Кафедраси алимжонова Ж. И
Чинни-фаянс буюмларини шликерли массадан қуйиш усулида
Download 1.95 Mb. Pdf ko'rish
|
sopol va chinni kitob
2. Чинни-фаянс буюмларини шликерли массадан қуйиш усулида шакллаш Шликерли массадан қуйиш усули чинни-фаянс буюмларини шакллашнинг энг қадимий усули ҳисобланиб, у ишлаб чиқаришда 100 йилдан ортиқ вақт мабайнида қўлланиб келмоқда. Шликерли массадан қуйиш усулининг асосида оқувчан ҳолдаги массани ўзининг сувини ғовак ҳолдаги гипс қолипига бериб, унинг сиртида қолипланаётган буюмнинг зич холдаги қатламини ҳосил қила олиш қобилияти ётади. Шликерли массадан қуйиш усулида пластик масса асосида шаклланиши мумкин бўлмаган яъни айланувчи жисм шаклига эга бўлмаган буюмлар олинади. Уларга хайкалчалар, скульптура буюмлари, кўзачалар, чуқур товоқлар, салат солинадиган идишлар ва бошқалар киради. Бу усул бўйича яна юпқа деворли қаҳва ва чой сервизларининг буюмлари, ҳамда суякли чинни буюмлар ҳам шаклланади. Пластик массадан қолипланган чойнак, чашка, кўзачаларнинг бандлари, қопқоқлари ва жўмраклари ҳам шликер массадан қуйиш усули бўйича олинади. Шликерли массадан қуйиш усулининг пластик усулда шакллашдан кўра қуйидаги авзалликлари мавжуд: -массани сувсизлантириш ва тиниқтириш жараёнларининг бўлмасликлари туфайли ишлаб чиқариш цикли анча қисқаради; -шликерни ихтиёрий масофага ташиб олиб бориш имконияти туғилади; -юпқа деворли буюмларни шакллашнинг мумкинлиги; 68 -буюмларнинг юқори даражада шаффофликка, оқликка, турли мураккаб шаклларга эга бўлиши, уларнинг енгил ва юқори эстетик кўринишга эга бўлиши; -кам пластикликка эга бўлган массаларни ишлатиш мумкинлиги. Шликерли массадан қуйиш усулининг камчиликлари: -меҳнат шароитининг оғирлиги; -электролитларни ишлатиш зарурлиги; -катта ишлаб чиқариш майдонининг керак бўлиши; -гипс қолипларни тез ишдан чиқиши; -қайтадан ишлатиш мумкин бўлган чиқитлар миқдорининг юқорилиги; -юқори унумдорликка эга бўлган жихозларнинг йўқлиги. Ана шу камчиликлар сабабли, шликерли массадан қуйиш усули умумий ишлаб чиқариш хажмининг атига 4-6% ни ташкил этади. Download 1.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling