Калонна баландлиги


Download 1.4 Mb.
bet7/13
Sana18.06.2023
Hajmi1.4 Mb.
#1570430
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13
Bog'liq
Ашуров С

Ректификация
Суюқлик аралашмаларини ташкил этувчи компонентларга бир неча марта қисман буғлатиш ва буғларни конденсациялаш натижасида ажратишга ректификация дейилади.
Одатда, эритмаларни тўла ажратишни фақат ректификация усули таъминлайди. Бу жараён насадкали ёки тарелкали колонналарда ўтказилади. Колоннада буғ ва эритма қарама - қарши йўналишда ҳаракатлантирилади ва ҳар бир тўқнашиш мосламасида буғ конденсацияланса, эритма эса буғнинг конденсацияланиш иссиқлиги ҳисобига қисман буғланади.
Шундай қилиб, буғ енгил учувчан компонент билан, колоннадан пастга оқиб тушаётган суюқлик эса - қийин учувчан компонент билан бойитилади. Буғ ва эритманинг кўп марта тўқнашиши ҳисобига дистиллят бутунлай енгил учувчан, куб қолдиғи эса - қийин учувчан компонентдан таркиб топган бўлади.
Ректификация жараёнини ҳисоблашда қуйидаги таҳминлар қабул қилинади:
а) 1 кмоль буғ конденсацияланиш даврида 1 кмоль суюқлик буғланади. Демак, ректификацион колоннанинг исталган кўндаланг кесимида ҳаракатланаётган буғнинг миқдори бир хилдир;
б) дефлегматорда конденсацияланаётган буғнинг таркиби ўзгармайди. Демак, ректификацион колоннадан чиқиб кетаётган буғнинг таркиби дистиллятникига тенг (уd = xd) бўлади;
в) эритма буғланиши даврида унинг таркиби ўзгармайди. Демак, буғланиш даврида ҳосил бўлган буғнинг таркиби куб қолдиғиникига тенглашади, яъни (yw = xw).
К
ўпинча ректификация жараёни t - x, y диаграмма ёрдамида тасвирланади (8-расм).
Концентрацияси х1 бўлган бошланғич эритма қайнаш температураси t1 гача қиздирилганда, суюқлик билан мувозанатдаги буғ олинади ва у конденсацияланганда енгил учувчан компонентга бойитилган х таркибли суюқлик ҳосил бўлади. Ушбу суюқлик яна қиздирилса ва унинг температураси t2 гача етказилса, ҳосил бўлган буғнинг конденсацияланиши натижасида х3 таркибли суюқликни оламиз. Шундай қилиб, буғланиш ва конденсациялаш жараёни кўп марта қайтарилса, бошланғич эритмани тоза, енгил ва қийин учувчан компонентларга ажратиш мумкин.

Download 1.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling