Кафедраси алимжонова Ж. И


 Чинни-фаянс буюмларини безаш


Download 1.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/60
Sana19.11.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1786968
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   60
Bog'liq
sopol va chinni kitob

  2. Чинни-фаянс буюмларини безаш 
 
Буюмларни безашдан мақсад - махсулотга унинг ранги ва шакли бўйича 
бадиий ва эстетик хусусиятларни беришдан иборатдир. 







107 
Чинни, фаянс ва майолика буюмларини безашнинг бир неча усуллари 
мавжуд. Улар қуйидагилардан иборат: 
- қўлда чизиш усули 
- аэрограф билан безаш усули 
- полиграфия усули билан безаш 
- сетка орқали безаш ёки шелкография усулида безаш 
- деколькомания усулида безаш 
Безаш жараёни - ишлаб чиқарилаётган буюмларни бадиий, эстетик, ва 
функционал хусусиятларини ошириш каби мақсадни ўз олдига қўяди. 
Қўлда чизиш усулида безаш. Бу усул юқори мураккабликка эга бўлган 
расмларни ёки мураккаб бўлмаган расмларни бир неча маротаба буюмга 
алоҳида равишда чизиш ёрдамида амалга оширилади. Чизилган расмлар 
буюм четларига ва таг қисмларига хошия ва баъзи элементларни чизиш 
билан тўлдирилади. Буюмларни безашда хошияларни чизиш ҳам алохида 
аҳамиятга эгадир. Хошияларни чизишда буюмлар айланувчи турнетка ва 
махсус станокларга ўрнатилади ва мўй қаламлар ёрдамида буюм четларига ва 
таг қисмларига хошия чизилади. 
Аэрограф усулида безаш. Бу усул ёрдамида буюм бир хил рангдаги ёки 
турли хил рангдаги расмлар билан қопланиши мумкин. Бунда бўёқлар махсус 
пульверизатор аэрограф ёрдамида 0,2-0,3 МПа ҳаво босими остида буюм 
сиртига сепиб берилади. Бунда соплонинг диаметри 0,4-0,6 мм ни ташкил 
этади. Ишчи ўрни ойналар билан ўралган бўлиши керак. Расмларни тушириш 
учун трафаретлардан фойдаланилади, трафаретларни юпқа пластинкалардан 
тайёрланади, улар буюм шаклида бўлиб, берилаётган расмлар уларга ўйиб 
туширилган бўлади. Трафаретлар қўрғошин ва бронза фольгаси, станиол ва 
пластмассадан иборат юпқа, қалинлиги 0,3 мм бўлган материаллардан 
тайёрланади. Бунда трафаретни буюм юзасига зич қилиб ёпиштириш лозим. 
Аэрограф билан бўёқ чанглатилади. Агарда, турли рангдаги расм чизилаётган 
бўлса, ҳар бир расм учун алоҳида трафаретдан фойдаланилади. Иш 
жараёнида трафаретлар ювиб турилади. 


108 
Сирости ва сирусти аэрограф бўёқлари бўёқ кукунларини декстриннинг 
7%ли сувли эритмаси билан бирга қўшиб чинни барабанларида тайёрланади. 
Бўёқлар таркибида боғловчи моддалар етишмаса, буюм сиртига қалинроқ 
сепилган бўёқ кўчиб кетиши мумкин, агар боғловчи модда кўпроқ қўшилса, 
бўёқ пульверизатор соплосига ёпишиб, уларнинг бир меъёрда сепилишини 
қийинлаштиради. Бунда трафаретли буюм билан сопло орасидаги масофа 15-
20 см бўлиши керак. Аэрограф усулида безаш қўлда ва яримавтоматлар 
(АСФ-13) ёрдамида бажарилади. 

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling