Kalit so'z va


Download 42.33 Kb.
bet3/6
Sana25.04.2023
Hajmi42.33 Kb.
#1398274
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
4-mavzu

Фото: organicadigital.com
Баъзиларнинг назарида блогер – фақат танқид қилиб, ҳаммага ақл ўргатиб ўтирадиган одам. Мен эса уларни қоронғуда гугурт чаққан одамга ўхшатаман: ҳеч ким кутмаган мавзуни кўтариб чиқиб, барчанинг эътиборини унга қарата олади. Блогерлар чемпионати баҳона Ўзбекистонда ҳам бу мавзу муҳокамалар марказига чиққанидан фойдаланиб, блогерлик ҳақидаги билим ва тажрибаларим, фикр-мулоҳазаларимни ўртоқлашишга қарор қилдим. Чунки ҳозир кўпчилик, ҳатто блогерларнинг ўзлари ҳам унинг нима эканини тўла тушуниб етмаган, блогерлик имкониятлари, истиқболлари ҳақида етарлича тасаввурга эга эмас.
Блог нима? 
Гапни блог нима эканлигидан бошласак. Блог – инглиз тилидаги web log сўзларидан ясалган бўлиб, интернет-журнал, ҳодиса, интернет-кундалик, онлайн-кундалик деган маъноларни англатади. Аввалига блог шахсий онлайн кундалик сифатида қабул қилинган. Одамлар ўз фикрлари, бирор воқеа ёки ҳодисага нисбатан муносабатини бошқалар билан мунтазам бўлишиб борган. Бугунга келиб блог тушунчаси анча кенгайди, матн, тасвир ёки мультимедиани ўз ичига олган, мунтазам ёзувлар қўшиб бориладиган веб-сайт назарда тутилади (манба – Википедиа).
Блогнинг қуйидаги турларини санаб ўтиш мумкин: матнли блог (Ўзбекистонда ҳозирча энг оммалашгани), фотоблог, артблог (Rais buva каби блог муаллифи чизган расмлардан иборат), мусиқий блог, видеоблог (влог), микроблог. Кўриниб турибдики, блогда ҳар қандай кўринишдаги материал, файл ва маълумотларни жойлаштириш мумкин. Бу блогер танлаган йўналишга боғлиқ, истаса ҳамма турларини қориштириб юбориши ҳам мумкин. Чунки блог учун ҳеч қандай қатъий қоида, шаблон ёки мезонлар йўқ.
Блогер ким? 
Блогер - блог юритувчи шахс. У юритаётган блогни кичик газетага ўхшатиш мумкин. Фақат унинг штатида биргина мухбир – блогер бор. У бир вақтнинг ўзида ҳам муаллиф, ҳам муҳаррир, ҳам саҳифаловчи. У SMM, SEO, дизайнерлик, дастурчилик, фото ва видеолар монтажчиси вазифасини ҳам бажариши мумкин.
Кимлар блогер бўлиши мумкин? 
Ўзбек блогосферасида таниқли блогерларнинг касби ва мутахассислигига эътибор берсангиз, уларнинг аксарияти ё журналист (менга ўхшаган), ёки ўқитувчи. Журналистлар орасида блогерларнинг кўпроқ экани сабабли баъзилар журналист билан блогерни адаштириб юборади ҳам. Аслида эса ҳар ким блогер бўлиши мумкин. Ҳатто ғирт бекорчи одам ҳам блог очиб, кун бўйича ҳеч нарса қилмаётгани ҳақида блогпост ёзиб ўтириши мумкин. Муҳими у одамларни қизиқтириши ва блогига жалб қила олиши керак.
Бошқа касб эгалари – шифокорлар, стоматологлар, қурувчилар, ошпазлар, чўпонлару деҳқонлар, уй бекалари ҳам блог юритиши, унда ўз шахсий фикрларидан тортиб, тажрибаларигача ёрита олади. Ошпаз таом тайёрлаш, уй бекаси бола тарбиялаш, ўқитувчи сифатли дарс ўтиш, ҳуқуқшунос ҳуқуқий маслаҳатлар бериши ёки ўз соҳасидаги оғриқни масалаларни кўтариб чиқиб, уларга ечимлар таклиф қилиши мумкин. Энг муҳими тўхтаб қолмаслиги, блогини доимий янгилаб туриши керак.

Download 42.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling