ГЛОССАРИЙ
Anti–spufing - қонуний идентификация ва аутентификация маълумотларидан рухсат этилмаган фойдаланишга қарши қабул қилинувчи чоралар.
Антивирус – вирусларни аниқловчи ёки аниқловчи ва йўқ қилувчи дастур.
АТ хавфсизлик архитектураси - хавфсизликни лойиҳалаш тизимини бошқарувчи принципларига риоя қилиш учун хавфсизлик принципларининг ва умумий ёндашишнинг тавсифи.
Аудит журнали – тизим ҳаракатларининг хронологик ёзуви. Берилган муддатда бажарилувчи тизимли фойдаланишлар ва амаллар ёзувларини ўз ичига олади.
Аутентификатор – фойдаланувчининг фарқли аломатини ифодаловчи аутентификация воситаси. Қўшимча код сўзлари, биометрик маълумотлар ва фойдаланувчининг бошқа фарқли аломатлари аутентификация воситалари бўлиши мумкин.
Аутентификация – одатда тизим ресурсларидан фойдаланишга рухсат этиш хусусида қарор қабул учун фойдаланувчининг, қурилманинг ёки тизимнинг бошқа ташкил этувчисининг идентификасиясини текшириш; сақланувчи ва узатувчи маълумотларнинг рухсатсиз модификацияланганлигини аниқлаш учун текшириш.
Авторизация – тизимда фойдаланувчига, унинг ижобий аутентификациясига асосан, маълум фойдаланиш ҳуқуқларини тақдим этиш.
Ахборот эгаси - ахборот ресурсларига, ахборот мулкдори билан шартнома асосида эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни идора қилиш ҳуқуқига эга ахборот муносабатларининг субъекти.
Ахборот хавфсизлиги – ахборот эгасига ёки фойдаланувчига ва мададловчи инфраструктурага зиён келтирувчи табиий ёки сунъий характерли, тасодифий ёки атайин қилинган таъсирлардан ахборотнинг ва мададловчи инфраструктуранинг ҳимояланганлиги.
Ахборотдан фойдаланиш – штатга оид техник воситалардан фойдаланиб ахборот билан танишиш, уни хужжатлаш, нусхалаш, модификациялаш ёки ахборотни йўқ қилиш жараёни.
Ахборотни техник ҳимоялаш - ҳимоялашга лойиқ ахборотнинг (маълумотларнинг) хавфсизлигини харакатдаги қонунларга мувофиқ, техник, дастурий ва дастурий - техник воситаларни ишлатиб, нокриптографик усуллар ёрдамида таъминлашдан иборат ахборот ҳимояси.
Do'stlaringiz bilan baham: |