Кафедраси алимжонова Ж. И


Масса таркибий қисмларининг чинни-фаянс массаларининг


Download 1.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/60
Sana12.03.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1261946
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   60
Bog'liq
sopol va chinni kitob

Масса таркибий қисмларининг чинни-фаянс массаларининг 
хоссаларига бўлган таъсири. Каолиннинг таъсири. Чинни ҳосил бўлишида 
каолиннинг роли асосан унга механик, термик ва кимёвий мустаҳкамлик, 
ҳамда оқлик беришидир. 
Дегидратланган каолин 1150
о
С атрофида нуқтали тангасимон холда 
кристалланадиган бирламчи муллитни ҳосил қилади. У 1400
о
С гача ўзгармас 
холда сақланиб, кейин сулютмада эриб кетиши мумкин. Бундан ташқари, 
метакаолинитдан алюминий ионлари суюлтмага диффизияланиб ўтадилар ва 
у ерда уларнинг концентрацияси оша бошлайди. Кейин суюлтмадан 


19 
игнасимон тарзда кристалланувчи муллит ҳосил бўлиб, у дала шпати 
суюлтмаси томчисининг ўртасидан ўса бошлайди. Бу жараён 1050
о
С да 
бошланиб, 1200-1250
о
С да тезлашади. Муллитнинг ҳосил бўлиш жараёнига 
каолиннинг майдаланиш даражаси ҳам таъсир кўрсатади. Муллит қанча кўп 
ва жадал суръатда ҳосил бўлса, чиннининг барча хусусиятлари шунча юқори 
бўлади. 
Кварцнинг таъсири. Чинни пишиш жараёнида кварцнинг бир қисми 
эриб кетади, бир қисми эса ёриқлар билан қопланган, емирилиб кетган 
заррачалар ва доналар сифатида сақланиб қолади. Чиннини куйдириш 
жараёнида 1200
о
С да кварц доначаларида дарзлар пайдо бўлади. Кварцнинг 
дала шпати суюлмасида эриши унинг қовушқоқлигини оширади ва 
буюмларни деформацияланишдан сақлайди. Кварц буюмларга шаффофликни 
бағишлайди. Кварцнинг майдаланиш даражаси оширилса, чиннининг т.к.к. 
ортади, бунда кварц кристобалитга ўтади. Энг оптимал бўлиб, кварц 
доналарининг ўлчами 15-30 мкм деб хисобланади. Эркин холдаги кремнезем 
чиннида структура кучланганликларини туғдириш манбаи хисобланади. 
Умумий холда, кварц доначаларининг асосий қисми сақланиб қолиб, чинни 
ҳосил 
бўлишида 
синч 
вазифасини 
ўтайди 
ва 
буюмларнинг 
деформацияланишидан сақлайди. 
Дала шпатининг таъсири. Дала шпати ва бошқа суюқланиб кетувчи 
компонентлар шиша фазасини ҳосил қилиб, массанинг бошқа таркибий 
қисмларини ўзларида эриб кетиши учун имконият яратиб берадилар ва 
куйдириш жараёнида барча фазаларни бир ягона бўлак шаклида ушлаб 
турадилар. 
Шиша фазаси ҳосил қилиш учун ортоклаз кўпроқ фойдалидир, чунки у 
қовушқоқлиги юқори бўлган ва кремнеземга бой суюқ фазани вужудга 
келтиради. Дала шпати таркибида натрий ва кальций ионларининг бўлиши 
унинг 
суюқланиш 
температурасини 
пасайтириб, 
суюлтманинг 
қовушқоқлигини пасайтиради. 


20 
Дала шпатини хаддан ортиқ даражада майдалаб юбориш мумкин эмас, 
энг оптимал холатда 009 сонли элакда 0,3% қолдиқ қолиши керак. 

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling