Калонна баландлиги


Download 1.4 Mb.
bet2/13
Sana18.06.2023
Hajmi1.4 Mb.
#1570430
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Ашуров С

Назарий қисм.
Умумий тушунчалар
Икки ва ундан ортиқ учувчан компонентлардан таркиб топган бир жинсли суюқлик аралашмаларини ажратиш учун қўлланиладиган усуллардан энг кенг тарқалганлари ҳайдаш ва ректификациядир.
Ҳайдаш ва ректификация жараёнлари кимё, озиқ - овқат ва бошқа саноатларда жуда кенг кўламда ишлатилади. Масалан, техник ва озиқ - овқат этил спиртларини, ароматик моддалар ишлаб чиқаришда, ҳамда аралашмаларни дағал ажратиш учун қўлланилади. Жуда тўла ажратиш учун ректификация жараёнидан фойдаланилади.
Ҳайдаш ва ректификация жараёнлари бир хил температурада аралашма компонентларининг турли учувчанлигига асослангандир. Юқори учувчанликка эга компонент енгил учувчан, паст учувчанликка эга компонент қийин учувчан деб номланади. Демак, енгил учувчан компонент қийин учувчанга қараганда пастроқ температурада қайнайди. Шунинг учун ҳам, улар паст ва юқори температурада қайнайдиган компонентлар деб аталади.
Ҳайдаш ёки ректификация жараёнида бошланғич аралашма енгил учувчан компоненти билан бойитилган дистиллят ва қийин учувчан компонент билан бойитилган куб қолдиғига ажралади. Ҳайдаш жараёнида ҳосил бўлган буғ конденсатор - дефлегматорга конденсациялаш натижасида дистиллят олинади. Қурилма кубида эса куб қолдиғи қолади.
Ҳайдаш ва ректификация жараёнларининг назарий асослари
Энг оддий аралашма 2 та компонентдан таркиб топган бўлади ва у бинар аралашма деб аталади. Бинар аралашманинг эркинлик даража сони қуйидагига тенг:

бу ерда К - компонентлар сони; Ф - фазалар сони.
Система ҳолатини учта бир - бирига боғлиқ бўлмаган параметр белгилайди: босим р, температура t ва концентрация х. Агар, исталган иккита параметр танланса, учинчисини аниқлаш қийин эмас. Демак, мувозанат чизиғини исталган иккита ўзгарувчи параметр орқали ифодалаш мумкин, яьни р ва х, t ва х, р ва t, х ва у.
Маьлумки, суюқлик аралашмалари ўзларининг физик-кимёвий характеристикалари бўйича катта фарқ қилади.
Компонентларнинг ўзаро эришига қараб, бинар аралашмаларни 3 гуруҳга бўлиш мумкин:
- компонентлари чексиз эрувчан аралашмалар;
- компонентлари ўзаро эримайдиган аралашмалар;
- компонентлари қисман эрувчан аралашмалар.
Компонентлари чексиз эрувчан аралашмалар ўз навбатида идеал ва ҳақиқий эритмаларга бўлинади.

Download 1.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling