Как распорядиться имуществом при ликвидации предприятия


Содержание хозяйственной операции


Download 69.17 Kb.
bet3/4
Sana21.01.2023
Hajmi69.17 Kb.
#1106539
TuriЗакон
1   2   3   4
Bog'liq
ликвидация

Содержание
хозяйственной операции


Сумма,
тыс. сум.


Корреспонденция счетов

дебет

кредит

Начисление дивидендов

25 500

8710

6610

Удержание налога с дивидендов (5 %)

1 275

6610

6410

Выплата дивидендов

24 225

6610

5110

Уплата налога в бюджет

1 275

6410

5110

Погашение остатка задолженности по вкладу в УФ

30 900

6620

5110

После окончательного расчета с бюджетом и учредителями все статьи баланса равны нулю.

Корхона тугатилаётганда мулкни тасарруф этиш тартиби


05.04.2021

Алишер КАРИМОВ


АВ Қонунчилик бош бошқармаси бошлиғи

Наталья МЕМЕТОВА


«Норма» эксперти


Читать на русском языке

Тавсияда:
– мулк иштирокчилар ўртасида тақсимланишидан олдин нима қилиш керак;
– тугатилаётган корхона мол-мулки иштирокчилар ўртасида қандай тақсимланади;
– хусусий капитални тақсимлаш;
– асосий воситаларни таъсисчиларга ўтказиш;
– асосий воситалар топширилганда ҳисобварақ-фактура қандай расмийлаштирилади;
– солиқларни ҳисоблаш ва ўтказиш, молиявий натижани шакллантириш;
– фойдани тақсимлаш ва якуний ҳисоб-китоб. 
Агар таъсисчилар корхонани тугатиш ҳақида қарор қабул қилишган бўлса, корхона активларини қандай тасарруф этиш керак, деган савол туғилади.

Мол-мулк иштирокчилар ўртасида тақсимланишидан олдин нима қилиш керак


Биринчи навбатда барча қарзларни тўлаш, кредиторлар, бюджет ва ходимлар билан ҳисоблашиш керак.
Агар пул маблағлари етарли бўлмаса:

  • айланма активларни сотинг – товарлар, маҳсулотлар, материаллар қолдиқларини;

  • дебиторларингиз билан ишланг, тугатилмаган барча шартномаларни мантиқий якунига етказинг.

  • Асосий воситаларни сотинг.

Эътибор беринг
Ушбу операцияларнинг барчаси солиқ оқибатларига олиб келади, шунинг учун пул маблағларини якуний тақсимлашда солиқ тўлаш учун етарли бўлиши кераклигини унутманг.
Барча қарзларни тўлаганингиздан сўнг балансингизда корхонанинг хусусий капиталига тенг бўлган активлар қолади. Бошқача қилиб айтганда, бу соф активлар. Одатда, асосий воситалар, пул ва бошқа молиявий активлар қолади.
Активлар ҳар бир таъсисчининг устав капиталидаги улушига мутаносиб равишда тақсимланиши кераклиги сабабли асосий воситаларни тақсимлашда қийинчилик юзага келади.
Кўпинча мулкдорлар ўзлари қўшган нарсаларни қайтариб олишлари керак деб ҳисоблашади. Бироқ, бу аллақачон корхона мулки эканлигини унутмаслигимиз керак ва бу ҳақда иштирокчиларнинг умумий йиғилиши томонидан қарор қабул қилинган бўлса, бундай ёндашув ўзини оқлайдиган ҳаракат бўлиши мумкин.
Корхонанинг фаолият юритиши даврида сотиб олинган асосий воситалари билан бу қийинроқ бўлади. Бу ерда масалани ечиш йўллари қуйидагича бўлиши мумкин:

  • асосий воситаларни сотиш, таъсисчиларга уларнинг улушига мутаносиб равишда пул маблағлари тўлаш;

  • таъсисчиларнинг қарори билан асосий воситаларни тақсимлаш. Бунда асосий восита қиймати ва таъсисчининг улуши ўртасидаги ижобий фарқ у томонидан корхона ҳисобварағига тўланиши ёки унинг даромади сифатида тан олиниши мумкин. Салбий фарқ нақд пул ёки бошқа активлар билан қопланиши мумкин.

Эътибор беринг
Мулкдорлар ўртасида активларни тақсимлаш солиқ оқибатларига олиб келиши мумкин. Шунинг учун пул маблағларини тақсимлашда ҳисобланган солиқларни тўлаш зарурлигини назарда тутинг.
Активларни тақсимлашда корхонанинг хусусий капитали таркибини ҳисобга олинг. Одатда унга устав капитали, тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар), жамланган қайта баҳолашлар киради.
Асосий воситаларни қолдиқ қийматидан паст бўлмаган қийматда тақсимлашда жамланган қайта баҳолаш асосий воситаларнинг чиқиб кетишида солиққа тортиладиган даромадга айланади.
Тақсимланмаган фойдани тақсимлашда солиқлар ушлаб қолиниши керак бўлган дивидендлар ҳисобланади.
Агар қопланмаган зарар бўлса, таъсисчилар томонидан қўшилган суммадан кам сумма тақсимланади. Яъни, зарар суммаси ҳар бир иштирокчининг улушига мутаносиб равишда қайтариладиган ҳисса суммасини камайтиради.

Download 69.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling