Кафедраси алимжонова Ж. И


Чинни материалларининг тузилиши ва фазалар бўйича таркиби


Download 1.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/60
Sana19.11.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1786968
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   60
Bog'liq
sopol va chinni kitob

Чинни материалларининг тузилиши ва фазалар бўйича таркиби.
Тўлиқ ва нормал холда пиширилган чиннининг тузилиши қуйидагича 
таърифланади: кварц доначаларининг миқдори 8-12% бўлиб, улар яхшигина 
юмшаб эрий бошлаган, ўлчамлари 12 - 30 мкм, доналари четида 2 - 3 мкм га 
тенг бўлган эриган хошия сифат қават ҳосил бўлади. Дала шпати доналари 
эриб, ўз киёфаларини йўқотадилар, уларда узунлиги 2 дан 6 гача ва энг 
максимал тарзда 10-12 мкм га тенг бўлган муллитнинг игнасимон 
кристаллари тўпланадилар. Структурадаги ғоваклар ёпиқ бўлиб, думалоқ 
шаклга эга бўлади, диаметри 10 мкм га тенг бўлиб, уларнинг миқдори 5% 
дан ошмайди. Бирламчи муллитнинг кристаллари массада баробар 
тақсимланади, уларнинг ўлчами 2-4 мкм, баъзида 6 мкм гача етади. Шиша - 
муллит қисмнинг умумий миқдори 72-78% га етади, унинг нур синдириш 
кўрсаткичи 1,501-1,504 га тенг.
Суякли чиннининг таркибида анортит ҳамда кальций ортофосфат яъни 
виклокит ҳосил бўлади, шиша фазасини эса микроклин вужудга келтиради. 
Фаянсда дегидратланган тупроқ моддаси ва каолин, тупроқ ва кварц асосида 
ҳосил бўлган суюлтма ёрдамида бир-бири билан қотишиб боғланиб туради. 
 
Чинни-фаянс материалларининг асосий хоссалари. Оқлик 
даражаси. Чинни-фаянс материалларининг асосий хусусиятларидан бири 
оқлиги ва шаффофлик даражасидир. Материалдан қайтаётган нурнинг 
тарқалиш жадаллигини характерлаб берувчи физик ходиса оқлик деб 
аталади. Ёруғлик нурининг қайтиш коэффициенти кўзга кўринувчи 
спектрнинг ихтиёрий майдонида бир хил ва бирга тенг бўлган юза оқ юза 


16 
деб аталади. Бунда янги чўктирилган барий сульфатининг юзасини 100% ли 
оқ юза деб қабул қилинади ва у чиннининг оқлигини аниқловчи фотометр 
учун оқлик эталони сифатида ишлатилади. Оқлик ҳам турли тусларда 
бўлиши мумкин. Жуда оч сариқ тусли оқ ранг чиннига бир оз илиқлик берса, 
ҳаво ранг тус чиннининг оқлигига совуқлик киритади, ғоваклар ёруғликнинг 
тарқалишига кўмак беради, шу сабабли фаянснинг оқлиги чиннининг 
оқлигидан юқори бўлади (78-82%). 
Ранг берувчи оксидлар (Fe
2
O

ва TiO
2
) чинни ва фаянснинг оқлигини 
пасайтириб, унинг сифатини тушириб юборади, TiO
2
чиннининг тўқ ранглар 
билан ифлосланишини кўпайтиради. 
Шаффофлик даражаси. Чинни-фаянс буюмларининг шаффофлик 
даражаси материалдан ўтиб кетган ёруғлик тезлигининг унга тушаётган 
ёруғлик тезлигига бўлган нисбати билан аниқланади. Агар чиннининг 1320
0
С 
да куйдирилгандан кейинги шаффофлиги 1,51

0,390; 1,51

0,666; 1,55

0,501 
бўлса, 1390
о
С дан кейин у 1,52

0,590; 1,47

0,90; 1,55

0,790 гача ортади. Бу 
кўрсаткичларнинг суратида чинни пластинкасининг қалинлиги кўрсатилган, 
махражида эса шаффофликнинг қиймати берилган. Демак, шаффофлик 
материалнинг қалинлигига боғлиқ бўлади.
Чиннининг шаффоф бўлишида кварцнинг тузилиши мухим рол ўйнайди. 
У шиша фазасида қанча осон эрий олса, чиннининг ёруғлик ўтказиши шунча 
яхши бўлади. Бунга эса кварцнинг майдаланиш даражаси ҳам таъсир 
кўрсатади. Шаффофлик даражасига каолин заррачаларининг майдаланиш 
даражаси ҳам таъсир кўрсатади. Йирик кристалли каолин ёруғликни яхши 
ўтказадиган чиннини вужудга келтиради. Чинни массасига шиша фазасининг 
қовушқоқлигини пасайтирадиган қўшимчаларнинг киритилиши унинг 
шаффофлигини оширади. Чиннини юқори температурада узоқ вақт ушлаш 
унинг ёруғлик ўтказишини пасайтиради. 
Чизиқли 
термик 
кенгайиш 
коэффициенти. 
Чиннининг 
т.к.к. 
температуранинг ошиши билан қуйидагича ўзгаради. 


17 
о
С 
100 
300 
500 
700 
900 
Т.к.к., х10
-6
3,27- 
4,01 
5,42- 
5,49 
5,88-
6,45 
6,14-6,69 
5,55-6,07 
Температуранинг ортиши билан т.к.к.нинг камайиб бориши кварцнинг 
эриши натижасида унинг миқдорини камайиб бориши билан содир бўлади. 
Кварцнинг полиморф ўзгаришлари чинни материалида кучланганликларни 
вужудга келишига сабаб бўлади. 
Механик хусусиятлари. Одатда чинни сиқилиш кучига кўпроқ бардош 
бериб, эгилиш кучига чидамсизроқдир. Чиннининг мустаҳкамлигига турли 
қўшимчалар таъсир кўрсатади. Уларга чинни синиқлари, ZrO
2
, BeO, BaO, 
тальк ва кианит, апатит, MgO, CaO ва бошқалар киради. 
Массанинг майдаланиш даражаси ҳам мустаҳкамликка маълум даражада 
таъсир кўрсатади. Лекин, бунда дала шпатини йирикроқ тарзда, кварц 
қумини эса майдароқ қилиб майдалаш лозим, яъни дала шпати билан кварц 
доначаларининг солиштирма юзаси 1:3 нисбатда бўлса, яхши натижалар 
беради. 
Чиннини куйдириш температурасини ошиши мустаҳкамликка катта 
таъсир кўрсатади, аксинча ғовакликнинг эса 1% га ошиши, мустаҳкамликни 
4% га камайтиради. Чинни таркибидаги шиша фазасига кристалл фазаларни 
киритилганда, унинг мустаҳкамлиги ошади, бунда кристалл фаза таранглик 
модулининг (Е) катталиги мухим рол уйнайди. Чиннининг мустаҳкамлигини 
оширишнинг самарадор усулларидан бири унинг таркибига ипсимон 
монокристалларни киритишдир. Масалан, чинни таркибида 10-20% 
муллитнинг ипсимон кристалларининг бўлиши унинг мустаҳкамлигини 5 
мартта ва иссиқликка бардошлигини 6 баробар кўпайтиради. 
Иссиқликка бардошлиги. Чиннининг иссиқликка бардошлигини 
ошириш учун унинг т.к.к.ни камайтириш, буюмлар қалинлигини катта 
қилмаслик, буюмлардаги температура ўзгаришини пасайтириш, таранглик 
модулини 
пасайтириш, 
иссиқлик 
ўтказувчанлигини 
ошириш 
ва 
мустаҳкамликни кўпайтириш лозим. Иссиқликка бардошликка сир 


18 
қатламининг қалинлиги ҳам таъсир кўрсатади, сир қатламининг қалинлиги 
0,1-1,14 мм бўлган холда, у жуда юқори бўлади. 
2-жадвал
Нафис керамика буюмларининг хоссалари 
Хоссалар 
Қаттиқ
чинни 
Ярим 
чинни 
Фаянс 
(дала 
шпатили) 
Сопол 
Тош 
керамика 
Сув ютувчанлик,% 
0-0,04 
3-8 
9-12 
9-12 
0,1-9,5 
Механик 
мустаҳкамлик, МПа 
Эгилиш кучига 
Сиқилиш кучига 
65-114 
392-647 
38-45 
120-300 
14,7-9,4 
98-197,8 
29-49 
60-90 
10-50 
25-500 
Умумий 
қисқариш,% 
12,8 
13 
13 
9-11 
11-13 
Т.к.к.,

.
10
-6
1
о
С 
4,0-6,5 


5-6 
Куйдириш 
тем-
ператураси, 
о
С: 
Сирсиз буюмлар 
Сирланган буюмлар 
850-900
1380-
1430 
1230-
1280 
1100-
1120 
1230-1280 
1000-1120 
950-
1050 
880-
1060 
900-1040 
1120-
1430 

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling