2
АННОТАЦИЯ
“Чинни - фаянс буюмлари технологияси”
курси чинни ва фаянс
материалларининг тури, таркиби, хоссалари, уларни ишлаб чиқариш
технологиясининг
назарий
асослари,
ишлатиладиган
хом-ашъё
материаллари,
уларни бойитиш усуллари, технологик жараёнларнинг
босқичлари ва физик-кимёвий мохияти хақидаги материалларни ўз ичига
олади. Ушбу курсни ўрганиш давомида
талабалар чинни ва фаянс
буюмларининг хиллари, уларнинг ишлатилиш сохалари, тавсияланиши
хақидаги маълумотларга эга бўлиб, чинни ва
фаянс буюмлари ишлаб
чиқариш технологиясининг барча босқичлари билан батафсил равишда
танишадилар, янги ва замонавий технологик ечимлар хақидаги
материалларни ўзлаштирдилар. Курсни ўрганиш
мобайнида чинни-фаянс
буюмлари технологияси учун зарур бўлган керамик бўёқлар, гипс
қолипдонлари, капселлар ва бошқа ёрдамчи материаллар ишлаб чиқариш
технологияси бўйича хам маълумотлар берилади.