Кафедраси алимжонова Ж. И


Фаянснинг туркумланиши ва турлари


Download 1.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/60
Sana19.11.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1786968
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   60
Bog'liq
sopol va chinni kitob

Фаянснинг туркумланиши ва турлари. Фаянс деб, оқ ва оқиш 
рангдаги, майда донадор тузилишга эга бўлган ва сирланмаган ҳолда 
суюқлик ва газларни ўзидан ўтказиб юборадиган материалга айтилади. 
Фаянсли хўжалик буюмларининг ташқи кўринишини яхшилаш ва уларни сув 
ўтказмаслигини таъминлаш мақсадида улар сиртига сир тортилади. Хўжалик 
фаянсидан ташқари фаянсли кошинлар, санитария-қурилиш буюмлари ва 
бошқа буюмлар ҳам ишлаб чиқарилади. Фаянс массаларининг турига қараб 
фаянс 3 турга бўлинади: 
1) тупроқли қадимги фаянс, у асосан тупроқдан ва майдаланган 
куйдирилган ҳолдаги кремень ёки кварцдан олинади
2) оҳактошли ёки юмшоқ фаянс (ўрта аср фаянси), у тупроқ, куйдирилган 
кремень ёки кварц ва мергелдан, ҳамда бўрдан тайёрланади. 


12 
3) дала шпатили ёки қаттиқ фаянс, у тупроқ, кремень ёки кварц ва дала 
шпатидан ҳосил қилинади. Ушбу фаянс биринчи бор ХYIII аср бошида 
Германияда ишлаб чиқарилган. 
Биринчи 2 турга кирган фаянс материаллари юмшоқ ҳисобланиб, 
уларнинг ғоваклиги анчагина, сув ютувчанлиги 19-22% га тенг. Қаттиқ 
фаянснинг эса ғоваклиги камроқ бўлиб, сув ютувчанлиги 9-12% ни ташкил 
этади. Фаянс чиннидан ўз масса таркибида тупроқнинг миқдори кўплиги 
билан фарқланади. 
Хўжалик чинни-фаянс буюмларининг туркумланиши. Хўжалик 
чинни-фаянс буюмлари қуйидаги белгиларига қараб туркумланадилар: 
материал таркиби ва ишлаб чиқариш технологиясига кўра, тавсия этилишига 
кўра, шакли ва ўлчамларига кўра
Материал таркиби ва ишлаб чиқариш технологиясига кўра буюмлар 
чинни, ярим чинни, суякли чинни, фаянс ва сопол буюмлар каби турларга 
бўлинадилар. 
Тавсия этилишга кўра буюмлар ошхона, чой ичиш, кофе ичиш 
буюмларига ва бадиий-безак буюмларига (гулдонлар, вазалар, хайкаллар ва 
бошқалар) бўлинадилар. Буюмлар шаклига кўра ичи бўш ва ясси буюмларга 
бўлинади. 
Ўлчамларига кўра буюмлар майда (диаметри ёки узунлиги 175 мм гача 
ва сиғими 500 см
3
гача), йирик (диаметри ёки узунлиги 175 мм дан 250 мм 
гача ва сиғими 500 см
3
дан 1000 см
3
гача), ҳамда алоҳида йирик(диаметри ёки 
узунлиги 259 мм дан катта ва сиғими 1000 см
3
дан юқори) турларга 
бўлинадилар.

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling