Кафедраси алимжонова Ж. И


Хўжалик чинни-фаянс буюмларини пресслаш усулида шакллаш


Download 1.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/60
Sana12.03.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1261946
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   60
Bog'liq
sopol va chinni kitob

Хўжалик чинни-фаянс буюмларини пресслаш усулида шакллаш. 
Кўп йиллик орттирилган тажрибалар шуни кўрсатдики, ясси шаклдаги фаянс 
буюмларини ва қалин деворли чинни тарелкаларини преслаш усулида олса 
хам бўлади Бу буюмларнинг шакли йирик бўлгани учун улар прессланувчи 


77 
шаклдонлар деформацияланмаган ва синиб кетмаган холда ажралиб чиқа 
оладилар. Тарелка ва лаган ларни пресслаш сирт кошинларини преслаш 
жараёнига жуда ўхшаш бўлиб, ушбу холда тарелкаларнинг турли қалинликда 
бўлиши эътиборга олиниб, шаклларни тўлдириш ва бўшатиш учун столни 
айлантирувчи мослама ясалади. "Дорст" немис фирмасининг P+T500-A+ 
"Изомат" пресси Конаково фаянс корхонасида тарелкаларни шаклаш учун 
қўлланилади (42-расм). Намлиги 1-3% бўлган масса бункердан дозатор 
ёрдамида тўртта позицияга эга бўлган пресснинг пўлатдан ясалган 
шаклдонларига берилади. Пресс галма-галдан ишловчи юқоридаги пуан 
сонга эга. Айлантирувчи мослама ёрдамида ҳар бир пресслашдан сўнг штамп 
180
0
га бурилади. Бунда юқоридаги пуансонларнинг бири пресслаш 
вазифасини бажарса, сурилган пуансон махсус мослама ёрдамида тозаланади. 
Буралувчи столнинг биринчи позициясида пресс кукуни шаклдонга 
туширилади, иккинчи позициясида буюм шаклланади, учинчи позицияда 
буюм пневмочиқаргич ёрдамида шаклдондан чиқариб олинади, тўртинчи 
позицияда эса резинали матрица яъни мембрана сиқилган хаво ёрдамида 
тозаланиб, буюм тури ўзгарса, у алмаштирилади. 
Шаклдонга кукун тўлдирилгандан сўнг махсус мослама яъни буюм 
конфигурациясига мос бўлган шаблон кукунни шаклдон бўйлаб текислайди 
Буюмни пресслаш пўлатдан ясалган пуансон томонидан мой босимини 
мембрана орқали узатиш ёрдамида амалга оширилади. Мембрана мой 
солинган босимли резервуарни устки қисмидан ёпиб туради. Пастга қараб 
харакат қилинганда юқоридаги пуансон шаклдондаги масса билан тўқнашиб 
уни зич тарзда ёпади. Гидротугунда изостатик равишда вужудга келган 
босим мембрана орқали кукунни буюмнинг бутун юзаси бўйлаб баробар 
тарзда зичлантиради. Маълум вақт ушлангандан сўнг босим олиб ташланиб, 
юқоридаги пуансон кўтарилади ва буюм мембранадан туширилади. 
Буюмларнинг тагини

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling