Кафедраси одам анатомияси


Download 341 Kb.
bet31/34
Sana09.04.2023
Hajmi341 Kb.
#1343594
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34
Bog'liq
Ан.маъ.3 кит

Танглай муртаклар: Бир жуфт булиб, томок тешиги икки ён томонидан танглай – тил ва танглай-овал шаклига эга булиб, сатхи гадир будур. Танглай муртаклари юкорига кутарилувчи ютким артерияси, танглай артерияси ва юкори жаг артерияси кон билан таъминлайди. Венаси танглай канот чигалига куйилади. Вегетатив нерв системаси оркали иннервация килинади.
Най муртаклар: Урта кулок билан юткунни туташтириб турувчи евстахий найиини юткинга очилган сохасида жойлашган. Ток муртакларга юткин ва тил муртаклари киради.
Юткин муртаги: Юткининг орка деворининг орка томонида (Евстахий найларини очиладиган тешиклари уртасида) жойлашган.
Тил муртаги: Тил илдизининг шиллик кавати (уртасида ) жойлашган. Хазм килиш ва нафас олиш системасининг шиллик ости каватида бошидан оёк яккам-дуккам холда учрайдиган лимфоид фолликулалар дейилса ичакнинг пастки кисмида (ёнбош ичакда) лимфатик тугунчалар гурух-гурух булиб, гуж холда учрайди, бунда гуж холдагифолликулалар ёки Пиер шодалари дейилади. Пиер шодалари хусусан чувалчангсимон усимтада куп булиб, уларнинг яллигланиши кур ичак касалигини келтириб чикаради.
Талок: Талок иммунитет хосил килишда иштирок этувчи аъзоларга киради. Талок корин бушлигида чап томонда 9-11 ковурга оралигида жойлашган. Талокнинг огирлиги катта одамларда (20-40) эркакларда 192 г., аёлларда – 153 г. га тенг. Талокнинг буйи – 10 – 14 см., эни – 6 – 10., калинлиги 3 – 4 см., га тенг. Талок корин парадаси билан интраперитониал (хамма томондан) уралган булиб, серроз парда остида фиброз парда билан копланган. Фиброз пардадан чиккан усиклар талок магзини булакларга – трабекулаларга булиб юборади, булаклар ичида (паренхимасида) кон ишловчи хужайралар жойлашган.
Талок магзи – пульпаси икки кисмга ок ва кизил пульпалар тафаввут килинади. Ок пульпа лимфоид тукимадан – фолликулалардан иборат. Кизил пульпада асосан артериал томир найчалари жойлашган . Умуман талокнинг 75-85% ни кизил пульпа (кон томирлар) ташкил этади. Янги тугилган чакалок талогининг огирлиги 9,5 гю булса, 3 ёшда – 11-14 г., 6 ёшда – 2,0, 10 ёшда – 66-70 гю 16-17 ёшда – 165 г. дан 172 г. ча булади. 40 ёшдан сунг талок кайта тарракиётга учрайди ва секин – аста огирлиги камайиб бориб, кариганда (70-80 ёшда) 108 г. га тушиб колади.
Талок аортадан чикувчи ток шохларинг биринчиси, корин артериясидан чикувчи талок артериясидан кон билан таъминланади. Талок артериясидан талок багрига кира туриб 4-5 сигмнтар артерияларга тармокланади, улар эса уз навбатида бир неча(диаметри 0,2 мм) пульпар артерияларга тармокланган. Талок венаси дарвоза венага егилиб, жигарга очилади. Талокнинг вегетатив нерв системаси хосил килган чигали иннервация килинади.

Download 341 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling