Кафедраси алимжонова Ж. И


Буюмларнинг ҳавода қисқариш жараёни


Download 1.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/60
Sana12.03.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1261946
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   60
Bog'liq
sopol va chinni kitob

Буюмларнинг ҳавода қисқариш жараёни. Бу жараён ярим тайёр 
маҳсулотдан намликнинг чиқиб кетиши натижасида содир бўлади. Унинг 
қиймати чинни буюмларида 8-11%ни, фаянс буюмларида 10-12% ни ташкил 


82 
этади. Ярим тайёр махсулот нам сақловчисининг ўзгариши ва қисқариш 
жараёни ички кучланишларнинг пайдо бўлишига олиб келиб, буюмларда 
ёриқларнинг келиб чиқишига, уларнинг ёрилиши ва синиб кетишига сабаб 
бўлади. 
Қуритиш жараёнининг вакти жуда кўп омилларга боғлик бўлиб, у 
сунъий куритиш усули кўлланилганда 10-13 мин.дан 4 соатгача ва табиий 
куритиш усулида 2 суткагача давом этиши мумкин. 
 
2. Ярим тайёр махсулотни селгитиш ва батамом қуритиш. 
Пластик усулда қолипланган ва шликердан қуйиб олинган буюмларнинг 
сопалаги бир оз қотиши ва қолипдан ажралиб чиқиши учун улар аввал 
селгитиб 
олинади. 
Селгитиб 
олиш 
температураси 
гипснинг 
дегидратланмасдан кўтара оладиган температурасига, яъни 70
о
С га тўғри 
келади. Шу сабабдан, қолипларда жойлашган буюмларни қуритиш узоқ вақт 
давом этиб, у одатда 35-40
о
С да бошланиб, 70
о
С да якунланади, бунда 
ҳавонинг нисбий намлиги 35-40% ни ташкил этади. Температура 70
о
Сдан 
ошиб кетган холларда, гисп қолипларининг ёрилиб синиб кетиши 
кузатилади. Селгитишдан сўнг, ясси буюмларни қолиплардан чиқариб олиш 
12-14% намликда, ичи бўш буюмларни 16-19% намликда ва шликердан 
қуйилган буюмларни 18-20% намликда бажарилади. Баъзи бир буюмлар 
(чашка ва кружкалар) автоматик тарзда ишловчи вакуум-сургичлар яъни 
олиб қўювчилар ёрдамида қолипдан чиқариб олинади. 
Селгитиб олинган буюмлар текисланади. Текислаш олдидан хар бир 
буюм кузатилиб, нуқсонли буюмлар ажратилади. Текислаш жараёнида 
буюмларнинг чети ва ғадир-будир жойлари текислаб силлиқланади. Текислаб 
олинган ичи бўш буюмларга уларнинг деталлари яъни жўмраклари, 
қулоқлари уланади. Одатда бу операция 16-18% намликдаги буюмларда 
шликердан тайёрланган ва ичига 1-2% декстрин ёки концентрацияси 6-8% 
бўлган КМЦ препарати қўшилган жижель ёрдамида амалга оширилади. 


83 
Шу холда тайёрлаб олинган буюмлар батамом қуритишга жўнатилади. 
Батамом қуритиш жараёнида ярим тайёр махсулот келгусида амалга 
ошириладиган технологик ишловлар учун керак бўлган механик 
мустахкамликни эгаллайди. Чинни саноатида намлиги 3% дан ошмаган 
буюмлар қуруқ деб тан олинади, лекин йирик буюмлар 0,5-1% намлик 
қолгунича қуритилиши шарт. Тажрибаларнинг кўрсатишича, ана шу 
шароитлардагина буюм-ларнинг ёрилиши кузатилмайди.
Батамом куритиш жараёни иссиклик ташувчининг йўналтирилган окими 
ёрдамида анча тезкорлик билан 250
о
С гача температура шароитида олиб 
борилади. 

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling