Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази
Download 0.63 Mb.
|
БМИ 2022 декабрь Хошимова Ч.С. (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тармоқлараро экран
Таҳдид турлари - таҳдидларни тасодифий ва атайинларига, актив ва пассивларига таснифлаш мумкин.
Тармоқ хавфсизлиги - ахборот тармоғини рухсатсиз фойдаланишдан, меъёрий ишлашига тасодифий ёки атайин аралашишдан ёки тармоқ компонентларини бузишга уринишдан эҳтиёт қилувчи чоралар. Асбоб-ускуналарни, дастурий таъминотни, маълумотларни ҳимоялашни ўз ичига олади. Тармоқлараро экран – аппарат-дастурий воситалар ёрдамида тармоқдан фойдаланишни марказлаштириш ва уни назоратлаш йўли билан тармоқни бошқа тизимлардан ва тармоқлардан келадиган хавфсизликка таҳдидлардан ҳимоялаш усули; яна - бир неча компонентлардан ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАРЯнги технологиялар, электрон хизматлар бизнинг кундалик ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Замонавий шароитда, киберхавфсизлик масалалари алоҳида компьютер воситасида ахборот хавфсизлиги даражасидан ҳар бир давлатнинг ахборот ва миллий хавфсизлигининг ажралмас қисми сифатида ягона киберҳавфсизлик тизимини яратиш даражасигача боради. Республикамизда ахборот технологияларининг ривожланиши билан бир қаторда хўжалик ва давлат бошқаруви органларида ахбоорот хавфсизлигини, хусусан, компьютер билан боғлиқ бўлган хавфсизлик муаммоларини бартараф этиш йўналишида алоҳида эътибор қаратилмоқда. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида вазифалар белгилаб олинди, шулар қаторида «...ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва ахборотни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш, ахборот соҳасидаги таҳдидларга ўз вақтида ва муносиб қаршилик кўрсатиш» ва кибержиноятчиликни фош этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Бўлажак мутаҳассисларда ахборот хавфсизлиги кўникмаларини шакллантиришга тайёрлаш ва “Киберхавфсизлик тамойилларини АКТдан фойдаланиб талабаларга ўргатиш” мавзусини ўқитиш методикасини ўрганиш бўйича битирув малакавий ишида қуйидаги хулосаларга келинди: Глобаллашув ва ахборотлашув асри ёшларга кенг имкониятлар яратиши билан бирга, уларнинг маънавий-ахлоқий, жисмоний ва интеллектуал ривожига салбий таъсир этувчи хатарларни ҳам юзага келтирмоқда. Бу эса, бўлажак мутахассисларда ахборот хавфсизлиги кўникмаларини шакллантиришга тайёрлашнинг педагогик тизимини такомиллаштиришга катта эътибор қаратишни тақозо этмоқда. Бўлажак мутахассисларда ахборот хавфсизлигига оид меъёрий-ҳуқуқий консептини шакллантириш ҳамда виртуал ва кибер хуружлардан ҳимояланиш кўникмасини ривожлантириш билан боғлиқ мақсад ва вазифаларни тўлақонли амалга оширишни кафолатлайди. Download 0.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling