Кафедраси алимжонова Ж. И


Кукунсимон массани тайёрлаш


Download 1.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/60
Sana19.11.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1786968
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   60
Bog'liq
sopol va chinni kitob

Кукунсимон массани тайёрлаш. Кукунсимон керамик масса деб
қаттиқ, суюқ ва газ фазасидан иборат бўлган концентрацияланган дисперс 
системага айтилади. Унинг намлиги 6-12% бўлиб, масса кам ёпишқоқ ва 
сочилувчан бўлади. Кукунсимон массани фильтрпрессларда тайёрлаш 
мураккаб бўлгани сабабли, кўпинча у шликердан сачраткичли қуритгичларда 
қуритиш ёрдамида ҳосил қилиб тайёрланади. Қуритиш жараёнида
шликернинг намлиги 40% дан 6-8% гача камайтирилади, ҳосил бўлган 
керамик массанинг доначалари сферик шаклда бўлиб, осон харакатланувчан 
бўлади, бу эса уларнинг пресслаш қолипларида баробар тақсимланишлари 
учун қулайлик яратади. Бунда биргина сачратгичли қуритгич 
фильтрпресснинг, 
пластларни 
кесгичнинг, 
қуритувчи 
барабаннинг, 
тегирмоннинг, элакнинг ишини биргаликда бажаради. Бундан ташқари бу 
усулда ишчи кучи тежалади, капитал маблағлар қисқаради ва ҳ.к. Ушбу 
усулнинг камчилиги бу пресслаш кукунининг ҳаво билан тўйиниб қолиши ва 
бунинг натижасида прессланаётган материалнинг қаватланиб кетишидир. 
3-боб бўйича рейтинг назорат саволлари 
1. Тошсимон материалларни майдалаш қандай босқичлар асосида олиб 
борилади? 
2. Йирик майдалаш ва дағал равишда туйишдаги технологик 
операцияларни таърифлаб беринг. 
3. Ҳўл усулда туйишнинг хусусиятларини таърифлаб беринг. 
4. Тупроқ материалларини ёйилтириш қандай олиб борилади? 
5. Қуруқ усулда туйиш ҳақида нималарни биласиз? 


61 
6. Золдирли тегирмонларга материал, тошлар ва сув қандай нисбатда 
солинади?
7. Керамик массаларга қандай талаблар қўйилади? 
8. Биргаликда ва алоҳида майдалаш усулида пластик массани 
тайёрлашнинг хусусиятлари нимадан иборат? 
9. Фильтрпресслаш жараёнининг моҳияти ва уни амалга ошириш тартиби 
қандай? 
10. Массани вакуумлаш жараёни қандай операцияларни ўз ичига олади? 
11. Шликерли массани тайёрлашнинг нечта усули мавжуд? 
12. Шликерли оқувчан массага қандай талаблар қўйилади? 
13. Кукунсимон массани тайёрлашнинг самарали усули қандай 
бажарилади? 

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling