Конфиденциал ахборот – эгаси томонидан ҳимоялашни талаб этувчи тижорий ёки шахсий сирдан иборат ахборот.
Криптографик алгоритм – криптографик функциялардан бирини ҳисоблашни амалга оширувчи алгоритм.
Маълумотлар – одам иштироки билан ёки автоматик тарзда узатишга, изоҳлашга ёки ишлашга яроқли, формаллашган кўринишда ифодаланган ахборот.
Маълумотларни тиклаш – элтувчининг асл нусхасида маълумотлар яхлитлиги бузилганида унга маълумотларнинг ҳимоя нусхаси бўлган элтувчидан нусхалаш жараёни.
Маъмурий хавфсизлик чоралари – танлашни, ишлаб чиқишни, татбиқ этишни, соғлиқни сақлашга оид электрон ахборотни ҳимоялаш бўйича хавфсизлик чораларини мададлаш ва ушбу ахборотни ҳимоялашга нисбатан ташкилот ходимларини бошқариш бўйича маъмурий ҳаракатлар, сиёсатлар ва муолажалар.
Очиқ ахборот – барча манфаатдор шахсларнинг фойдаланишлари бўйича чеклаш бўлмаган ахборот: умумфойдаланувчи ахборот.
Очиқ калит - одатда имзони текшириш ёки маълумотни шифрлашда фойдаланилувчи асиметрик калит жуфтининг очиқ қисми.
Пароль ёрдамида ҳимоялаш – фойдаланиш учун пароль киритилиши зарур бўлган маълумотларни ҳимоялаш усули.
Паролларни фош қилувчи - паролларни саралаш ёки ўғрилашни амалга оширувчи компьютер дастури.
Паролни бузиб очиш - ахборот тизимидан (тармоғидан) яширинча фойдаланиш техникаси (усули) бўлиб, унда ҳужум қилувчи тараф паролларни фош қилувчи ёрдамида паролларни аниқлашга (танлашга) ёки ўғирлашга уриниб кўради.
Рақамли ахборот – компьютер тизимларида ишлашга, сақлашга ва алмашишга мўлжалланган маълумотлар кўринишида ифодаланган ахборот.
Рақамли имзо алгоритми - маълумотларни рақамли имзолаш учун фойдаланилувчи асиметрик алгоритм.
Шахсий ахборот – тарқалиши фақат мос шахслар ёки ташкилотлар рухсати билан мумкин бўлган мамлакат фуқаролари ёки ташкилотлари манфаатларига дахлдор ахборот.
Шифрлаш алгоритми - шифрлаш функциясини амалга оширувчи криптографик алгоритм. Блокли шифртизим ҳолида шифрлашнинг муайян режимида шифрлашнинг базавий блокли алгоритмидан фойдаланиб ҳосил қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |