Кафедраси алимжонова Ж. И


Капсел буюмларни куритиш ва куйдириш жараёнлари


Download 1.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/60
Sana12.03.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1261946
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   60
Bog'liq
sopol va chinni kitob

Капсел буюмларни куритиш ва куйдириш жараёнлари. Капселларни 
қуритиш туннелли ёки камерали қуритгичларда олиб борилади. қовушқоқ
ёки қуйма усулда шаклланган капселлар икки босқичда қуритилади. 
Қуритишнинг 1-босқичида қолипларда ҳавонинг максимал температураси 
65
о
С дан ошмаслиги лозим ва буюмни охирги намлиги 12 % бўлиши керак. 2-
босқичда эса (қолиплардан буюм олингандан сўнг) температура 80
о
С дан кам 
бўлмаслиги ва капселнинг охирги намлиги 3-5 % га тенг бўлиши лозим. 
Ярим қуруқ усулда пресслаб тайёрланган капселни қуритгичда охирги 
намлиги 1% қолгунгача, температура 120
о
С дан кам бўлмаган шароитда 4 
соат давомида қуритилади. Капселлар қуритиш жараёнида чети билан 
тургизиб қуйилган холда бир қатор қилиб тахланади. 


125 
Капсел қуритилгандан сўнг, унда қора доғлар, ёриқлар, хар хил 
деформациялар ва дарз кетган жойлари хамда шакллаш охирига етмаган 
қисмлари бўлмаслиги керак. Капсел деворининг қалинлиги бир хилда 
бўлиши ва у ўлчамга мос тушиши лозим. Қовушқоқ усулда шаклланган 
карбид кремний сақловчи капселлар қуритилгандан сўнг, сиртига ботириб 
олиш ёки пуркаш усулида ангоб берилади. 
Капселлар бир ёки икки маротаба куйдирилади. Ярим қуруқ пресслаш 
усулида карборунд сақловчи массадан тайёрланган капселлар аввал 900-
1000
о
С температурада куйдирилади. Куйдирилгандан сўнг унинг сирти 
ботириб олиш усулида, пуркаш ёки буёқ ёрдамида юқори глинозёмли 
қоплама билан қопланади. Бу қоплама сирланган буюмларда пайдо бўлиши 
мумкин бўлган хар хил нуқсонлардан сақлайди. Капселлар иккинчи маротаба 
қуйидаги хароратларда куйдирилади: 
-карборунд сақловчи массали капселлар 1380
о
С да 
-массасининг таркибида 80% карбид кремний сақловчи капселлар 1410
о
Сда 
-массаси таркибида 83-93% карбид кремний сақловчи капселлар 1430
о
С да. 
Ўтга чидамли массаларни куйдириш жараёнида газ муҳити оксидловчи 
бўлиши лозим. Бир марта куйдирилгандан сўнг қуритилган капселга ангоб 
суртилади ва кейин яна температураси 1380
о
С дан кам бўлмаган холда 
иккинчи марта куйдирилади. Бунда охирги хароратда 2 соат давомида 
ушланади. Капселлардан фойдаланиш жараёнида хар 6-10 ишлаш циклидан 
сўнг, улар қайтадан яна ангоб билан қопланади. 
Қовушқоқ усулида шаклланган карборунд сақловчи массали капселлар 
1410-1430
о
С да куйдирилиб, охирги температурада 2 соат давомида 
ушланади. 
Тахланиш жараёнида капселларнинг баландлиги 20 донадан ошмаслиги 
керак. Тупроқ шамотли ва кўпшамотли массали капселлар охирги темпера-
тураси 1350
о
Сдан кам бўлмаган ҳолда куйдирилади. Тарелка ва лаган учун 
куйдирилган капселларни таг қисмлари шпинделли станокда чархланади, 


126 
капселни ишчи юзасига текисловчи оловбардош масса шаблон ёрдамида 
сурилади. Капселнинг ташқариси глинозем билан қопланади. 
Тайёр капселларнинг таг кисми, бурчаклари ва чоклари ёрилмаган, 
деворлари деформацияланмаган, қирра ва четлари синмаган бўлиши лозим. 
Тайёр капселларни қуруқ хоналарда, бир қатор қилиб баландлиги 1,6 м 
дан ошмаган холда тахлаб сақлаш лозим. 

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling