Кафедраси алимжонова Ж. И


 Буюмларни навлаш, силлиқлаш, пардозлаш ва маркалаш


Download 1.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/60
Sana19.11.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1786968
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   60
Bog'liq
sopol va chinni kitob

 
3. Буюмларни навлаш, силлиқлаш, пардозлаш ва маркалаш 
 
Чини-фаянс буюмлар ишлаб чиқариш жараёнида турли хил сифатсиз 
махсулотлар хосил бўлиши мумкин. Буюмларни сифатсиз махсулотлардан 
тозалаш мақсадида улар навланади, яъни уларни сифатига қараб нав 
гурухларига ажратилади. Навлаш тўлиқ пиширишдан кейин олиб борилади.
Буюмлар навларга бўлингандан кейин, улардаги баъзи бир нуқсонларни 
йўқотиш учун силлиқланади ва пардозланади. Тайёр бўлган буюмлар 
маркаланади. 
 Буюмларни 
навлаш. Сирланган чинни ва фаянс буюмлар 
куйдирилгандан кейин навлаш цехига келиб тушади. У ерда хар бир 
ассортимент гурух навланади ва махсус жойларда сақланади. Навлаш 2 
босқичда амалга оширилади: 
1. 
Тўлиқ куйдирилган буюмларни қабул қилиш ва дастлабки навлаш. 


111 
2. 
Тўлиқ куйдирилган ярим тайёр маҳсулотни сўнгги навлаш. 
Буюмларни биринчи босқичда навлашда улар қуйидагиларга ажратилади: 
а) безатилгандан кейин техник шартларда кўрсатилган навга, яъни I, II, 
III навга мувофиқ келадиган буюмлар: 
б) қўшимга қайта ишлашни талаб қилинадиган буюмлар. 
в) талабга жавоб бермайдиган сифатсиз буюмлар. 
Иккинчи босқичда буюмлар навлар бўйича ажратилади. 
Чинни ва фаянс буюмлар ташқи кўриниши бўйича навланади. Бу 
босқичда уларнинг рангига, ялтироқлигига, сир қопламасининг сифатига, 
буюм ўлчамларига бахо берилади. Навларга бўлиш ишини енгил ва сифатли 
олиб бориш учун эталонлар, турли ўлчов асбоблари қўлланилади. 
Чинни ва сопол буюмларни навлаш жараёни буюмларнинг ассортименти 
кўп ва хар хил бўлганлиги сабабли, уларнинг ўлчам ва шаклларининг хам 
хилма-хиллиги сабабли асосан қўл меҳнати ёрдамида олиб борилади. 
Силлиқлаш ва пардозлаш. Чинни буюмларнинг юзасидаги 
сирланмаган қисм ва баъзи нуқсонларини йўқотиш учун, улар силлиқланади 
ва пардозланади.Буюмларни силлиқлаш ва пардозлаш учун корунд
корборунд, синтетик олмос ва бошқа чарх тошлар ишлатилади. Буюмларни 
қайта ишлаш ўз характерига қараб қуйидаги кўринишларга бўлинади: 
1) буюм четларини силиқлаш ва ва пардозлаш. 
2) оёқчалар ва бошқа глазурланмаган юзларини силлиқлаш. 
3) глазурланган юзадаги нуқсонларни силлиқлаш ва пардозлаш. 
Чинни буюмларни силлиқлаш ва пардозлаш каруселли ярим автоматлар 
ёрдамида амалга оширилади. Ярим автоматларнинг АСФ-12 м, АСФ-20 каби 
турлари мавжуд. АСФ-12 м типидаги ярим автомат куйдирилган ва 
сирланган буюмларни четларини, чашка, тарелкаларни силлиқлаш учун 
ишлатилади. Ярим автомат АСФ-20 тарелкаларнинг таг қисмини 
силлиқлашга мўлжалланган. Ярим автомат икки қаторли бўлиб, бир вақтнинг 
ўзида 2 та тарелкани силлиқлаш имкониятига эга. 


112 
Сирланган юзадаги нуқсонлар горизонтал ёки вертикал шпинделли 
стонокларда йўқотилади. Бунда олмосли, корундли, карборундли чархлар 
ишлатилади. Силлиқлаш ва пардозлаш вақтида қуйидагиларга йўл қўйиш 
мумкин эмас: 
а) буюмларнинг четларни яхшилаб қайта ишламаслик; 
б) силлиқлангандан кейин буюмларни яхши ювмаслик; 
в) етарли даражада пардозламаслик; 
г) сополакни кўриниб қолишига; 
д) қайта ишлаш жараёнида сирда ёриқларни пайдо бўлишлиги ва 
бошқалар. 

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling