Ахборотни физик (бевосита) ҳимоялаш - ҳимоя объектига ваколатсиз шахсларнинг суқилиб киришларига ёки ундан фойдаланишларига тўсиқлар яратувчи ташкилий тадбирлар ёки воситалар мажмуини ишлатиш йўли билан ахборотни ҳимоялаш.
Ахборотни ҳимоялаш концепцияси – ахборотни ҳимоялаш бўйича қарашлар ва умумий техник талаблар тизими.
Ахборотни ҳимоялашнинг аппарат воситаси – ахборотни ишловчи техник воситаси комплекти таркибига кирувчи махсус ҳимояловчи қурилма ёки мослама.
Ахборотни ҳуқуқий ҳимоялаш – ахборотни ҳимоялаш бўйича субъектлар муносабатини ростловчи қонуний ва меъёрий хужжатларни (актларни) ишлаб чиқишни, ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилишни ўз ичига олувчи ахборотни хуқуқий усуллар ёрдамида ҳимоялаш.
Ахборотни ишловчи ҳимояланган техник восита – ҳимоялаш воситалари ваусуллари ишлаб чиқиш ва тайёрлаш босқичида амалга оширилган ахборотни ишловчи техник восита.
Бот - оддий фойдаланувчи интерфейси орқали автоматик тарзда ва/ёки берилган жадвал бўйича қандайдир ҳаракатларни бажарувчи махсус дастур. Компьютер дастурлари муҳокама қилинганида бот атамаси асосан Интернетга қўллаш билан ишлатилади.
Ботнет - ишга туширилган ботларга эга бир қанча сонли хостлардан ташкил топган компьютер тармоғи. Одатда компьютерларга бўладиган тармоқ хужумларини (спамни тарқатиш, фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини ўғирлаш, масофадаги тизимда паролларни саралаш, хизмат қилишдан воз кечишга ундаш ҳужумлари ва х.) координациялаш учун ишлатилади (инглизча робот ва нетwорк сўзларидан олинган.).
Дешифрлаш алгоритми – дешифрлаш функциясини амалга оширувчи ва шифрлаш алгоритмига тескари алгоритм.
Дезинформация – фойдаланувчи шахсларга ёлғон тасаввурнишакллантириш мақсадида уларга узатилувчи хабарни атайин бузиб кўрсатиш; ёлғон ахборотни узатиш.
Фирибгарлик ҳужуми -фойдаланувчиларнинг ёки дастурларнинг маълумотларни сохталаштириш ва ноқонуний афзалликка эга бўлиш йўли билан бошқа субъектлар сифатида муваффақиятли ниқобланиш вазияти.
Do'stlaringiz bilan baham: |