Кафедраси алимжонова Ж. И


Download 1.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/60
Sana19.11.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1786968
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   60
Bog'liq
sopol va chinni kitob

Гипс қолипларини қуйиш. Гипс қолипларининг қуймалари қуйидагича 
тайёрланади. Аввал гипсли шаклдон модели тайёрланади. Модел тайёрлаш 
учун станокга резина лентадан тайёрланган ички қоплама ўрнатилади ва унга 
аралашмаси қуйилади. Аралашма қотгач ички қоплама ечилади ва пўлат 
пластинка билан ишлов берилади (66-расм). 
Бир моделдан жуда кўп гипс қолиплари қуйиш мумкин эмас. Чунки 
бунда модел ўз ўлчамларини ўзгартириб юборади. Натижада олинган 
шаклларнинг ўлчамлари бир-биридан фарқланиб қолади. Шунинг учун модел 
бўйича бўғиқ шакл қуйиб олинади. Буғиқ шаклни тайёрлаш учун моделни 
махсус паста билан мойланади, ички қоплама билан ўралади ва модел ва 
ички қоплама орасига гипс аралашмаси қуйилади. қотиш жараёни охирига 
етгач ички қоплама ечиб олиниб, қуймани ташқи томони қайта ишланади. 
Моделга гипс аралашмаси ёпишмаслиги учун у мойланади. Сифатли суриш 
пастасини 24 % совундан, 16 % минерал ёгдан ва 60 % сувдан ташкил топган 
аралашма асосида олинади. Бу паста билан хар бир қуйиш жараёнидан кейин 
деталларни хамма қисмлари қопланади.
Бўғиқ шаклдан бўғиқ кап қуйиб олинади ва у оргинал сифатида 
сақланади. Бўғиқ кап устки ва пастки қисмлардан иборат. Устки қисмни 
қуйиш учун бўғиқ шаклга совуқ-ёғли паста суртилиб, ички қоплама билан 
ўралади ва бўғиқ шакл ва ички қоплама орасига гипс аралашмаси қуйилади. 


120 
Гипс аралашмаси қотгандан кейин ички қоплама ечиб қайта ишланади, ундан 
кейин шаклни ички юзасига паста суртилиб, ички қоплама билан ўралади ва 
бўғиқ кап пастки қисмигача қуйилади. 
66-расм. Гипс қолипларини тайёрлаш кетма-кетлиги. 
Бошқа материаллардан моделлар, капселллар ва қолиплар 
тайёрлаш. Хозирги пайтда чинни корхоналарида қолип куйиш учун асосий 
кап ва кожух моделлари ишлатилади. Бу моделлар металлардан


121 
пластмассалардан ва олтингугурт-графитли массалардан тайёрланади. 
Бундан ташқари полихлорвинилли смолалардан қолиплар тайёрлаш мумкин. 
Бу материаллардан тайёрланган шакллар чидамли ва бардошли бўлиб, улар 
асосида аниқ ўлчамли буюмлар олишга имкон берадиган қолиплар 
тайёрланади. 
Метилметаакрилатдан (АКР) модел тайёрлаш қуйидагича амалга 
оширилади. Хажмий йўл билан 2 қисм АКР-7 ва бир қисм суюқлик ўлчаб 
олинади, яхшилаб аралаштириб 5-10 минут тиндириб қуйилади. Модел 
қолипни белкурак ёрдамида масса билан тўлдирилади ва зич қилиб 
прессланади. Шу кўринишда қолипни қуритгичда 14-16 соат давомида 70
о
С 
ҳароратда иситилади. Шундан кейин бу шаклни ажратиб модел олинади. 
АКР асосида яна содда каплар хам олиш мумкин. Содда шаклдаги каплар 
осон калибрланади, уларда деформация ҳам кам бўлади. 
Қийин шаклли каплар одатда АКРдан тайёрланмайди, чунки уларни 
калибрлаш жараёни жуда қийин. Капларни тайёрлаш учун энг кулай 
материал бўлиб, эпоксид смоласи хисобланади. Бу материал қисқармайди ва 
деформацияга учрамайди. Шунинг учун унга қўшимча ишлов бериш шарт 
эмас. Эпоксид смоласидан капларни тайёрлаш қуйидагича амалга 
оширилади: Гипсдан модел тайёрланиб, ундан бўғиқ шакл қуйилади. Бўғиқ 
шаклдан эса гипс пристройи тайёрланади. қуритилган гипс пристройи алиф 
билан бўктирилиб, совун-мой билан қопланади. 3-4 соатдан сунг эса юмшоқ 
мўйна билан мойи олиб ташланади. 

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling