Кафедраси алимжонова Ж. И


Download 1.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/60
Sana19.11.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1786968
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   60
Bog'liq
sopol va chinni kitob

 
 
 
 
 
 
 
 


122 
2.Капсел ишлаб чиқариш 
 
Сирланган буюмларни куйдиришда буюмлар тўғри бурчакли ёки 
цилиндрик шаклдаги капселларга, яъни, керамик қутиларга жойланади. 
Капсел буюмни горелкадан чиқаётган аланга ёки киздирувчи 
элементларнинг тўғридан-тўғри таъсиридан сақлайди, бир текис қизишини 
таъминлайди ва куйиш жараёнида печнинг ички қатламидан заррачаларни 
буюм устига тушишидан сақлайди. Капселларга қуйидаги талаблар 
қуйилади: 
- юқори оловбардошлик (1670
о
С дан юқори) 
- куйдириш давомида хажмнинг доимийлиги 
- юқори термик ва механик мустахкамлик 
- капселларнинг ёрилмаслиги ва деформацияланмаслиги 
Буюм четларининг заррачалар билан ифлосланмаслиги учун капсел 
четларига оловбардош қоплама, ички деворига - сир, таг қисмига эса - каолин 
суртилиши лозим. 
Капселлар учун масса тайёрлаш технологияси. Капселлар учун масса 
тайёрлашнинг ярим қуруқ, шликерли ва ховузли усуллари мавжуд. 
Капсел массасини ярим қуруқ усулда тайёрлаш. Бу усулда массанинг 
намлиги бир хилда бўлиши учун масса горизонтал ёки вертикал типдаги 
массамялкадан 2 маротаба ўтказилади. Масса массамялкада икки маротаба 
қайта ишлангандан сўнг, 1-3 сутка давомида тиндирилади, шундан сўнг 
капсел тайёрлашдан олдин яна бир бор массамялкада қайта ишланади. 
Шликерли усул бўйича капсел массасини тайёрлаш. Бу усулда аввалдан 
майдаланиб олинган компонентлар парракли аралаштиргичга ёки золдирли 
тегирмонга солинади. Шликерни қуюқлаштириш мақсадида масса таркибига 
сульфат спиртли барда билан хлорид кислотаси қўшилади. Масса 1 суткадан 
3 суткагача тиндирилади ва капселни шакллашдан олдин массамялкадан 
ўтказилади.


123 
Ховузли усул бўйича капсел массасини тайёрлаш. Бу усул бўйича 
аввалдан майдалаб олинган тупроқли материаллар ва ёвғонлаштирадиган 
компонентлар тортиб олинади ва қатлам-қатлам қилиб бетонланган ховуз 
резервурларига тўкилади, сўнг сувга кўмилиб, кейин қайноқ буғ билан 
ишланади. Бунда хар бир қатламнинг қалинлиги 10 смдан ошмаслиги лозим. 
Сўнгра массани ховуздан белкурак ёрдамида қўлда чиқариб олинади. 
Ховуздан олинган 23-25 % намликдаги капсел массани икки марта 
массамялкадан ўтказилиб, намлиги бир хилда тақсимлангунча қайта 
ишланади, шундан сўнг 1-3 сутка давомида тиндирилади ва капселларни 
шакллашдан олдин масса яна бир марта масса мялкадан ўтказилади.

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling