Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази


Download 0.63 Mb.
bet20/27
Sana15.01.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1093825
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   27
Bog'liq
БМИ 2022 декабрь Хошимова Ч.С. (1)

С(стренгтҳ)
Рақамлаштириш натижасида самарадорликка эришиш;
Фермерлар масофадан ўз далаларини бошқарилиши;
дастурий иловалар яратиш мумкинлиги





W(wэакнесс)
техникалар билан ишлашнинг соғлиқ учун зарарлиги; электрон ресурслардан кенг кўламда фойдаланиб бўлмаслиги;
Чекка худудларда интернет тезлиги оастлиги



О(оппортунитй)
Қишлоқ хўжалиги масалаларининг ва уларни бошқариш мукаммалиги;
Қишлоқ хўжалигини бошқаришда элеcтрон карталар яратиш имконияти;




Т(тҳреад)
қишлоқ хўжалигига оид дастурлар этишмаслиги;
дастурни ўрнатиш учун компьютерга маълум бир техник талаблар қўйилиши



2.2. “Киберхавфсизлик тамойилларини АКТдан фойдаланиб талабаларга ўргатиш” мавзуси юзасидан кейслар ва амалий топшириқлар.
1-кейс. Фараз қилинг, А томондан М хабарни имзолаш талаб этилсин, бунда сизнинг ҳаракатларингиз?

Муаммо
(асосий ва кичик муаммолар)

Ечим

Натижа

ЭРИ
ни шакллантириш

1. Хабар М нинг хеш қиймати ҳисобланади: Ҳ=ҳ(М) 2. Хабарнинг хеш қиймати Ҳ фойдаланувчининг шахсий калити билан шифрланади ва имзо С=[Ҳ]А ҳосил қилинади.
3. Ҳосил қилинган имзо маълумотга бириктирилиб, {М,С} қабул қилувчига узатилади.

Кўрсатилган ечимлар бажарилса, ЭРИ шаклланади.

2-Кейс. Фараз қилинг, Б томондан М1 хабарга қўйилган имзо С ни текшириш талаб этилган бўлсин. Буни амалга ошириш жараёни қандай?

Муаммо
(асосий ва кичик муаммолар)

Ечим

Натижа

ЕРИни текшириш

  1. Б томон дастлаб хабар М1 ни хеш қийматини ҳисоблайди: Ҳ1=ҳ(М1)

  2. Атомоннинг очиқ калити билан С ни

  3. “расшифровкалайди” ва Ҳ ни ҳосил қилади.

  4. Агар иккала хеш қийматлар (Ҳ ва Ҳ1) ўзаро тенг бўлса, ЭРИ ни тўғри деб топилади.

Кўрсатилган ечимлар бажарилса, ЭРИ тасдиқланади.

3-Кейс. Тармоқ хавфсизлигини таъминлаш зарур. Сиз бу вазифани бажариш учун қандай воситалардан фойдаланган бўлар эдингиз?

Муаммо (асосий
ва кичик муаммолар)

Ечим

Натижа

Тармоқ
хавфсизлигини таъминлаш.

1.Тармоқдан фойдаланишни чеклашнинг базавий воситаси тармоқлараро экрандан фойдаланиш.
2.Маълумотларни ҳимояланган ҳолда узатиш воситалари криптошлюзлар ва ВПН лардан фойдаланиш.
3. Ҳимояланганликни таъминловчи қўшимча тармоқ воситаларидан фойдаланиш
4.Трафикни мониторинглаш восита-ларидан фойдаланиш.

Тармоқ
хавфсизлигини таъминланади.

Таълимнинг интерфаол методлари орқали талаблар фаоллигини ошириш. Интерфаол методларни таълим жараёнига тадбиқ этишнинг асосий шартлари: таълим жараёнини аниқ белгиланган мақсадга йўналтириш, ўқитувчи ва талаба ўртасида ўзаро мунтазам алоқани ўрнатиш, ўқитишни педагогик технологияларнинг фалсафий асоси сифатида эътироф этилган талабанинг ҳатти-ҳаракатлари ҳамда уларнинг мазмунига таянган ҳолда ташкил этиш кабилар саналади.


Шуни таъкидлаймизки, талабаларни таълимда интерфаол методлардан фойдаланиш олий таълим жараёнида амалга оширилувчи асосий педагогик вазифалардан бири саналади ва аниқ мақсад асосида ташкил этилади. Мазкур жараённи ташкил этишдан кўзланган мақсад – талабаларни ижтимоий ҳаётга тайёрлаш, уларга жамиятда мавжуд бўлган касб ва ҳунарлар асослари тўғрисида назарий маълумотлар бериш, шунингдек, уларда маълум касб-ҳунар фаолиятини амалга ошириш борасидаги дастлабки кўникмаларни шакллантиришдан иборат бўлиб, қуйидаги вазифаларни амалга ошириш тақозо этилади:
Олий ўқув юрти талабаларини таълимда интерфаол методлардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш ва ана шу мақсадга хизмат қилувчи технологияни ишлаб чиқиш.
Талабаларда муайян касбий фаолиятни ташкил этиш ҳаётий зарурият ва ижтимоий эҳтиёж эканлиги борасидаги тушунчани қарор топтириш.
Талабаларга мавжуд мутахассисликлар ва уларнинг ўзига хос жиҳатлари борасида тўла маълумотларни бериш.
Талабаларда маълум мутахассислик соҳаларида касбий фаолият олиб боришга нисбатан қизиқиш ва ички рағбатни юзага келтириш.
Уларда танлаган мутахассислик юналишлари борасида дастлабки назарий билим, шунингдек, касбий фаолиятни ташкил этиш борасидаги амалий кўникма ҳамда малакаларни ҳосил қилишга эришиш.

  1. Талабаларда касбий фаолиятни ташкил этиш юзасидан ҳаётий мақсадни қарор топтириш ва бу йўлда изчил ҳаракатни ташкил этиш кўникмасини шакллантириш.

  2. Талабалар томонидан ўзлари танлаган касбий фаолиятга маънавий эҳтиёж сифатида ёндашиш туйғусини тарбиялаш.

  3. Интерфаол методларнинг асосий мезонлари – талабаларнинг ўқув-билиш фаолиятини бошқариш, ўқув жараёнини олдиндан лойиҳалаш, режалаштириш, таълим жараёнида инвариант тестлардан фойдаланиш кабилардан иборат. Ана шу маънолар асосида таниқли олимлар ва методистлар томонидан бир неча йўналишлар аниқланган ва улар қуйидагилардир:

  4. Талабаларнинг ўқув-билиш фаолиятини бошқариш таълим жараёнининг ажралмас, энг муҳим қисмидир. Педагогик технологияга оид илмий тадкикотларда таълим жараёнига нисбатан технологик ёндашувнинг назарий асосларидан бири сифатида “бошқариш алгоритми” тушунчаси ҳам тилга олинади. Бошқариш алгоритми – талабаларнинг ўқув-билиш фаолиятини ташкил этиш, уни кузатиш, назорат қилиш, унинг мазмунини коррекциялаш (таҳрир этиш)дан иборат тизимни ифодаловчи тушунча саналади.

Педагогик технологиянинг самарадорлигини таъминлашнинг устувор юналишларидан бири ўқув жараёнини режалаштириш ва дарс сифатини баҳолашдан иборат бўлиб, у ўқув предметларининг ўзаро алоқадорлиги, таълим жараёнининг узвийлиги ҳамда узлуксизлигини таъминлашга хизмат қилиши лозим. Демак, республикамиз ОТМ ларида педагогик технологиялар методлари, жумладан, интерфаол методлардан фойдаланишнинг бугунги аҳволи талаб даражасида бўлмасада, бу соҳада маълум силжишлар мавжуд.
Таълимда интерфаол методлардан фойдаланиш борасида олиб борилган тадқиқот натижаларининг кўрсатишича, мазкур жараённинг, технологиясини ишлаб чиқиш, хусусиятлари каби масалаларнинг ижобий ечимини топишга имкон берди. Жаҳон миқёсида таълим ҳамда ишлаб чиқариш соҳалари ўртасида юзага келаётган интеграция ҳамда Ўзбекистон Республикасида бозор ишлаб чиқаришига асосланган муносабатларнинг қарор топиши жараёнида юзага келаётган кескин рақобат ва ана шу рақобатга бардошли малакали кадрларни тайёрлаш эҳтиёжи ўз-ўзидан уларни тайёрлаш жараёнига нисбатан юқори талабларни қўймокда. Малакали кадрларни тайёрлаш жараёнининг муҳим босқичи сифатида олий ўқув юрти талабаларни таълимда интерфаол методлардан фойдаланиш алоҳида аҳамиятга эга.
Талабалар таълимда интерфаол методлардан фойдаланиш жараёнининг технологиясини яратиш, ушбу технология асосида педагогик фаолиятни олиб бориш кўзланган мақсаднинг ижобий ечимини топишга ёрдам берди.
Талабаларни таълимда интерфаол методлардан фойдаланиш борасида олиб борилаётган педагогик фаолият самарадорлигини ошириш мақсадида мутахассисликлар бўйича назарий ва амалий маълумотларни чуқур эгаллашда муҳим аҳамият касб этувчи ақлий, ахлоқий ва иродавий сифатлар тавсифланди.
Талабаларининг шахсий имкониятларини инобатга олган ҳолда уларни мутахассисликка йўналтиришнинг самарали шакл, метод ва воситалардан фойдаланиш ва мазкур жараённинг технологиясини яратиш муаммонинг ижобий ечимини топишни кафолатлайди.
Шундай қилиб, интерфаол таълим технологиялари таълим сифатини яхшилаш, самарадорлигини ошириш, ўқитувчи, талаба, талабалар гуруҳи, шунингдек, жамоа ўртасида ўзаро ҳамкорликни қарор топтириш, ғоявий ва руҳий бирликка эришиш, ягона мақсад сари интилиш, ҳар бир таълим олувчи (ўқувчи, талаба)нинг ички имкониятларини рўёбга чиқариш, шахс сифатида намоён бўлиши учун зарур шарт-шароит ҳамда муҳитни яратишда катта имкониятларга эга. Интерфаол таълимнинг энг муҳим таркибий элементи бўлган интерфаол методлар ўз моҳиятига кўра таълим мақсадларни амалга оширишда маълум даражада самарадорликка эришишни таъминлайди. Энг муҳими ўқитувчилар интерфаол методларни танлашда ўрганилаётган мавзу, муаммо ёки ҳал қилиниши лозим бўлган масалага эътибор қаратишлари лозим. Қолаверса, интерфаол методларни қўллашда талабаларнинг ёш, психологик хусусиятлари, дунёқараш даражаси, ҳаётий тажрибалари инобатга олинса, дарс самарадорлиги янада ошади. Бу эса ўқитувчилардан касбий маҳорат, малака, билимдонлик, сезгирлик ва интуицияга эга бўлишни тақозо этади.


Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling