К у р с и ш и мавзу: “Миллий иқтисодиёт ва унинг хорижий мамлакатлар
Download 80.64 Kb.
|
ммммм
- Bu sahifa navigatsiya:
- К У Р С И Ш И Мавзу: “Миллий иқтисодиёт ва унинг хорижий мамлакатлар Рақобатидан ҳимоя қилиш йўллари” Бажарди : Сиртқи бўлим 2 курс
- Ўзбекистон иктисодиётииинг таркиби ва жаҳон иктисодиётидаги ўрне II БОБ. Узбекистон таш қи нқгисоднй алоқаларинннг таркиби ва ривожланиш динамикаси
- 2.1. Узбекистонда иқтисодиётни модернизациялашиинг устувор йўналишлари 2.2. Халқаро меҳнат тақсимотининг мохияги
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Бухоро давлат университети “Микроиқтисодиёт” фанидан К У Р С И Ш И Мавзу: “Миллий иқтисодиёт ва унинг хорижий мамлакатлар Рақобатидан ҳимоя қилиш йўллари” Бажарди : Сиртқи бўлим 2 курс талабаси У. Усманова Илмий раҳбар: Б.Халилов Бухоро - 2021 йил Мавзу: Миллий иқтисодиёт ва унинг хорижий мамлакатлар Рақобатидан ҳимоя қилиш йўллари Кириш Асосий қисм I .БОБ. 1.1 Ўзбекистон иқтисодиётининг жаҳон хўж алигидаги ўрни. 1.2. Ўзбекистон иктисодиётииинг таркиби ва жаҳон иктисодиётидаги ўрне II БОБ. Узбекистон таш қи нқгисоднй алоқаларинннг таркиби ва ривожланиш динамикаси 2.1. Узбекистонда иқтисодиётни модернизациялашиинг устувор йўналишлари 2.2. Халқаро меҳнат тақсимотининг мохияги 2.3. М амлакатларнинг ХМТда қатнашишларига таъсир қвлувчи асосий омиллар ва унинг ривожланиш курсаткичлари 2.4. Ишлаб чиқариш нниг халқаро ихтисослашуви ва кооперациялаш уви Хулоса Фойдаланилган адабиётлар рўйхати Кириш Иқтисодиётда таркибий ислоҳотлар ва иқтисодиётни модернизациялашни янада чуқурлаштириш, унинг кўламини кенгайтириш билан боғлиқ масалаларнинг назарий ва амалий томонларини ўрганишда Микроиқтисодиёт фани муҳим аҳамият касб этади. Айниқса, бугунги кунда истеъмолчилар талабининг ўзгариши, реал секторда яратилаётган товар ва хизматлар нархининг шаклланиши, фойдани максималлаштириш, ноаниқлик шароитида қарор қабул қилиш, шунингдек, нархга ва бошқа омилларга боғлиқ талаб ва таклиф эластиклигининг мазмун-моҳияти, давлатнинг бозорга аралашуви, товарларга минимал ва максимал нархларни ўрнатиш ва унинг оқибатлари билан боғлиқ тушунчалар, қарашларни сабабий боғлиқликда тизимли таҳлил этишда ―Микроиқтисодиёт‖ фани алоҳида ўрин тутади. Шунингдек, бугунги кунда кўплаб ривожланган ва жаҳон иқтисодиётида етакчи ўрин тутадиган мамлакатлар тажрибаси шуни сўзсиз исботлаб бермоқдаки, рақобатдошликка эришиш ва дунё бозорларига чиқиш, биринчи навбатда иқтисодиётни изчил ислоҳ этиш, таркибий жиҳатдан ўзгартириш ва диверсификация қилишни чуқурлаштириш, юқори технологияларга асосланган янги корхона ва ишлаб чиқариш тармоқларининг жадал ривожланишини та′минлаш, фаолият кўрсатаётган қувватларни модернизация қилиш ва техник янгилаш жараёнларини тезлаштириш ҳисобидан амалга оширилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ4947-сонли Фармони билан тасдиқданган ―2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси‖да ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва техниктехнологик янгилаш, ишлаб чиқаришга инноватсион технологияларни қўллаш, маҳсулот ишлаб чиқариш турларини диверсификациялаш, чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ҳамда тармоқларнинг рақобатбардошлигини мустаҳкамлаш борасида изчил чора-тадбирларни амалга ошириш белгилаб берилган. Ушбу фан бозор иқтисодиётининг амал қилиш механизмини, турли мулкчиликка асосланган фирмаларнинг бозор шароитидаги ҳаракатини, 10 чекланган ишлаб чиқариш ресурсларини оптимал тақсимлаш ва улардан самарали фойдаланиш йўлларини талабаларга ўргатишда қўл келади. Шунингдек, ―Микроиқтисодиёт‖ фани фундаментал фанлардан бири бўлиб, бошқа иқтисодий фанларни чуқур ўрганишга асос бўлиб хизмат қилади. Бозор иқтисодиёти суб′ектлари фаолиятига бевосита та′сир этувчи талаб ва таклиф, фойдалилик ва исте′молчиларнинг бозодаги нархларга муносабати, ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот баҳоси, рақобат шакллари, ишлаб чиқариш омиллари ва улардан оқилона фойдаланиш йўллари, умумий мувозанат ва давлатнинг бозорни бошқаришдаги роли ва шу каби қатор бошқа масалалар ўрганилади. Жамиятда иқтисодий муаммоларни ҳал этишда, корхона, фирмаларда чекланган ресурслардан мақсадга мувофиқ тарзда фойдаланилган ҳолда кишилар эҳтиёжи учун зарур бўлган моддий неьматларни кўпайтиришни ташкил этишда «Микроиқтисодиёт» фани муҳим роль ўйнайди. Микроиқтисодиёт эса айрим корхона, хўжалик ёки оила даражасидаги иқтисодиётдир. Микроиқтисодий даражадаги таҳлилда аниқ маҳсулотнинг баҳоси, корхона маҳсулотининг таннархи, корхона фойдаси каби кўрсаткичлардан фойдаланилади. Ҳозирги вақтда замонавий иқтисодиёт фанининг асоси микроиқтисодиёт бўлиб, у ҳал этадиган асосий вазифа истеъмолчилар ва ишлаб чиқарувчиларнинг нимага интилишлари, қандай асосда қарор қабул қилишлари ва ўзларини қандай тутишлари кераклигини аниқлашдир. Download 80.64 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling