Как распорядиться имуществом при ликвидации предприятия
Тугатилаётган корхона мол-мулки иштирокчилар ўртасида қандай тақсимланади
Download 69.17 Kb.
|
ликвидация
- Bu sahifa navigatsiya:
- Биринчи қадам. Хусусий капитални тақсимлаш
- Иккинчи қадам. Асосий воситаларни таъсисчиларга ўтказиш
- Асосий воситалар топширилганда ҳисобварақ-фактура қандай расмийлаштирилади
- Учинчи қадам. Солиқларни ҳисоблаш ва ўтказиш, молиявий натижани шакллантириш
- Тўртинчи қадам. Фойдани тақсимлаш ва якуний ҳисоб-китоб
Тугатилаётган корхона мол-мулки иштирокчилар ўртасида қандай тақсимланадиМисол тариқасида зарур ҳаракатларни кўриб чиқамиз. ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси бўлган – тугатилаётган корхона мулкдорлари 60 ва 40 фоиз улушга эга бўлган иккита жисмоний шахсдир. Барча қарзларни тўлагандан сўнг корхона баланси шундай кўринади:
Балансда бир вақтнинг ўзида сотиб олинган иккита бир хил асосий воситалар мавжуд. Ҳар бир объектнинг ўзига хос хусусиятлари: баланс қиймати – 90 000 минг сўм; эскириши – 30 000 минг сўм; қайта баҳолаш қолдиғи – 15 000 минг сўм. Таъсисчилар ҳар бирига битта объектни қолдиқ қиймати бўйича беришга қарор қилишди. Биринчи қадам. Хусусий капитални тақсимлаш
Капитал тақсимлангандан ва дивидендлар бўйича солиқ ушлангандан кейин корхона таъсисчиларга қуйидагилар бўйича қарздор бўлади: дивидендлар – 66 500 минг сўм. (70 000 – 3 500), шу жумладан: 1-сон таъсисчига – 39 900 минг сўм (66 500 х 60 фоиз); 2-сон таъсисчига – 26 600 минг сўм (66 500 х 40 фоиз); устав капиталига ҳиссалар – 100 000 минг сўм, шу жумладан: 1-сон таъсисчига – 60 000 минг сўм (100 000 х 60 фоиз); 2-сон таъсисчига – 40 000 минг сўм (100 000 х 40 фоиз). Иккинчи қадам. Асосий воситаларни таъсисчиларга ўтказишАВни ўтказиш қиймати: қолдиқ қиймат + ҚҚС. Қолдиқ қиймат: 90 000 – 30 000 = 60 000 минг сўм. ҚҚС: 60 000 х 15 % = 9 000 минг сўм. Ўтказиш қиймати: 60 000 + 9 000 = 69 000 минг сўм.
Ушбу операция натижасида: асосий воситани сотиш натижасида фойда солиғи ҳисоб-китобида жами даромадга киритиладиган 15 000 сўм фойда шаклланди; таъсисчи олдидаги дивидендлар бўйича қарздорлик тўланди – 39 900 минг сўм ва шу билан бирга дивидендлар бўйича солиқ – 2 100 минг сўм бюджетга ўтказилди; УФдаги ҳиссаси бўйича таъсисчига бўлган қарздорлик қисман тўланди – 29 100 минг сўм. Қарздорлик қолдиғи – 30 900 минг сўм (60 000 – 29 100).
Ушбу операция натижасида: асосий воситани сотиш натижасида фойда солиғи ҳисоб-китобида жами даромадга киритиладиган 15 000 сўм фойда шаклланди; таъсисчи олдидаги девидендлар бўйича қарздорлик тўланди – 26 600 минг сўм ва шу билан бирга дивидендлар бўйича солиқ – 1 400 минг сўм бюджетга ўтказилди; УФдаги ҳиссаси бўйича таъсисчига бўлган қарз тўланди – 40 000 минг сўм. таъсисчида, у корхона ҳисоб-китоб ҳисобварағига киритган 2 400 минг сўм суммадаги қарздорлик шаклланди. Асосий воситалар топширилганда ҳисобварақ-фактура қандай расмийлаштириладиЯнги Низомда 14.08.2020 й. 489-сон ВМҚга 2-сон илова. асосий воситалар чиқиб кетишида ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиришнинг махсус қоидалари мавжуд эмас, шунинг учун ҳисобварақ-фактурани товарларни сотишда бўлгани каби одатдаги тарзда расмийлаштиринг. АВларни топширишда ҳисобварақ-фактуранинг жадвал қисмини қуйидагича расмийлаштиринг:
Учинчи қадам. Солиқларни ҳисоблаш ва ўтказиш, молиявий натижани шакллантириш
Операциялар амалга оширилгандан кейин корхона баланси:
Тўртинчи қадам. Фойдани тақсимлаш ва якуний ҳисоб-китобАВлар чиқиб кетганидан кейин корхонада қўшимча фойда шаклланди – 25 500 минг сўм. Уни улушларга нисбатан мутаносиб равишда тақсимлаймиз: 1-сон таъсисчига – 15 300 минг сўм (25 500 х 60 фоиз); 2-сон таъсисчига – 10 200 минг сўм (25 500 х 40 фоиз). Солиқ ушлаймиз: 25 500 х 5 фоиз = 1275 минг сўм. Корхонанинг дивидендлар бўйича қарзи: 1-сон таъсисчига – 14 535 минг сўм (15 300 х 95 фоиз); 2-сон таъсисчига – 9 690 минг сўм (10 200 х 95 фоиз).
Бюджет ва таъсисчилар билан якуний ҳисоб-китобдан сўнг баланснинг барча моддалари нолга тенг бўлади. Download 69.17 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling