Кафедра катта ўқитувчиси Исчанов Ф


Юқори температурада хажм доимийлиги


Download 72.12 Kb.
bet3/4
Sana09.06.2023
Hajmi72.12 Kb.
#1471410
1   2   3   4
Bog'liq
467 olovbardoshlilik

Юқори температурада хажм доимийлиги.
Оловбардош материаллар узоқ вақт давомида юқори температура шароитида ишлатилади. Улар шу ерда қайтадан пишади ва шунинг учун кристалланиши мумкин. Бунинг натижасида уларнинг фазовий таркиби ўзгариб кенгайиши ва қисқариши мумкин. Бу қисқариш ёки кенгайишлар печни мустаҳкамлиги камайтиради. Қисқариш натижасида девор тахларидаги ўчоқлар катталашади, шлакларга нисбатан мустаҳкамлик камаяди.Кенгайиш натижасида девор тахлари бузилиб баъзи холларда печни вайрон бўлишига олиб келади.
Шамотли, магнизетли, форстеритли ва хром-магнезитли буюмлар куйдириш вақтида қисқаради, динасли буюмларда аксинча кенгайиш рўй беради. Ярим нордон буюмлар хажмларини ўзгартирмайдилар, баъзи холларда қисқариши ёки кенгайиши мумкин.
Оловбардошларни температурада хажм доимийлигини аниқлашда қўшимча қисқариш ёки кенгайишлар учун нормалар белгиланган.
Қўшимча қисқариш стандарт усулда 2 хил режимда аниқланади:
а) махсус режим –3 соат давомида ушлаш
б) умумий режим – 2 соат давомида ушлаш
Қўшимча қисқаришни температураси ва режими буюмнинг ишла-тилиш сохасига қараб аниқланади.
Стандарт бўйича аввало хажмий иш хисобланади
V= V1-V0 / V0.100
Сўнгра унинг чизиқли қисқариши ёки кенгайиши топилади:
L =  V/ 3
V0 ва V1-куйдиришгача ва куйдиришдан кейинги буюм хажми
Шамотли ва динасли оловбардошларнинг термик кенгайиши дастлабки чизиқли ўлчамларнинг ўнламчи қисмидан ошмайди, қўшимча қисқариш эса кўпроқ катталикка эга.
Термик бардошлик
Термик бардошлик деб, турли температурада тебранишларга, яъни хароратнинг ошиб, кескин тушиб кетишига материалларнинг бардошлигига айтилади.
Температура ўзгариши пайтида жисм структурасини ўзгартирмасдан, бузилмасдан қолиши ва оғирлигини йўқотмаслиги керак. Бу холат циклларда ўлчанади, яъни жисмнинг неча марта исиб совишига бўлган бардошлигини билдиради. Термик бардошликка чидаш бермаган материаллар печ ичида тушиб кетади. Улар ёриқлар пайдо бўлиб, четлари уваланиб кетади. Шунинг учун термик бардошликни ошириш мақсадида материаллар таркибига йирик донали дағал табиатли қўшимчалар қўшилади.
Термик бардошликни ўлчаш учун буюм 13000С гача қиздирилади ва кескин равишда 5 см чуқурликдаги оқар сувга солинади (t=200С). Бу хол буюм оғирлигидан 20% гача йўқотишгача такрорланади. Буюмнинг уволаниб, оғирлиги пасайиш давригача булган цикллар сони термик бардошликни кўрсатади. Нормал ўлчамли турли оловбардошларни, стандарт иссиқлик сменасидаги термик бардошлиги:
Ярим нордон оловбардошлар 2-6
Шамотли оловбардошлар 2-10
Кўп шамотли олавбардошлар 10-50
Магнезитли оловбардошлар 1-2
Храммагнезитли >3
Магнезитхромитли >5
Динасли 1-2
Термик эскириш
Оловбардош материаллар юқори температура давомида узоқ вақт ишлатилса, уларнинг кристаллари даражада катталашиб кетади, натижада йирик донали ўлчами кескин равишда ошиб, ўртача ўлчамдаги доналари камайиб кетади. Кристалларнинг ўлчамлари 100 микрондан ошиб кетиши мумкин. Ғовакларнинг катталиги ошиб, структура бузилади. Материалларнинг деформациясига бўлган мойиллиги йўқолиб, у мўрт бўлиб қолади. Эскиришнинг олдини олиш учун материал таркибидаги фазанинг миқдори оширилади.




Download 72.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling