Кафедраси алимжонова Ж. И
Download 1.95 Mb. Pdf ko'rish
|
sopol va chinni kitob
Ёвғонлаштирувчи
материаллар. Массага ёвғонлаштирувчи материалларни киритиш билан чинни-фаянс массаларининг ва шликерларнинг технологик хусусиятлари бошқарилади. Улар массанинг пластиклигини камайтириб, буюмларни қуритиш ва куйдиришдаги қисқаришини камайтиради ва уларнинг деформацияланишидан сақлайди. Ёвғонлаштирувчи материаллар сифатида майдаланган томирсимон кварц, кварц қуми, каолинни бойитишдан ҳосил бўлган кварц чиқиндилари, шамот ва дегидратланган тупроқ ишлатилади. Шамот – бу куйдирилган сирсиз буюмларнинг майдалангани ёки тупроқ ва каолинни 800 о С дан юқори температурада куйдириш натижасида ҳосил бўлган керамик материалдир. Тупроқни 700-750 о С да куйдириб, уни дегидратлантирилади. Масса таркибида ёвғонлаштирувчи материалларнинг миқдори 40% гача боради. Бундай материаллар сифатида каолинлашган кварцитлар ёки Гусев тошлари (чинни тошлари) ҳам ишлатилади. Улар 50% миқдорида массага киритилса, қисман дала шпатини, каолинни, кварцни ва кварц қумини ўрнини босиб, чиннининг шаффофлигини ва оқлигини оширади. 2. Хом-ашъё материалларини бойитиш. Чинни-фаянс буюмлари олишда ишлатиладиган каолин, тупроқ, дала шпати ва кварцлар ўз табиатлари бўйича полиминерал бўлиб, уларнинг таркибида турли хилдаги минералларнинг аралашмаси бўлади. Шу сабабдан, хом-ашъёга аввалдан ишлов бериб олмасдан туриб, уни ишлаб чиқаришда тўғри қўллаб бўлмайди. Табиий хом-ашъёга унинг таркибидан минерал аралашмаларини чиқариб ташлаш ва ундаги асосий фойдали минерал миқдорини ошириш мақсадида ишлов бериш бойитиш деб аталади. Бойитиш жараёнида минералнинг ажралиши ва бўлиниши рўй беради, бунда ажралиб чиққан хар бир минерал ўзича соф холда саноатда ишлатилиши мумкин. Баъзи холларда бойитиш жараёнида хом-ашъёнинг сифати ва хоссаларини пасайтирувчи 27 нохуш аралашмалар йўқотилади. Фойдали аралашмалар яъни ажратиб олинганидан сўнг керамика саноатида ишлатиладиган аралашмалар қаторига кварц, слюда ва гранитлар киради. Нохуш аралашмалар қаторига темир, титан ва олтингугурт бирикмалари киради. Бойитиш жараёнининг асосида физик-кимёвий, кимёвий ва физик жараёнлар ётади, уларга коагуляция, пептизация, сувли ва ҳаволи сепарация, флотация, электромагнит ва магнит сепарация ва бошқалар киради. Минерал хом-ашъё материалларини бойитиш қуйидаги босқичларни ўз ичига олади: - минерал заррачаларини ҳосил қилиб олиш; - заррачаларни ажратишга тайёрлаш; - турли минераллар хоссаларининг градиентини яратиш; - бойитиш маҳсулотларини ажратиб олиш. Минерал заррачаларини ҳосил қилиб олиш дезинтеграция, йириклик бўйича туркумлаш ҳамда майда заррачаларни селектив равишда агрегатлаш ёрдамида амалга оширилади. Заррачаларни ажратишга тайёрлаш кимёвий реагентлар билан ишловни, ювишни, юзани электр зарядлашни, термик ишловни, кимёвий ажратишни ёки эриган шаклга ўтказишни ўз ичига олади. Хоссалар градиентини яратиш суюқлик, газ ва бошқалар ҳосил қилиш ёрдамида фазалар ва фазалар аро чегара, куч майдонини бериш, харакатланишнинг турли тезликларини қўллаш, мужассамланган усуллар ёрдамида бажарилади. Бойитиш маҳсулотни ажратиб олиш жараёнининг узлуксизлигини сақлаган холда жинснинг бойиган қисмига керакли тозаликни беришни таъмин этиши лозим. Бойитила олиш даражаси – бу асосий фойдали маҳсулотдан аралашмаларни ажратиб олиб ташлаш самарасидир. Материални бойитиш технологиясини яратишда мухим рол ўйнайдиган физик хоссалар қаторига минералнинг қаттиқлиги ва мўртлиги, электрик ва 28 магнит хусусиятлари, минералларнинг зичлиги ва табиий дисперслиги, гидрофиллиги, гидрофоблиги киралади. Бойитишнинг асосий усуллари қуйидагилардир: 1) гравитация усули; 2) флотация усули; 3) магнит ва электросепарация усули; 4) кимёвий усул; 5) мужассамланган усул. Download 1.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling