Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази


Download 0.63 Mb.
bet24/27
Sana15.01.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1093825
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27
Bog'liq
БМИ 2022 декабрь Хошимова Ч.С. (1)

Конфиденциал ахборот – эгаси томонидан ҳимоялашни талаб этувчи тижорий ёки шахсий сирдан иборат ахборот.
Криптографик алгоритм – криптографик функциялардан бирини ҳисоблашни амалга оширувчи алгоритм.
Маълумотлар – одам иштироки билан ёки автоматик тарзда узатишга, изоҳлашга ёки ишлашга яроқли, формаллашган кўринишда ифодаланган ахборот.
Маълумотларни тиклаш – элтувчининг асл нусхасида маълумотлар яхлитлиги бузилганида унга маълумотларнинг ҳимоя нусхаси бўлган элтувчидан нусхалаш жараёни.
Маъмурий хавфсизлик чоралари танлашни, ишлаб чиқишни, татбиқ этишни, соғлиқни сақлашга оид электрон ахборотни ҳимоялаш бўйича хавфсизлик чораларини мададлаш ва ушбу ахборотни ҳимоялашга нисбатан ташкилот ходимларини бошқариш бўйича маъмурий ҳаракатлар, сиёсатлар ва муолажалар.
Очиқ ахборот – барча манфаатдор шахсларнинг фойдаланишлари бўйича чеклаш бўлмаган ахборот: умумфойдаланувчи ахборот.
Очиқ калит - одатда имзони текшириш ёки маълумотни шифрлашда фойдаланилувчи асиметрик калит жуфтининг очиқ қисми.
Пароль ёрдамида ҳимоялаш – фойдаланиш учун пароль киритилиши зарур бўлган маълумотларни ҳимоялаш усули.
Паролларни фош қилувчи - паролларни саралаш ёки ўғрилашни амалга оширувчи компьютер дастури.
Паролни бузиб очиш - ахборот тизимидан (тармоғидан) яширинча фойдаланиш техникаси (усули) бўлиб, унда ҳужум қилувчи тараф паролларни фош қилувчи ёрдамида паролларни аниқлашга (танлашга) ёки ўғирлашга уриниб кўради.
Рақамли ахборот – компьютер тизимларида ишлашга, сақлашга ва алмашишга мўлжалланган маълумотлар кўринишида ифодаланган ахборот.
Рақамли имзо алгоритми - маълумотларни рақамли имзолаш учун фойдаланилувчи асиметрик алгоритм.
Шахсий ахборот – тарқалиши фақат мос шахслар ёки ташкилотлар рухсати билан мумкин бўлган мамлакат фуқаролари ёки ташкилотлари манфаатларига дахлдор ахборот.
Шифрлаш алгоритми - шифрлаш функциясини амалга оширувчи криптографик алгоритм. Блокли шифртизим ҳолида шифрлашнинг муайян режимида шифрлашнинг базавий блокли алгоритмидан фойдаланиб ҳосил қилинади.

Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling