Кафедраси алимжонова Ж. И


Шликерли массадан қуйиш усулининг турлари ва хусусиятлари


Download 1.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/60
Sana12.03.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1261946
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   60
Bog'liq
sopol va chinni kitob

 Шликерли массадан қуйиш усулининг турлари ва хусусиятлари. 
Шликерли массадан қуйиш усулининг қуйидаги турлари мавжуд: тўлдириш 
усули, тўкиш усули, яна қуйиш усули (комбинациялаштирилган). 


70 
Тўлдириш усули ёрдамида буюмлар шаклланганда шликер гипс 
қолипининг иккита девори орасига у тўлгунгача қуйилади (39-расм). Бунда 
шликернинг намлиги масса таркибида бентонит бўлмаганда 31-34 % ни, 
бентонит билан эса 38-40 % ни, ярим автоматли қуйиш конвейерларида 29-30 
% ни ташкил этади. Шликернинг оқувчанлиги 15 с, қуюқланиши 30 
минутдан сўнг 1,3-2 бирликка тенг. Бунда буюм қатлами гипс қолипининг 
иккита девори орасида ҳосил бўлади. Шликерни қолипга у тўлиқ равишда 
тўлиб бўлгунигача қуйиб-қуйиб турилади. Бунда қуйиш каналлари масса 
билан тўлиб қомасликлари учун, уларни минерал ёғда қиздирилган стеарин 
эритмаси билан ишланади. Бу усулда деворлари қалин бўлган буюмлар: овал 
шаклдаги чуқур идишлар, жумраклар, бандлар қуйилади. Тўлдириш усули 
ёрдамида буюмлар деворининг қалинлиги бир хил чиқиб, шликернинг 
намлиги ва сарфи минимал тарзда бўлади. 
Тўкиш усули ёрдамида буюмларни шакллаш жараёнида шликер гипс 
қолипининг ичига тўлгунича қуйилади. Маълум вақт ўтганидан кейин 
сувнинг шимилиши оқибатида қолип шликер чегарасида зичланган масса 
қатлами вужудга келади, унинг қалинлиги шликернинг хоссаларига ва гипс 
қолипига боғлиқ бўлади. Шликернинг ортиқчаси тўкиб ташланиб, қолипда 
тўпланган масса қатлами қолади. Бу усулда бир хил қалинликдаги деворга 
эга буюмлар яъни чашкалар, қаймоқ ва сут солинадиган кўзачалар ва 
бошқалар олинади. Бунда шликер юқори даражадаги оқувчанликка эга 
бўлиши керак. 
Яна қуйиш усули (комбинациялаштирилган усул) иккита босқичда олиб 
борилади. Бунда аввал тўлдириш усули ёрдамида буюмнинг ясси қисми 
ясалади. Ушбу вазифани бажариш учун 2 та қисмдан иборат қолип 
ишлатилиб, маълум вақт ўтгандан сўнг у ажратилади. Сўнгра қолипнинг бир 
қисми ўрнига гипс қолипининг бошқа қисми ўрнатилиб, унда тўкиб ташлаш 
усули ёрдамида буюмнинг бошқа қисми шаклланади. Шакллаш якунида 
ортиқча қатлам кесиб ташланиб, буюмнинг четлари текисланади ва 
тозаланади. 


71 
39-расм. Қуйиш учун гипсли қолиплар 
19-расм А-тўлдириш усули учун; Б—тўкиб ташлаш усули учун; В-
комбинациялашган усул учун 
Тўкиш ва тўлдириш усулларининг хар иккаласида хам фильтрация 
жараёнининг тугаши билан ҳосил бўлган массадан сувнинг қолипга ўтиб 
а) 
б) 
в) 


72 
бориши тўхтаб қолмайди. Бунинг натижасида буюм деворлари қатламининг 
намлиги пасайиб, унинг ҳаво таъсирида қисқариши кузатилади ва шу 
сабабдан буюмларнинг қолипдан кўчиб ажралиши рўй беради. 

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling