31
Тошсимон кварцни бойитиш учун аввал у 30-50 мм гача майдаланади,
кейин
барабанда ювилади, кейин 850-900
о
С да куйдирилади.
Кварц
қумларини темир бирикмаларидан тозалаш учун элакли сепарация, тупроқли
қумларни ювиш, флотация, электромагнит сепарация усуллари қўлланилади.
2-боб бўйича рейтинг назорат саволлари
1. Чинни-фаянс буюмлари учун ишлатиладиган хом-ашъё материаллари
неча турда бўлади?
2. Тупроқли материалларнинг келиб чиқиши қандай жараёнлар
билан
боғлиқ?
3. Тупроқларнинг асосий хоссаларига нималар киради?
4. Суюқланиб кетадиган материалларга
нималар киради ва уларнинг
мохияти нимадан иборат?
5. Ёвғонлаштирувчи материаллар масса таркибида қандай рол ўйнайди
ва уларга нималар киради?
6. Хом-ашъёни бойитиш
деб нимага айтилади, унинг неча хил усуллари
мавжуд?
7. Минерал хом-ашъёларни бойитишда қандай босқичлар мавжуд?
8. Тупроқни гравитацион усулда бойитишнинг неча хил усули бор?
9. Каолинни электролит усулида бойитишнинг
технологик тасвири
қандай?
10. Тупроқни бойитишнинг флотацион усули қандай кечади?
11. Тошсимон материалларни бойитишдан асосий мақсад нима?
12. Дала шпати ва пегматитни бойитишнинг технологик тасвири қандай?