Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази
Социал инжинериядан ҳимояланиш чоралари
Download 0.63 Mb.
|
БМИ 2022 декабрь Хошимова Ч.С. (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- II - bob. “ Киберхавфсизлик тамойилларини АКТдан фойдаланиб талабаларга ўргатиш” мавзусини интерфаол методлар асосида олиб бориш методикаси.
- Ассесмент” техникаси.
Социал инжинериядан ҳимояланиш чоралари. Ҳужумларни амалга оширишда социал инжинерия техникасидан фойдаланган тажовузкорлар тез- тез мулойимлик, дангасалик, хушмуомилалик билан фойдаланувчи ва ташкилот ходимларининг қизиқишларидан фойдаланадилар. Ҳужумларни олдини олиш эса, ходимларнинг алданаётганликларини билмасликлари сабабли, мураккаб ҳисобланади.
Социал инжинерия ҳужумларини қуйидагича аниқлаш мумкин: ўзини дўстингиз ёки ёрдам сўраб мурожаат қилган янги ходим сифатида таништириш; ўзини етказиб берувчи, ҳамкор компаниянинг ходими ёки қонун вакили сифатида таништириш; ўзини бирор раҳбар сифатида таништириш; бирор заифликни бартараф этувчи ёки жабрланувчига бирор нимани янгилаш имкониятини тақдим қилувчи сотувчи ёки ишлаб чиқарувчи сифатида таништириш; муаммо юзага келганида ёрдам берувчи сифатида таништириш; ишончни ҳосил қилиш учун ички хотиржамлик ва терминологиядан фойдаланиш; “мактуб”га турли зарарли дастурларни қўшиб юбориш; сохта очилган ойнада логин/ паролни қайта киритишни сўраш; фойдаланувчи номи ва пароли билан сайтга рўйхатдан ўтиш учун бирор совға таклиф этиш; жабрланувчи компьютерига ёки дастурига киритилган калитларни ёзиб олиш (кейлоггер дастурлари); турли хил зарарли дастурий воситага эга маълумот элтувчиларини фойдаланувчи столига ташлаш; турли қўнғироқлардаги овозли хабарлар ва ҳ. II - bob. “ Киберхавфсизлик тамойилларини АКТдан фойдаланиб талабаларга ўргатиш” мавзусини интерфаол методлар асосида олиб бориш методикаси. 2.1. “ Киберхавфсизлик тамойилларини АКТдан фойдаланиб талабаларга ўргатиш” ни ўқитиш жараёнида интерфаол методлардан фойдаланиш. Интерфаол сўзи инглизча сўз бўлиб, “inter” – ўзаро ва “act” – ҳаракат қилмоқ маъноларини билдириб, уларнинг умумий мазмуни интерфаол – яъни ўзаро ҳаракат қилмоқ маъносини англатади. Бундай ўзаро ҳаракат турларига “ўқувчи ва ўқитувчи”, “ўқитувчи-ўқувчи”, “ўқитувчи-ўқувчилар гуруҳи”, “ўқувчилар-ўқувчилар”нинг мақсадли ўзаро ҳаракатини киритиш мумкин. Интерфаол ўқитишда ўқитувчи ўқув фаолиятниниг фаол ташкилотчиси бўлиб, ўқувчи бу фаолиятнинг субъекти сифатида намоён бўлади. Интерфаол усуллар ўқувчилардан ахборотларни ўзлаштириш жараёнидаги фаолликни, ижодкорлик, мустақилликни шакллантирибгина қолмай, ўқитиш мақсадларининг тўлақонли амалга ошишига ёрдам беради. Интерфаол таълим – талабаларнинг билим, кўникма, малака ва муайян ахлоқий сифатларни ўзлаштириш йўлидаги ўзаро ҳаракатини ташкил этишга асосланувчи таълим. Интерфаоллик талабаларнинг билим, кўникма, малака ва муайян ахлоқий сифатларни ўзлаштириш йўлида биргаликда, ўзаро ҳамкорликка асосланган ҳаракатни ташкил этиш лаёқатига эгаликлари. Мантиқий нуқтаи назардан интерфаоллик, энг аввало, ижтимоий субъектларнинг суҳбат (диалог), ўзаро ҳамкорликка асосланган ҳаракат, фаолиятни олиб боришларини ифодалайди. “Ассесмент” техникаси. Мақсади: баҳолаш, назорат қилиш, таълим олувчиларнинг билим даражаси, ўзлаштириш кўрсаткичи ва амалий кўникмаларини текширишга йўналтирилган. Мазкур техника орқали таълим олувчиларнинг билиш фаолияти турли аспектлар (тест, амалий кўникмалар, муаммоли вазиятлар машқи, қиёсий таҳлил, симптомларни аниқлаш) бўйича ташҳис қилинади. Намуна: “Таълимда инновация” мавзусида тузилган Download 0.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling