Kalit so'z va


Блогпост ва мақоланинг фарқни нимада?


Download 42.33 Kb.
bet4/6
Sana25.04.2023
Hajmi42.33 Kb.
#1398274
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
4-mavzu

Блогпост ва мақоланинг фарқни нимада? 
Баъзида ёзган блогпостимни улашсам, одамлар зўр мақола чиқибди, деб қолади. Шахсан мен блогпост билан мақолани бошқа-бошқа нарса деган бўлардим. Мақола – журналист томонидан оммавий ахборот воситаси – газета-журнал ёки электрон нашр учун ёзилади. Мақолада факт ва далиллар бўлиши, холис ва ҳаққоний ёзилиши, мавзу чуқур таҳлил қилиниши, ечим ва таклифлар берилиши керак. Одатда мақолаларда муаллиф «мени» кўринмайди.
Блогпост эса асосан шахсий ва субъектив фикрлардан иборат бўлади. Блогернинг шахсий кузатувлари, мулоҳаза ва муносабати, шахсий тажриба ва маслаҳатлари ўрин олади. Фикр тўғри ёки нотўғри бўлиши, унга қўшилиш ёки қўшилмасликдан қатъи назар, ҳурмат қилиниши керак.
Муаммони кўтариб чиққан блогерга ечимлар беришни талаб қилиш ҳам нотўғри. Чунки блогер ўша соҳанинг мутахассиси бўлмаслиги мумкин, унинг вазифаси қаердадир қандай муаммо борлигини кўтариб чиқишдан иборат, масалани ўрганиш, ечим топиш ва ҳал қилиш билан ўша соҳанинг эгалари – давлат ойлик, ваколат берган одамлар шуғулланаверсин.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси ҳам блогерми? 
Бу мени ҳам ўйлантирадиган савол. Аслида улар ҳам блогер бўлиши мумкин, аммо бунинг учун аввало шахсий позицияси, йўналиши, тематикаси бўлиши ва мунтазам постлар қолдирилиб турилиши керак, деб ўйлайман. Масалан, YouTube, Instagram, Facebook, Telegram каби ижтимоий тармоқ ва мобил мессенжерларида юз минглаб обуначиларга эга бўлган блогерлар, агар таниқли шахс бўлмаса, катта аудиторияни йиғиш учун яхшигина тер тўккан, турли усул ва механизмлардан фойдаланган бўлади. Улар бирор тор мавзуда ҳафтасига бир ёки иккитадан қизиқарли, мультимедиали пост қолдириш ҳисобига тезда оммалашади. Бунда ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси контентни ўзи тайёрлаши муҳим.
Тушган селфисини қўйиб борадиган ёки бошқалар тайёрлаган материалларни қолдирадиганлар, менимча, блогер эмас.
Блог юритиш учун харажат қилинадими? 
Блог юритишнинг текин ёки пулли йўллари бор. Бошловчи-блогерлар учун бепул блог платформалари – blogger.comlivejournal.comwordpress.comzen.yandex.ru ва бошқалардан фойдаланиш мумкин. Ушбу платформаларда дизайн ва бошқа имкониятлар чекланган, блог учинчи даражали субдоменда жойлашган бўлади. Масалан, мен аввалига постларимни sanjarsaid.blogspot.com блогига жойлаштирардим.
Маълум бир аудитория, блогпостлар базасига эга бўлиб, етарлича тажриба тўплагандан кейин профессионалроқ даражага кўтарилиш мумкин. Бунда биринчи бўлиб веб-сайт номи – домен сотиб олиниши керак. cctld.uz сайтида доменнинг банд эмаслигини аниқлаб, webname.uz сайтидан сотиб олиш мумкин. Домен биринчи йили 26 минг, кейинги йиллар эса 24,5 минг сўмдан.
Кейинги қадам – хостинг масаласини ҳал қилиш. Хостинг, бу – сиз блогга жойлаштираётган маълумотлар, суратлар ва видеолар жойлаштириладиган сервер. Ўзбекистонда энг арзон хостинг ойига 10 минг сўмдан бошланади. Биз блогерликни бошлаган вақтда ўн нафар блогер уч йил учун 10 доллардан йиғиб берган эдик. Ҳозир эса бир неча блогим учун Россия хостингига йилига 300 минг сўм атрофида харажат қилаяпман.
Навбатдаги босқич – веб-дастурлаш. Агар дастурлашни билмасангиз ва дастурчилардан танишларингиз бўлмаса, битта блог учун энг камида 300-400 минг сўм сарфлашингиз керак. Бунда бепул блог дизайнидан фойдаланасиз, блогерлар ўртасида оммабоп бўлган Wordpress платформасини ишлатасиз. Нолдан код териш эса жуда қиммат, лекин сифатли ва ишончли бўлади.
Шундай қилиб, профессионал блог юритиш сизга йилига сайт очиш ва интернет харажатларини ҳисобламаганда 170 минг сўмларга тушиши мумкин.

Download 42.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling