa тapкибий ўзгapишлapни чуқуpлaштиpиш шароитида миллий мaҳcулoтлap ишлaб чиқapишни янада кенгайтириш, мaмлaкaт экcпopтини тapкибий жиҳaтдaн ялпи йиғилиши маърузалари тaкoмиллaшувини тaъминлaш нaтижacидa иқтиcoдиётнинг тapмoқ вa coҳaлapи ўртасида интеграцион ўсиш натижалари қайд этилди, натижада ички бозорда самарали рақобат муҳитини ривожлантириш ва зарур истеъмол товарлари билан тўлдириш имконияти пайдо бўлиб, иқтисодий ўсиш таъминланди. Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2018 йилнинг январь – июнь ойларида жорий нархларда 152 533,4 млрд. сўмни ташкил этди ва ўтган йилнинг мос даври билан таққослаганда 4,9 фоизга ўсди. ЯИМ дефлятори индекси 2017 йилнинг январь – июнь ойларидаги нархларга нисбатан 135,4 фоизни ташкил этди1 . Аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМ ҳажми 4 млн. 653 минг сўмни ташкил этди ва бу кўрсаткич 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 3,1 фоизга юқори бўлди. Иқтисодий ўсиш суръати иқтисодиётнинг асосий тармоқларида кузатилган ижобий динамика ва яратилаётган соғлом рақобат муҳити билан боғлиқдир. Бироқ мамлакатнинг ташқи ва ички савдоси бўйича статистик кўрсаткичларда салбий ҳолатларнинг кузатилиши ҳалигача давом этмоқда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил январ-октябрь ойлари якунларига кўра, ташқи савдо айланмаси ҳажми 25 768,3 млн. АҚШ долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 15,9 фоизга ўсди. Шу жумладан, экспорт ҳажми 10 258,0 млн. АҚШ долларига ва импорт ҳажми 15 510,3 млн. АҚШ долларига етди. Якуний натижаларга кўра, ташқи савдо сальдоси манфий кўрсаткични ифодалади. Шунингдек, экспорт қилинаётган товар ва хизматлар таркибида ҳам кескин ўзгаришлар кузатилмаган ва жами экспорт таркибида асосий истеъмол товарлари, яъни озиқ-овқат, тўқимачилик маҳсулотларининг улуши сезиларли даражада ошмаган. Ҳаракатлар стратегиясида, экспортга мўлжалланган юқори даражада маҳаллийлаштиришга йўналтирилган иқтисодиётнинг истиқболли соҳаларини ривожлантириш дастурини тасдиқлаш2 алоҳида кўрсатилган. Мазкур ишларни амалга ошириш янги ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш ва модернизация қилиш, рақобатдош, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқиш учун замонавий технологияларни жорий этишга хизмат қилади. 2018–2021 йилларга мўлжалланган экспорт фаолиятини ривожлантириш концепцияси бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорини қабул қилиш натижасида қуйидагилар асосий вазифалар ҳисобланади : юқори қийматга эга маҳсулотларни экспорт қилишни кенгайтириш; Ўзбекистон учун савдо алоқаларини ривожлантириш борасидаги мақсадли бозорларни аниқлаш; ташқи бозорлар конъюнктурасини ўрганиш асосида катта ҳажмдаги экспортбоп товарларни ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш; ташқи бозорларни маркетингга хос ўрганиш усулини ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш; белгиланган бозорларни асосий иштирокчилар билан узвий ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш орқали миллий маҳсулотлар билан таъминлаш; халқаро сифат стандартларини (ISO 9001) кенг жорий этиш, ишлаб чиқарувчиларни ташқи бозорларда маҳсулотларни стандартлаштириш ва сертификатлаштириш тўғрисидаги маълумотлар билан таништириш ва ҳоказолар. Бундан келиб чиқиб, ҳозирги кунда республикамиз корхоналарида ишлаб чиқарилаётган миллий товарлар рақобатбардошлигини таъминлаш орқали экспорт салоҳиятини ошириш иқтисодиётнинг реал секторида замонавий маркетинг концепцияларидан самарали фойдаланиш устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Жаҳон бозорларида рақобатнинг кескин тус олиши кўрсатмоқдаки, эндиликда корхоналар ўз мақсад ва вазифаларини белгилашда нафақат маҳсулотга оддий талаб ва таклифдан келиб чиқиши керак, балки, биринчидан, салоҳиятли истеъмолчиларнинг эҳтиёжлари, хоҳиш-истаклари ҳамда мақсадларини доимо диққат марказида тутиб, уларни чуқур ўрганишлари ва ушбу шароитга мос келувчи инновацион маркетинг стратегияларини амалга ошириши муҳим бўлиб қолмоқда. Иккинчидан, республикамиз экспорт салоҳиятини кучайтириш мақсадида ташқи бозорларга маҳсулот етказиб бериш ҳажмини кўпайтириш, экспорт қилинувчи маҳсулотлар тури ва географиясини кенгайтириш, экспорт фаолиятига янги корхоналарни жалб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунда албатта, замонавий маркетинг концепцияларидан фойдаланиш талаб этилади, яъни асосий эътиборни маҳсулот сифатини яхшилаш ва истеъмолчиларга йўналтирилган маркетинг концепцияларидан самарали фойдаланишга қаратиш лозим. Замонавий маркетинг концепцияларини жорий этиш орқали корхоналарнинг маҳсулотига истеъмолчилар талабини шакллантириш, сотиш ҳажмини кўпайтириш, миллий товарларнинг брендини янада кучайтириш, ташқи бозорларларда мижозларга нисбатан алоҳида ёндашувни амалга ошириш, корхонанинг бозордаги мавқеини мустаҳкамлашга ёрдам беради. Учинчидан, миллий товарлар рақобатбардошлигини ошириш бўйича асосий йўналиш сифатида инновацион маркетинг стратегияларидан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади. Сўнгги вақтларда республикада инновацион маркетинг концепцияларидан фойдаланиш бўйича ёндашувлар асосан стартап лойиҳалари доирасида қўлланилмоқда. Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва сотиш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар амалиётида инновацион маркетинг технологияларидан фойдаланиш борасида етарли тажрибалар мавжуд эмас. Шунга асосан, маркетингнинг инновацион технологияларини жорий этишга қаратилган тизимли тадқиқотлар амалга оширилиши зарурдир. Тўртинчидан, республикада миллий товарлар рақобатбардошлигини ошириш борасидаги асосий муаммолардан бири интеллектуал билим, малакавий кўникмали ва креатив фикрловчи мутахассисларнинг танқислиги билан боғлиқ. 19 Ушбу муаммони ҳал этишнинг асосий йўналиши эса таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциясини таъминлашдан иборат. Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, турли мулкчилик шаклидаги корхоналарда миллий товарлар ишлаб чиқариш уларнинг рақобатбардошлигини ошириш, унда замонавий маркетинг концепцияларидан самарали фойдаланиш ҳудудлар экспорт салоҳиятини оширишда муносиб ўрин эгаллайди
2.3.“Ресурс” бу - ишлаб чиқариш жараёнида қўлланадиган ва сарф бўладиган манбаларни англатади. Ишлаб чиқаришда бевосита иштирок этувчи ресурслар ишлаб чиқариш омиллари дейилади. Табиий ресурсларга ишлаб чиқаришда табиий, такрор ишлаб чиқарилмаган кўринишда қўлланадиган манбалар, шунингдек маълум бир ишлаб чиқариш жараёни амалга ошириладиган макон киритилади. Қишлоқ хўжалигида моддий неъматларни яратиш учун ернинг унумдорлигидан фойдаланилади; саноат ишлаб чиқариши, транспорт, хизмат кўрсатиш соҳаларида эса, ер меҳнат ва ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг муҳим моддий омилидир. Маълумки, иқтисодий назариянинг мақсади иқтисодий қонунларни ўрганиш ва уларни амалиётга татбиқ этиш механизми ва амалий қўллашнинг усулларини ишлаб чиқишдан иборат бўлса, унинг вазифаси эса, тармоқлар, ҳудудлар, ташкилот ва муассасалар, у ёки бу мамлакат, мамлакатлар гуруҳи ёхуд жаҳон иқтисодиётининг умумий ва ўзига хос хусусиятлари, иқтисодий тараққиётнинг қонуниятларини аниқлаш, шу асосда макро ва микрошароитларда ижтимоий-иқтисодий самарали бошқарув учун тавсиялар ишлаб чиқишдир. Шу нуқтаи назардан ер муносабатлари ҳам иқтисодий муносабатлар сингари, жамият ва иқтисодиёт тараққиёти қонуниятларига мувофиқ ривожланади, шу билан биргаликда ернинг жамият ва иқтисодиётдаги роли ва унинг ўзига хослигини белгилаб беради. Ердан фойдаланиш жараёнининг умуминсоний объектив қонунлар талаблари нуқтаи назардан ўзига хос хусусиятларидан энг асосийлари сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин. Ишлаб чиқаришнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари, ишлаб чиқариш кучлари даражасининг ишлаб чиқариш муносабатлари характерига мос 21 келиши қонунининг мазмун-моҳиятини иқтисодиётнинг аграр соҳаси мисолида аниқ кўриш мумкин. Масалан, мамлакатимизда XX-асрнинг 90- йилларига қадар ер ва бошқа ишлаб чиқариш омил ва воситаларига давлат мулкчилигига асосланган хўжалик юритишнинг шакллари (давлат ва жамоа)да ер ва бошқа ишлаб чиқариш омиллари ва воситаларидан фойдаланиш даражаси аграр соҳани жадал ривожлантириш эҳтиёжларини қондириш характеридаги ишлаб чиқариш муносабатларига мос келмай қолган эди. Бошқача айтганда ушбу хўжалик юритиш шаклларининг том маънодаги мазмун-моҳияти жамият ва иқтисодиёт ривожланишини устун тарзда янада ривожлантириш мақсад ва вазифаларини таъминлаш талабларини бажариш имкониятларига эга бўлмай қолди. Натижада ер ва бошқа ишлаб чиқариш муносабатларини ислоҳ қилиш жараёнида улар аввал қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлар), жамоа хўжаликларига, кейинчалик эса, ердан фойдаланиш ва меҳнатни оилавий ташкил этишга асосланган фермер хўжаликларига айлантирилди. Бунда аввалгидай ерларни уларга фойдаланиш учун “бериб” қўйилмасдан, балки ер ижараси муносабатларига асосланган ердан фойдаланиш ва ишлаб чиқаришни ташкил қилиш шакли жорий қилинди. Энди мазкур фермер хўжаликларининг нафақат ер майдонлари, улардан фойдаланиш характери, балки ердан фойдаланиш ва ишлаб чиқаришни ташкил қилиш натижаларини тасарруф қилиш услублари ҳам аввалги хўжалик юритиш шаклларидан кескин фарқ қилади. Ерларни узлуксиз ва пропорционал тақсимлаш қонунига мувофиқ, ислоҳотлар иқтисодиёт тармоқлари, соҳалари, ҳудудлари ва алоҳида ердан фойдаланувчилар ўртасида ерларни қайта тақсимлашни талаб этади. Масалан, мамлакатимизда саноат ишлаб чиқариши, транспорт, алоқа ва бошқа ишлаб чиқариш, бозор ва ижтимоий инфраструктура объектларининг қурилиши, бизнес ва инвестиция жараёнларининг янада ривожлантирилиши туфайли қишлоқ хўжалиги тармоқлари ер майдонлари сезиларли ўзгарди, ерларни иқтисодиёт тармоқлари ичида, тармоқлараро, ҳудудлараро, ижтимоий 22 соҳалари учун, шунингдек ердан фойдаланувчилар ўртасида қайта тақсимлаш жараёнлари доимий тарзда амалга оширилмоқда. Натижада 2000 йилдан сўнги 18 йил ичида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар майдони 1,64, саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар майдони 2,12 марта камайган бўлса, аҳоли пунктларининг ерлари 1,12, ўрмон фонди ерларининг майдони 4,45, сув фонди ерлари 1,35, захира ерлар 1,49 мартадан ортиқроқ ошди. Масалан, республикамизда қишлоқ хўжалиги корхоналари ва ташкилотларининг сони фермер хўжаликлари билан биргаликда олганда, 2018 йил 1 январ ҳолатига кўра, 166708 та бўлиб, уларга бириктириб берилган ерларнинг умумий ер майдони 20261,6 минг гектарни, шу жумладан қишлоқ хўжалик ер турлари майдони 15543,7 минг гектарни, шундан 3702,4 минг гектари суғориладиган ерларни ташкил қилади. Фермер хўжаликлари ер майдонлари 2016 йил 1 январ ҳолатига кўра 5994,4 минг га ни ташкил қилмоқда. 2000 йилда фермер хўжаликлари сони 43,8 мингтани ташкил қилиб уларга бириктириб берилган ер майдони 889,7 минг гектарни ташкил қилган бўлса ўз навбатида 2005 йилда 125700 та, 3775,3 минг гектар, 2008 йилда 218600 та 5896,8 тани ташкил қилган. 2000 йилга нисбатан фермер хўжаликлари ер майдонлари 6,7 мартага кўпайган. Ер муносабатларининг ривожланишига ер ва бошқа ишлаб чиқариш воситаларининг концентрациялашуви тўғрисидаги қонуни бир бирлик ер майдонида ишлаб чиқариш воситаларини тўплаш самарадорлигининг иқтисодий чегараси мавжудлигини тақозо қилади. Бу қонуннинг талаблари ер майдонларини оптималлаштириш масалаларининг иқтисодий мақбул схема ва механизмини ишлаб чиқишда қўллаш лозимлигини уқтиради. Масалан, мамлакатимизда пахтачилик-ғаллачилик фермер хўжаликлари ер майдони ҳажмининг фақат энг кам миқдори 30 га қилиб белгиланган, лекин унинг энг юқори чегараси ҳам белгиланишини ушбу қонун талаб қилади, чунки ер майдонининг энг кам ҳажмигача ва энг юқори ҳажмидан кейин ер ва бошқа 23 ишлаб чиқариш воситаларининг концентрациялашуви самарали бўлмай қолади. Ер ресурсларини (истеъмол қийматини) кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш тўғрисидаги қонуннинг амалиётга татбиқ этилиши, айниқса, аграр муносабатларда ёрқин намоён бўлмоқда. Маҳсулот ишлаб чиқариш ерларнинг унумдорлигини “истеъмол қилиш” билан боғлиқ. Жамият ва иқтисодиётнинг ер ресурслари миқдори ва сифатига бўлган эҳтиёжларининг тобора ортиб бориши ерларнинг истеъмол қийматини кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш, ерлар унумдорлигини ошириш борасида махсус тадбирлар амалга оширилиши, янги ерларни ўзлаштириш ва суғориш, қишлоқ хўжалиги ерларини бошқа ноқишлоқ хўжалиги тармоқлари мақсадларида фойдаланиш учун ижтимоий-иқтисодий, техноэкологик ва бошқа жиҳатлардан асосланмасдан ўтказилишига чек қўйилишини тақозо этади. Чунки бундай ёндашув нафақат қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонлари, айниқса интенсив (суғориладиган) фойдаланиладиган ерлар миқдори чекланганлиги, балки бошқа ноқишлоқ хўжалиги ерларининг истеъмол қийматини кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш имкониятлари ҳам чекланганлиги, янги қурилиш объектлари учун тежамкорлик асосида ер майдонларини ажратиш лозимлиги, эски объектларни улар эгаллаган майдонларни қисқартирган ҳолда қайта реконструкция қилиш зарурлиги билан ифодаланади. Жамият ва иқтисодиётда ер муносабатлари тараққиёти диалектикасининг асосий қонуниятлари ана шундай хусусиятларга эга. Ушбу қонуниятларнинг намоён бўлиш шакли ернинг ҳар қандай ишлаб чиқариш учун энг муҳим асос, бозор муносабатларининг объекти сифатидаги моҳиятидан келиб чиқади. Мазкур қонуниятларнинг намоён бўлиш шаклларига: ерга мулкчилик ва эгалик шакли, ижара муносабатлари, 24 хўжаликнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари, ҳуқуқ ва сервитут турлари, маконда ернинг чекланганлиги ва унинг кўчмас объектлиги, ердан фойдаланишнинг кўпмақсадлилиги ва таркибий ҳар хиллилиги, ерлар унумдорлигининг хилма-хиллиги ва уни такрор ишлаб чиқариш, ердан фойдаланишнинг тўлов асосида амалга оширилиши, ернинг нарх кўринишидаги баҳоланиши каби ҳолатлар киради. Ер муносабатларида асосий масала ерга мулкчилик ва эгалик шаклидир. Ерга мулкчилик ва эгалик шакли ер муносабатларининг бутун тизимига таъсир этиб, унинг хусусиятларини белгилаб беради, зеро, ер ишлаб чиқаришнинг умумий шарти, қишлоқ ва ўрмон хўжалигида эса, ишлаб чиқаришнинг асосий воситаси сифатида намоён бўлади. Рента муносабатлари ер муносабатларининг асосий ички мазмуни сифатида қаралади, чунки ер доимо кимнингдир мулки сифатида мавжуд бўлади, рента муносабатлари эса, ер муносабатларига аниқ иқтисодий мазмун беради. Ҳозирги шароитда рента муносабатларининг шакли бўлиб ер рентаси хизмат қилади. Ижара ер муносабатлари моҳиятан мулкчилик муносабатлари билан диалектик бирликни ифода этади: ер эгалигисиз ижара муносабатлари мавжуд бўлолмайди. Мулкдор ердан ўзи фойдаланиши мумкин ёки келишилган тўлов асосида маълум бир муддатга бошқаларга ижарага бериши мумкин. Шунинг учун ижарачисининг ердан фойдаланиш шартлари ва ижара ҳақи ер ижараси муносабатларининг амалиётдаги аниқ кўринишидир. Хўжаликларнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли реал ҳаётда ер муносабатларининг муҳим шакли сифатида намоён бўлади. Қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалигини ташкиллаштиришнинг асосий шакли фермер ва деҳқон хўжаликлари, агрофирмалар, хўжаликлараро бирлашмалар, ўқувтажриба хўжаликлари, илмий-тажриба станциялари, ўрмон хўжаликлари саналади. Иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида ердан фойдаланувчилар қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган корхона, ташкилот, муасассалардир. Ердан фойдаланувчиларнинг кўпсонли гуруҳини деҳқончилик, томорқабоғдорчилик, индивидуал турар жой қурилиши, хизмат кўрсатиш майдонларига эга бўлган фуқаролар ташкил этади. Ер муносабатларининг кейинги шакли ер майдонларига ҳуқуқлар ва сервитутлар ҳисобланади. Ўзбекистон Республикада ер майдонлари мулк, эгалик қилиш, ижара ва фойдаланиш ҳуқуқлари асосида берилади. Бундай ҳуқуқ турларига сервитут ҳам киради. Ишлаб чиқариш, коммерция мақсадидаги объектлар, шунингдек индивидуал турар жой қурилишлари учун ажратилган ер майдонларига мулкдорлик вужудга келиши мумкин. Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган хорижий дипломатик ваколатхоналарга ер майдонлари мулк сифатида берилади. Кўпсонли жисмоний шахслар – томорқа, боғдорчилик, индивидуал турар жой ер майдонлари эгалари авлоддан-авлодга умрбод мерос бўлиб ўтувчи ерга мулкдорлик ҳуқуқига эгадирлар. Давлат объектлари (маъмурий бинолар, ижтимоий объектлар ва бошқалар) учун ажратилган ер майдонлари фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилади. Қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган юридик шахслар – корхона, ташкилот ва муассасалар, қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар ерни ижарага олиш ҳуқуқига эгадирлар. Фермерларга ва бошқа ердан фойдаланувчиларга қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқариш фаолиятини юритишлари учун ердан ижара асосида фойдаланиш ҳуқуқи берилади. Ер муносабатларининг навбатдаги шакли ернинг маконда чекланганлиги билан боғлиқ. Мазкур ҳолат ерни тақсимлаш, қайта тақсимлаш ва ундан фойдаланиш илмий асосланган ва қайд этилган миқдорда амалга оширилишини талаб этади, ер майдонларини ўлчаш ва майдон чегараларини белгилаш зарурати вужудга келади. Ердан фойдаланиш ер майдонларининг кўчмаслиги билан боғлиқ, уни маконда жойини ўзгартириб бўлмайди, бу эса ер майдонларини аниқ мақсадда фойдаланиш ва маъмурий-ҳудудий жойлашувига қараб тақсимлашни талаб этади. Ердан фойдаланувчилар, иқтисодиёт тармоқлари, вилоятлар ва туманлар ўртасида ерни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш вақт ва макон нуқтаи назаридан бир маротаба бўлиши мумкин эмас. Ерларни кенгайтирилган такрор ишлаб чиқарилиши қонуни ва унинг асосида иқтисодий муносабатлар ислоҳотлари тўғрисидаги меъёр ва механизмларнинг татбиқ этилиши ерни узлуксиз қайта тақсимланишини тақозо этади, бу ҳолат ҳам ер муносабатлари шаклларини доимий тарзда такомиллаштиришни ифодалайди. Ер муносабатларининг яна бир шакли ердан фойдаланишнинг кўпмақсадлилиги ва унинг таркибий ҳар хиллилиги билан боғлиқ. Жамиятнинг моддий ва бошқа неъматларга, иқтисодиётда эса, ердан фойдаланишнинг кўпмақсадлилиги кенгайиб бориши бу борада тобора ўсиб бораётган эҳтиёжларни таъминлаш мамлакатнинг ердан фойдаланиш таркиби, ер тоифалари, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳалари, объектларни тўғри ва ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан самарали шакллантиришга боғлиқ. Шу сабабли, ердан фойдаланиш таркибини барча соҳаларда такомиллаштириш ер муносабатлари шаклларидан биридир. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалигида ерлардан фойдаланиш тупроқнинг унумдорлиги, унинг хилма-хиллиги билан боғлиқ, ер унумдорлигидан фойдаланиш уни қайта тиклашни ҳам талаб этади. Унумдорликни кенг миқёсда тиклаш ташкилий-техникавий, мелиоратив, агротехник, ўрмон-мелиоратив, ерлар эрозиясига қарши каби энг муҳим тадбирларни амалга ошириш орқали эришилади, бундай тадбирлар амалиёти ҳам ер муносабатларининг ифода шаклидир. Қолаверса, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида маҳсулот тури, маҳсулот ҳажми, таннархи, ишлаб чиқариш рентабеллиги, даромад ва бошқа иқтисодий кўрсаткичлар чорва ва экин майдонлари таркибига боғлиқ бўлиб, улар ҳам ердан самарали фойдаланиш бўйича ер муносабатларининг шаклини ифодалайди. Ердан фойдаланиш учун ҳақ тўлаш тамойили ер солиғи, ижара ҳақи, ер майдонларини қайтариб олишда кўрилган зарарлар учун товон пули, мулк, ижара ва эгалик ҳуқуқини гаровга қўйиб кредит олиш, умрбод авлодданавлодга меросга ўтувчи ер эгалиги ҳуқуқининг нархи, ернинг кадастр қиймати, бозор нархи ва меъёрий қиймати, ер участкасини хусусийлаштириш кабилар ҳам ер муносабатларини ифодаловчи ўзига хос шакл ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ер майдонига мулк, умрбод мерос қилиб қолдириладиган эгалик, фермерлар томонидан ер ижараси ҳуқуқларини кредит учун гаровга қўйиш, аукционларда танлов асосида индивидуал турар жой қуриш учун ер майдонларини сотиб олиш, компенсацион тўловларни амалга ошириш, ер участкаларини хусусийлаштириш, уларнинг кадастр, бозор нархларини шакллантиришга қаратилган ҳуқуқий меъёрлар берилган. Ушбу ҳуқуқий меъёрлар халқаро ва миллий тажрибалар, тарихий ўзига хосликлар ва анъаналарни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилганлиги учун ҳам мамлакатимизда ер муносабатларини бозор иқтисодиёти талаблари ва шартларига мос тарзда ривожлантириш имкониятларини яратади. Ер муносабатларининг рационал шакллари билан бир қаторда иррационал шакллари ҳам мавжуд. Ер табиий, тарихий жисм (материя) бўлиб, инсон меҳнати маҳсули эмас, у қийматга эга эмас, балки фақат истеъмол қийматига эга, натижада ернинг “қиймати” ер муносабатларининг иррационал шаклидир. Демак, ер муносабатларининг рационал ва иррационал шакллари мавжуд. Ер муносабатларининг қатор ўзига хос кўринишлари ҳам мавжуд бўлиб, уларга ер муносабатларини тартибга солиш шаклларини киритиш мумкин. Ер муносабатларини тартибга солиш шакллари ижтимоий-сиёсий, ташкилийҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, экологик, табиий-ҳудудий, технологик, молиявий, инвестициявий-инфраструктуравий, бозор, бизнес ва ишлаб чиқариш каби жиҳатларни қамраб олади. Жамият ва иқтисодиётда муайян ислоҳотларни амалга ошириш туфайли ер муносабатларининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида ер муносабатларини тартибга солишнинг юқоридаги шаклларини ҳам доимий тарзда ислоҳ қилиб бориш 28 зарур. Бир қарашда, ер муносабатларини тартибга солишда ижтимоий-сиёсий жиҳат асосий бўлиб кўринади, зеро, мулкдорлик ва ер ҳуқуқий муносабатларининг ўзгариши сиёсий ироданинг натижасидир. Бироқ, ердан фойдаланиш, ернинг жамият ва иқтисодиёт учун зарур бўлган ўзига хос ҳолатини сақлашнинг барқарор тизимини шакллантириш сиёсий қарорлар қабул қилинишидан аввалроқ амалга оширилади. Ерга эгалик муносабатлари, яратилаётган маҳсулотлар тақсимоти иқтисодий категориялардир, шу сабабли ер муносабатларини тартибга солишнинг иқтисодий томони асосий жиҳат саналади. Ҳуқуқий муносабатларнинг мазмун-моҳияти жамият ва иқтисодиёт манфаатлари йўлида ер ресурсларидан фойдаланишнинг иқтисодий вазифаларини амалга оширилишига бўйсундирилган бўлади. Мамлакатда амалга оширилаётган ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини барпо этиш мақсадидаги иқтисодий ислоҳотлар доирасида ер ресурсларидан фойдаланиш жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжлари ва манфаатларини таъминлаш билан узвий боғлиқдир. Ер ресурсларидан фойдаланиш экологик талаблар ва меъёрлар доирасида ташкил қилиниши, табиий-ҳудудий хусусиятларга мос келиши ва улардан оқилона ва самарали фойдаланишга қаратилиши, ерларнинг хўжалик-технологик афзалликларини аниқлаш масалаларига эътибор ва аҳамият бериш орқали амалга оширилиши зарур. Булардан ташқари ер ресусларидан фойдаланиш тизимини уларнинг молиявий, инвестициявий-инфраструктуравий, бозор, бизнес ва ишлаб чиқариш функцияларини ҳар томонлама ҳисобга олган ҳолда ташкил этилиши ва бошқарилиши пировард натижада ер ислоҳотининг самарадорлигини ва ердан фойдаланишнинг барқарорлигини таъминлашда муҳим роль ўйнайди. Томорқа ерларининг кенгайтирилиши, фуқароларга боғдорчилик учун дала-ҳовлиларининг берилиши ер ислоҳотининг муҳим жиҳатларидан биридир. Бу ҳолат эса “ ... меҳнат билан банд бўлмаган аҳолини жалб этиш, ишсизликнинг ошиб кетиш хавфининг олдини олиш, аҳолининг даромадларини кўпайтириш, ҳаётий зарур озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашдаги қийинчиликларни бартараф этиш, индивидуал турар жой қурилиши миқёсини сезиларли даражада кенгайтириш, республикада ижтимоий-сиёсий барқарорликни таъминлаш”4 имконини берди. Ер бозорининг ташкил этилиши бозор иқтисодиётининг ривожланиши учун кучли омил бўлиб хизмат қилади ва кўчмас мулк бозори фаолияти; мамлакат иқтисодиётида ерни хусусийлаштириш, кўчмас мулкни рўйхатга олиш учун тўлов йиғимларининг давлат бюджетига тушиши; мамлакат иқтисодиётида хусусий мулкчиликнинг улуши ортиши, бизнеснинг кейинги ривожи; кредитлар олиш, ипотека институтининг ривожланиши ва ишлаб чиқариш ва уй-жой қурилиши секторига инвестицияларнинг ортиши, уй-жой бозорининг ривожланиши; ер олди-сотди қора бозорига барҳам бериш имконини таъминлайди. Ер бозорининг ташкил этилиши ердан фойдаланиш самарадорлигини оширади, унинг бутун тизими, бошқарув услубларига ўзгартиришлар киритади, қатор иқтисодий муаммолар (ерни нархлаш, ер солиғи, ижара ва субижара муносабатлари, ер ва кўчмас мулк бозорини йўлга қўйиш, ипотекани ривожлантириш ва ер унумдорлигини яхшилашга қаратилган тадбирлар учун инвестициялар киритиш механизмларини такомиллаштириш)нинг ҳал этилишини талаб этади. Юқорида баён этилганлардан шундай хулоса келиб чиқадики, ердан фойдаланиш иқтисодий фан бўлиб, унинг ўрганиш предмети ва объекти жамиятда ернинг фаолият шакллари, ер ресурсларидан барқарор фойдаланиш, ер муносабатларининг қонун ва қонуниятлари, ердан фойдаланишнинг барқарор бошқарувидир.


Download 80.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling