Кафедра катта ўқитувчиси Исчанов Ф


Download 72.12 Kb.
bet2/4
Sana09.06.2023
Hajmi72.12 Kb.
#1471410
1   2   3   4
Bog'liq
467 olovbardoshlilik

Пи= х-т /х. 100к 1-х / т .100
Туюлувчан ғоваклик
Пт = В . х
6. Нисбий зичлик, туюлувчан зичликнинг ҳақиқий зичликка нисбати
т / х ёки т / х .100%
Керамика материалларининг ғоваклиги ғоваклик коэффиценти билан бахоланади. Бу коэффицент маълум босим оралиғида намунанинг берилган қуруқлиги ва майдонда вақт бирлиги ичида ўтувчи газ ёки суюқликнинг миқдорини кўрсатади.
Керамик материалларнинг оловбардошлилиги
Керамик материаллар ва буюмларни юқори харорат таъсирида шаклини йўқотмасдан, эримасдан бардош бера олиш хусусияти оловбардошлик дейилади. У кимёвий таркибига боғлиқ бўлиб, модданинг тузилишига ва ғовакларига боғлиқ эмас. Бу айникса хом ашёнинг кимёвий таркибга боғлиқ бўлади, яъни ундаги бегона аралашмалар ва технологик таркибига қўшиладиган қўшимчалар унга таъсир кўрсатиши мумкин. Олавбардошлик конус шаклидаги намуна ёрдамида ўлчанади. Бунда конуснинг учи юмшаб, асоси томон оғади.
Керамик материалларининг оловбардошлиги енгил эрувчан, қийин эрувчан ва оловбардошларга бўлинади. Енгил эрувчанлар деб, 13000С дан юқори бўлмаган температурада эрувчан материалларга айтилади. Уларга асосан қизил тупроқ таркибли қурилиш ғишти, черепица, дренаж ва канализация қувурлари киради. Қийин эрувчанлар деганда 15800С дан кам бўлган температурада эрувчан материаллар киради. Бундай буюмларга кислота бардош буюмлар, кошинлар, чинни, фаянс киради. Оловбардошларга 15800Сдан юқорида юмшовчи материаллар киради ва улар 3 гурухга бўлинади.
А. Оловбардошлар -1550-17700Сда
Б. Оловбардошлар –1770-20000Сда
Г. Олий оловбардошлар –20000Сдан юқорида эрувчилар
Керамика материаллари температурада ўзаро таъсир натижасида енгил эрувчан эвтектикалар хосил қилувчи турли минераллардан таркиб топиши мумкин, шунинг учун бу минералларнинг сирт юза таъсирлари ва донадорлик ўлчамлари оловбардошликни аниқлашда мухим ахамиятга эгадир. Масалан, 50% оловбардош тупроқ ва 50% донаси 0,5 мм ли кварц аралашмаси оловбардошлиги 17100С ни ташкил этса, худди шу таркибли, фақат кварц донаси и 0,06 мм бўлган аралашманинг оловбардошлиги 16400С.
Буни шундай тушинтириш мумкин, кварц билан тупроқ ўртасидаги енгил эрувчан суюқлик ҳосил бўлишидаги таъсир майда донадор ўлчамли аралашмага нисбатан йирик донадор ўлчамли аралашмада бу қадар тўлиқ даражада бормайди. Бу уларнинг сирт юза таъсирларига боғлиқ равишда келиб чиқади.
Оловбардошлик физикавий константа деб хисобланмайди, техник константадир, у техник констатадир, чунки уни аниқлашда бир қатор шартларга риоя қилиш керак. Оловбардошликни аниқлашда электр криптал печи қўлланилади. Баъзи холларда материал таркибида темир оксиди бўлганда, оловбардошлик печни газли атмосферасига боғлиқ бўлади. Масалан, шамотли оловбардошларда оловбардошлик оксидланиш мухитига нисбатан кайтарилиш мухитида камроқ бўлади.
Оловбардошликни аниқлашда температурани кўтариш тезлиги хам мухимдир. Агар температурани кўтариш тезлиги стандартга нисбатан юқори бўлса, оловбардошлик кўпаяди, температура кўтарилиши пасайиб кетса, оловбардошлик камайиб кетади.

Download 72.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling