Кафедраси алимжонова Ж. И


Тупроқ минералларини бойитиш


Download 1.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/60
Sana12.03.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1261946
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   60
Bog'liq
sopol va chinni kitob

Тупроқ минералларини бойитиш. Одатда, бирламчи каолин 
тупроқларининг таркибида каолинитнинг миқдори 45% дан ошмайди, шу 
сабабдан каолинлар бойитилмасдан туриб нафис керамика массаларида 
ишлатилмайдилар. Бойитилган каолинда асосий минерал бўлиб каолинит 
қолади, кварц аралашмаларининг миқдори эса 0,3-1,3 % га тенг бўлиб, ранг 
берувчи моддаларнинг миқдори 2 баробарга камаяди. Бойитиш натижасида 
тупроқ минералларининг таркиби турғунлашади ва уларнинг технологик 
хусусиятлари ортади, маҳсулотнинг сифати кўтарилади. 
Гравитация усули. Каолин тупроқларини бойитишда хўл гравитация 
усули (электролит ва гидроциклон) ва ҳаво-гравитация ёки қуруқ усул 
қўлланилади. Кўпинча биринчи усул қўлланилади. Бунда каолин сувга 
бўктирилиб, унинг таркибидаги зичлиги бўйича оғирроқ бўлган минераллар 
чўктирилади. Бу минералларга кварц –SiO
2
, рутил ва анатаз- TiO
2
, сфен –CaO 
TiO
2
SiO
2
, ильменит- FeO TiO
2
, гематит –Fe
2
O
3
, магнетит- Fe
3
O
4
, пирит- FeS
2

гранат ва бошқалар киради. 
Оддий бўктиришдан ташқари электролитли бойитишда суспензияга 
пептизатор сифатида ишқорий электролитлар, яъни натрий силикати ва 
кальций гидроксиди қўшилади (21-расм). Ушбу усулнинг авзалликлари – 
суспензиянинг юқори зичлиги, технологик тасвирнинг соддалиги ва 
жихозларнинг мураккаб эмаслиги. Камчилиги – етарли даражада тўлиқ 
бўлмаган тозала-ниш, реагентларни юқори аниқликда дозировка этилишини 
талаб қилиниши ва бошқалар. 


29 
Бўлак-бўлакли каолин 

майдалаш 

Каолинни бўктириш 
(аралаштиргич ёки дезинтеграцияли 
барабан) 


Реактив суви (техник ва ретур суви, 
суюқ шиша,сода) 

Аралашмани чўктириш 
(бульерли элеватор) 

Қумни чўктирувчи бассейн 


Тўкишга мўлжалланган қум
(ёгоч идишлар) ёки тозалаш: 

Бошқа жойга оқизиш 

Йирик қум 

Оқизиш (марказдан қочма насос) 

Ювувчи ховуз 

Аралашмани чўктириш (лабиринт) 

Қум омбори 
Суспензияни каогуляциялаш
(ёғоч идишлар) 


Каогуляторлар (охакли сув ёки 
полиакриламид) 
Бошқа жойга оқизиш 

Сувсизлантириш (фильтрпресс ёки 
сачраткичли қуритгич) 


Қайта ишланувчи ретур сув 
Коржларни майдалаш 

Қуритиш 
(қуритиш барабани ёки лентали
қуритгич) 

Идишларга жойлаш 

Омборга тахлаш 
2-расм. Каолинни электролит усулида бойитиш. 
Флотация усули. Бу усул каолинитнинг миқдори кам бўлган каолин 
жинсларини бойитишда қўлланилади. Бунда бўктиришдан кейинги каолинга 
аммоний сульфат, минерал ташувчи сифатида чангсимон мрамор ҳамда 
хўлловчи ва эмульсияловчи реагент яъни талло ёғи қўшилади. Бунда 90% дан 
кўп миқдордаги ТiО
2
, йўқолади, лекин октаэдр позициясидаги темир йўқола 
олмайди. Камчилиги жараённинг техник жихатдан мураккаблиги. 


30 
Кимёвий усулда хўл бойитиш. Каолин таркибидаги Fе
3

ни Fe
2

га 
қайтариб, уни суюқлантирилган кислоталарда эритиб олиб, эриган темир 
ионини чиқариб олиш асосида кимёвий бойитиш усуллари бир нечтадир. 
Бунда каолинни кучсиз хлорит кислотаси, натрий гидросульфити билан 
ишлаш тавсия этилади. 

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling