Кафедраси одам анатомияси


Download 341 Kb.
bet30/34
Sana09.04.2023
Hajmi341 Kb.
#1343594
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34
Bog'liq
Ан.маъ.3 кит

Суяк илиги: Суяк илиги айни вактда кон ишлаб чикувчи ва имун аъзоси хисобланада.Одамда кизил ва сарик суяк илиги тафаввук килинади. Кизил суяк илиги суякнинг говак моддаси катакларида жойлашган булиб, тана массасини тахминан 2,5% ни ташкил килади. Кизил суяк илиги миэлоид тукимадан иборат булиб, гемопоэтик элеметлардан иборат. Сарик суяк илиги асосан жир тукимасидан иборат булиб, кон ишлаб чикувчи хужайрадлар булмайди.

Кизил суяк илигида коннинг шаклий элементлари ишлаб чикарувчи хужайралар мавжуд, иммун системасига таалук макрофаглар, лимфоцитлар (иммуноцитлар) шулар жумласидандир.

Макрофаглар ёки фагоцитлар суяк илигида бир неча такомил даврини утаб, моноцитларга айланади ва суяк илигини тарк этиб, конга утади ва у кон оркали барча аъзоларга утиб боради. Иммун аъзоларга етиб борган моноцитлар юмалок шаклини узгартириб, усиклар ердамида ед заррачаларга (антигенлар) епишиб колади. А – хужайралар деб шунга айтилади.

Лимфоцитлар суяк илигини тарк этиш олдидан иккига булинади. Биринчиси – тараккиетни суяк илигида нихояясига етказиб (бу жаарен кушларда «халтача» – (лотинча – “bursa”) деб аталдаи, лимфоид тузулмада хосил булгани учун уни В-лимфоцит (барчага тегишли). Иккинчи гурух айрисимон безга борувчи Т-лимфоцит (тимусга тегишли) атала бошлаган.

Айрисимон без: Айрисимон без иммуни системасининг марказий аъзоларидандир, чунки унинг багридаги (поя кисмида) хужайраларда «Т» лимфоцитлар етилади. «Т» лимфоцитлари эса иммунитет хосил килишда катнашади.


Бундан ташкари, айрисимон, без «тимус фактори» деган модда ишлайди, бу модда гуморал йул оркали Т-лимфоцитларни ишлаб чикаришни активлаштиради.
Айрисимон без иккита бир-бирига тенг булмаган (узун ва киска) булаклардан иборат булиб, кукс оралиги сохасида туш суягини оркасида жойлашган. Айрисимон без бола 10-15 ешга кирганда узунлиги максимал такомил холига келиб етилади ва айни вактда огирлиги 31,1г.ни ташкил килади. Кейинчалик секин-аста кайта тараккиётга учраб, 15-20 ёшда 25,7г, 50-60 ёшда –эса 13,4 г. га тушиб колади.
Айрисимон безнинг устини ураган капсула хийла нозик тузилишга эга булиб, узидан без булакларига тусиклар чикаради ва безни булакларга булиб юборади. Без магзини икки кават ташкариги пустлок ва ичкариги мия каватларидан иборат. Безнинг мия кисмида Гассал хужайралари деб аталувчи хужайра Т- лимфоцитларни ишлаб чикаради. Т- лимфоцитлар айрисимон безда етилиб, эффектор хужайралари номи билан иммун жараёнини тезлатувчи вазифасини бажаради. Т- лимфоцитларни иккинчи туркуми иммун жараёнини идора килиш – регулятор вазифасини бажаради.
Айрисимон без ичкариги кукрак артериясидан кон билан таъминланади. Иннервациясини эса вегетатив нерв системаси (адашган нерв ва буйин симпатик тугунлари ) таъминлайди.
Муртаклар. Томок тешиги атрофида(огиздан юткумга утиш ерида) жуфт танглай ва най муртаклари ва ток тил ва юткум муртаклари жойлашган. Муртаклар лимфоид тукима фоликуллалардан тузилган.

Download 341 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling