Ҳужум – босқинчининг операцион муҳитини бошқаришига имкон берувчи ахборот тизими хавфсизлигининг бузилиши.
Идентификатор – субъект ёки объектнинг фарқланувчи аломатидан иборат фойдаланишнинг идентификация воситаси. Фойдаланувчилар учун асосий идентификация воситаси пароль ҳисобланади.
Идентификация маълумотлари - тизимда муайян қатнашчини бир маъноли идентификациялашга имкон берувчи, унга тегишли ноёб идентификация маълумотлари мажмуи.
Интернет фирибгарлик – кредит молия соҳасидаги “юқори-технологияли” жиноятчилик хили бўлиб, уюшган ва, одатда, халқаро характерга эга. Жиноий структуралар томонидан ноқонуний даромадлар олиш мақсадида фойдаланишни блокировка қилиш ҳужуми ёки бот-тармоқларни яратиш каби замонавий технологиялар ишлатилади.
Жамият ахборот хавфсизлиги – “шахс ахборот хавфсизлиги” каби, уюшган одамлар коллективига ва умуман, жамиятга қўлланилади. Калит – файлдаги ёзувларни идентификациялаш ва ундан тезда фойдаланиш учун ишлатиладиган белгилар мажмуи; яна - қандайдир ахборотдан фойдаланиш ваколатини тасдиқлаш учун ишлатиладиган код; яна - асосида шифрлаш амалга оширилувчи қиймат; яна - маълумотлар элементлари наборидаги идентификатор.
Кибер-ҳужум – ҳисоблаш муҳити/ инфраструктурасини, ўчириш, бузиш ёки ғаразли назоратлаш ёки маълумот яхлитлигини бузиш ёки назоратланувчи ахборотни ўғирлаш мақсадида киберфазодан фойдаланувчи ташкилотга аталган киберфазо орқали амалга оширилувчи ҳужум.
Кибержиноятчилик - ғаразли ёки хулиганлик мақсадларида ҳимоялашнинг компьютер тизимларини бузиб очишга, ахборотни ўғирлашга ёки бузишга йўналтирилган алоҳида шахсларнинг ёки гуруҳларнинг ҳаракатлари.
Киберхавфсизлик – киберфазонинг киберҳужумлардан фойдаланишидан қўриқлаш ёки ҳимоялаш имконияти.
Компьютер хавфсизлиги – ахборот тизимлари активларининг, жумладан аппарат воситаларининг, дастурий таъминотнинг, ўрнатилган микродастурий воситанинг ва ишланувчи, сақланувчи ва узатилувчи ахборотнинг конфиденсиаллигини, яхлитлигини ва фойдаланувчанлигини кафолатловчи чоралар ва назоратлаш воситалари.
Do'stlaringiz bilan baham: |